Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 01 June 2016 13:13

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Салафийликнинг иккинчи  жараёни  “жиҳод салафийлиги” ҳисобланади. Жиҳодий салафийлик бобидаги назариялар илдизини  Миср мутафаккирларининг тафаккурларида кузатиш мумкин. Салафийликнинг бу турини аввал Саййид Қутб ақидаларида излаш лозим. У Мисрдаги “Ихвонулмуслимин” инқилобий бўлимининг раҳбари эди. Саййид  Қутб бугунги дунёда мавжуд фисқ ва фасодларни мисол келтириб, ҳозирги дунёни жоҳиллик жамияти сифатида таништиради. У покистонлик мутафаккир Абулаъло Мавдудий тафаккурининг таъсири остида қолган эди  ва нафақат ислмий бўлмаган мамлакатларни, балки ислом қонунларини ижро этмаётганликлари боис исломий мамлакатларни ҳам  жоҳиллик жамияти дея атаган эди. Саййид Қутб  айтади: “ Исломий бўлмаган ҳар бир жамият жоҳилликдир. Агар  буни аниқроқ таърифлайдиган бўлсак, айтишимиз лозимки, жоҳиллик жамияти шундай бир жамиятки, унинг  иймон, ақидалар ва  қонунларида Аллоҳдан  ташқари бошқа нарсаларга сиғиналади.Ушбу таърифга мувофиқ ҳозирда мавжуд барча жамиятлар жоҳиллик ҳудудида қарор топишган.”

Саййид Қутбга кўра, 20 асрдаги жоҳиллик инсоният тарихида Ер юзидаги энг оғир  жоҳиллик ҳисобланади.

Унга кўра, пайғамбар (с)нинг душманларни бартараф этиш  учун  саъй-ҳаракатлари ҳозирги асрда мавжуд жоҳилликни бартараф этишга сарф бўладиган  ҳаракатлардан осонроқ эди.  У бунинг сабабларини иккиёқламали душманликдан билади ва мўминлар унга қарши қурашларини хоҳлайди.

Ташқи душман, яъни ғарб маданияти ҳамда Ислом олами ўртасидаги ички душман, яъни исломий бўлмаган ҳукмдорлар ҳисобланишади.

Жиҳод салафийлиги тафаккурига таъсир ўтказган Мисрдаги бошқа гуруҳлардан  яна бири  “Миср исломий жамоати”дир.  Ушбу гуруҳнинг жиҳод манифестини Абдусалом Фараҳ ёзган. У милодий 1979 йилда “Алфаризат-улғойиба” номли  китобида жиҳодни унутилган фарз сифатида ўртага ташлади ҳамда жиҳод гуруҳи ва “Миср исломий жамоати” ўртасида бирлашиш яратилади. Унинг натижасида Мисрнинг учинчи президенти Анвар Содот  террор қилинади. Бироқ  Саййид Қутб ва Абдусалом Фараҳнинг нуқтаи назарларида фирқали уруш ва ихтилофлар мавжуд эмас эди  ҳамда  халқнинг оммаси ва уламо турли ақидаларга эга бўлганликлари сабабли ҳужумга учрамасди ва ёки қатл этилмасди. Жиҳод салафийлигидаги чалғинишлар  ушбу жараён такфирий салафийлар мақсадларининг хизматига кирганидан кейин бошланади. “Ал-Қоида” ва “Ҳизбуттаҳрир”га ўхшаган ташкилотлар кофирларга қарши жангларни бошлаш билан бирга  дин ичидаги  ақидаларга асосланган  курашларга ҳам кириб кетишади. Ушбу чалғинишлар тақрибан Афғонистоннинг Шўролар Ҳукуматига қарши урушидан кейин бошланади ва вақт ўтиши билан  ўзининг фирқали бўлган жанбасини ошираверди.Натижада  салафийларнинг мутаассиб ва такфирий гуруҳларининг воситасига айланади. Шу сабабдан жиҳод салафийлигини Саййид Қутб тафаккурининг чалғиган шакли деб аташади.

Тунислик мутафаккир Абдулатиф Ҳармосий  ушбу чалғинишлар кўламларини шундай баён қилган:”Жиҳод салафийлиги ўзининг фаолиятларида  ислом уламолари ўртасида кенг тарқалган ва исломни икки қисмга, яъни ислом ва куфрга  бўлувчи таърифга  на фақат ҳеч қанақа эътиборга эга эмас, балки мусулмонлардан бўлган катта гуруҳни ҳам ислом доирасидан чиқаради.Бошқа томондан, улар айни ҳолда ўзларининг фаолиятларига комил тарзда сиёсий тус беришган ва уларнинг курашиш усуллари жиҳоддир. Буни оқлаш учун улар ўз мухолифларига кофир ва муртад ҳукмини чиқаришга мажбурлар.”

Ҳозир эса сохта салафийликка  оид  таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Исломий мамлакатларда мавжуд  етакчи террорчи ва кўплари “Ал-Қоида”дан илдиз олган гуруҳлар жиҳод салафийлиги қаторида ўрин топишган. Мазкур мамлакатлардаги  энг оғир жиноятларни ҳам  ушбу жараёнларга тегишли гуруҳлар содир этишмоқда. Алжазоирдаги “Алжамоатулмуслиҳа” ва “Салафийликка даъват ва жанг жамоати” га ўхшаган гуруҳларнинг қотилликлари ислом оламида  барчага маълум бўлган. Сумалидаги “Ёш мужоҳидлар” гуруҳи ва Рафаҳдаги “Жунд Ансоруллоҳ” гуруҳи  ва  фаолиятлари  халқаро миқёсда тарқалган “Ҳизбуттаҳрир” жиҳод салафийлигининг намунаси ҳисобланишади. Масалан,  Зарқовий “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги бўлимининг раҳбари эди. У аввал ишғолгарларга қарши курашни бошлайди ва кейинчалик эса шиа ва айрим суннат аҳлига таҳдид қилишга киришади. Ироқ кўчалари ва бозорларида портлатилган  бомбалар ва бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб  бўлган қатор амалиётлар  унинг фармони билан амалга оширилган.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh