Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 25 May 2016 13:30

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, салафийликнинг  турларидан бири “такфирий салафийлик”дир. “ Такфирий салафийлик” деган ном салафийларнинг шундай бир гуруҳ тарафдорларига айтиладики, улар ўзларига қарши бўлганларни кофир дея аташади. Такфирий салафийликнинг асосий турини ваҳҳобийлик ташкил этади. Ваҳҳобийларнинг барча урушлари мусулмонлар билан бўлган. Ваҳҳобийлар ҳар бир шаҳарни қаҳр ва ғалаба билан қўлга киритишса, халқ қонини тўкишни  мубоҳ, яъни жоиз ҳисоблашарди. Агар қила олишса, уни қўлга киритган ғаниматлари ва мулкларидан бири сифатида билишарди.Аксҳолда ўша қўлга киритган ўлжалари билан кифояланишарди.

Ваҳҳобий ёзувчиларидан бири Салоҳиддин Мухтор “Саудия Арабистони мамлакатининг тарихи” китобининг учинчи жилди, 73 саҳифасида ёзган эди: “ Қамарий 1216 йилда  Амир Сауд Нажд аҳолиси, Ҳижознинг жанубий қабилалари, Таҳома ва бошқа жойлардан келган  кўплаб кишилардан ташкил этилган қўшуни билан Ироқни олиш учун ҳаракат қилади. У зилқаъда ойида Карбало шаҳрига етади ва уни қуршаб олади. Унинг лашкарлари шаҳарнинг қалъа ва истеҳкомларини бузиб, шаҳарга  киришади ҳамда бозорда, кўчада ва уйларида бўлган одамларни қатл этишади. Пешин вақтида кўплаб  ғанимат ва ўлжалар билан шаҳардан чиқиб кетишади. Ваҳҳобийлар  на фақат Имом Ҳусейн (а) қабрларини зиёрат қилиш учун келган шиа зиёратчиларининг бошларини кесишади, балки Нажд, Ҳижоз ва Суриянинг аҳли суннат бўлган аксарият аҳолисини ҳам фожиали тарзда қатл этишади.

Такфирий ваҳҳобийлик фақат ўтмишга тааллуқли эмас, балки бугунги  кунда  ҳам  ҳозирги ваҳҳобийлик нигоҳидан шиа ва суннат аҳли  кофир саналади.

Такфирий ваҳҳобийлар 2003 йилда Ироқ Америка томонидан ишғол этилганидан кейин мазкур мамлакатни тўрт гуруҳнинг  қўлида деб ҳисоблашарди: биринчиси, салибийлар, яъни Америка ва Ғарбнинг бошқа кучлари; иккинчиси, рофизийлар, Ироқнинг шиалари; учинчиси, сафавийлар ёки ўша эронлик шиалар ва тўртинчиси, муртадлар, яъни шиа ҳукумати билан ҳамкорлик қилувчи Ироқдаги суннат аҳли. Такфирий ваҳҳобийлар ушбу асосда мазкур тўрт гуруҳга қарши жиҳод қилишга фатво бериб, ушбу йўлда ўлдириш ва ўлишни бахтнинг боиси  деб ҳисоблайдилар. Такфирийлар  учун  босқинчи америкаликлар ҳамда шиа ва суннат аҳли фарқ қилмайди ва буларнинг ҳаммаларини ўлишга лойиқ деб ҳисоблайдилар. Ваҳҳобийлар, шунингдек, шиа ва бошқа мусулмонларни  кофир ҳисоблаш фатволарини ҳам беришган. Чунончи, ваҳҳобий уламолардан бири Абдураҳмон Носир Бурок шиа ва кўпроқ сўфиликка тамойил кўрсатган суннат аҳлини кофир ва мушрик ҳисоблайди. Шиаларни қатл этиш ва уларнинг имомлари қабрларини  бузиш учун ваҳҳобий уламолар томонидан  берилган фатволар  Сомиро шаҳрида шиаларнинг икки имомлари мақбараларининг бузиб ташланишига сабаб бўлади. Ваҳҳобийлардан ташқари Покистондаги “Девбандий”  салафийлик мактабига қарашли гуруҳларга ўхшаган бошқа радикал гуруҳлар ҳам ушбу эътиқодларга эгалар. “Девбандий” мактабининг бошқа бўлимларидан   бўлган “Сипоҳи Саҳоба”, “Лашкари жҳангўй”, “Жейши Муҳаммад”, “Лашкари таййиба” каби гуруҳлар салафийлик гуруҳларига тааллуқли бўлиб, “Девбандий” мактабининг экстремист гуруҳларидан ҳисобланишади. Бу гуруҳларнинг барчаси шиаларни расман кофир эълон қилиб, уларга қарши оғир жиноятларни содир этишмоқда.

Ҳозир эса сохта салафийликка  оид  таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Салафийликнинг иккинчи  жараёни  “жиҳод салафийлиги” ҳисобланади. Жиҳодий салафийлик бобидаги назариялар илдизини  Миср мутафаккирларининг тафаккурларида кузатиш мумкин. Салафийликнинг бу турини аввал Саййид Қутб ақидаларида излаш лозим. У Мисрдаги “Ихвонулмуслимин” инқилобий бўлимининг раҳбари эди. Саййид  Қутб бугунги дунёда мавжуд фисқ ва фасодларни мисол келтириб, ҳозирги дунёни жоҳиллик жамияти сифатида таништиради. У покистонлик мутафаккир Абулаъло Мавдудий тафаккурининг таъсири остида қолган эди  ва нафақат ислмий бўлмаган мамлакатларни, балки ислом қонунларини ижро этмаётганликлари боис исломий мамлакатларни ҳам  жоҳиллик жамияти дея атаган эди. Саййид Қутб  айтади: “ Исломий бўлмаган ҳар бир жамият жоҳилликдир. Агар  буни аниқроқ таърифлайдиган бўлсак, айтишимиз лозимки, жоҳиллик жамияти шундай бир жамиятки, унинг  иймон, ақидалар ва  қонунларида Аллоҳдан  ташқари бошқа нарсаларга сиғиналади.Ушбу таърифга мувофиқ ҳозирда мавжуд барча жамиятлар жоҳиллик ҳудудида қарор топишган.”

Саййид Қутбга кўра, 20 асрдаги жоҳиллик инсоният тарихида Ер юзидаги энг оғир  жоҳиллик ҳисобланади.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh