Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 July 2016 13:03

Одам генетикасининг ўзгариши

Ҳозирги замон генетикасининг асосий тушунчаларидан бири ген ҳисобланади. Ген ирсий информациянинг сақланиши, узатилиши ва амалга оширилиши бирлигидир.

19  асрнинг иккинчи ярмигача ирсият ҳодисаси илмий жиҳатдан умуман ўрганилмаган эди. Аммо ўша даврдаѐқ болаларнинг ҳамма вақт ҳам ота-оналарга ўхшайвермаслиги, баъзи касалликларнинг айрим оилаларда учраши, тиббиѐт соҳасида айрим эмпирик қонунлар келтириб чиқарилган эди.

Масалан, гемофилия билан фақат ўғил болалар касалланиши, лекин касаллик оналардан ўтиши (Нассе қонуни) аниқланган эди. Лекин одам генетикасининг ривожланишига ижтимоий ва сиѐсий 8 муносабатлар ҳамма вақт таъсир кўрсатиб келди.

Ҳозирги вақтда ДНК зонди, соматик ҳужайраларни дурагайлаш, иммуногенетика усулларининг қўлланилиши одам генетикасининг янада мувафаққиятли ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Генетика фаниннинг кейинги вақтларда қўлга киритган ютуқлари асосида, фан ва техника усулларининг хамкорлиги натижасида янги соҳа – биотехнология юзага келди.

Генетик инженерия ва биотехнология усулларининг кенг қўлланилиши, одам ирсий касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олишда жуда катта истиқболларни очиб бермоқда.

Ирсий касалликларни даволашда этика ва деонтология принципларга алохида эътибор бериш лозим,чунки касаллик ѐшликдан давом этади, сурункали кечади.

 

Add comment


Security code
Refresh