Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 18 May 2016 12:48

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Салафийлар фарқининг илдизларидан бири уларнинг ўрталарида айрим асосларга оид ихтилофларидир. Ушбу ихтилофлар омма салафийлигидаги асосларга уларнинг риоя этиш даражасидир. Масалан, ваҳҳобийлар ҳадисни  ўзларининг маърифат манбаи сифатида  урғулашган бир ҳолда, Қуръон аҳли ҳадисга унчалик эътибор қаратишмайди ва тўғридан-тўғри китобга мурожаат қилишади. Ёки ваҳҳобийлик тасаввуфга кескин қаршилик қилган бир ҳолда , “Девбанд” мактаби икки асос тасаввуф ва шариатга риоя этади.Эътиқодий ихтилофлар ҳатто салафийнинг хос эргашишини бир неча эргашишларга бўлинишига сабаб бўлган.Масалан, олдинги ваҳҳобийлик йўналиш назаридан комил тарда нақлга тамойил кўрсатган. Янги ваҳҳобийлар эса ақл усулини маълум бир миқдорда расман тан олишган.

Айрим ҳолларда салафийликнинг икки гуруҳи  ақидалар нуқтаи назари ва ҳатто  сиёсий мавқетутишлар жиҳатида бир-бирларига ўхшашади. Бироқ мақсадларига эришиш усулида бир-бирларидан фарқ этишади.

Масалан, “Ислом уламолари жамияти” бўлими “Девбанд” мактабига эргашса, ўзининг мақсадларини амалга ошириш учун сиёсий ва демократик усуллардан фойдаланади ҳамда сиёсий фазода фаол иштирок этиш учун   ҳаракат қилади.

“Саҳоба сипоҳи”га ўхшаган гуруҳлар ўша эътиқодий қарашлари билан ўзларининг мақсадларига эришиш учун террор ва зўравонликлардан фойдаланишади. Янги ваҳҳобийлик гуруҳлари эса мақсадларини амалга ошириш учун тарғибот қилиш йўлларидан фойдаланишади. Экстремист жараёнлар  зўравонлик усуллари билан радикал гуруҳларга  ёрдам беришни ихтиёр этишган.

Фикрий асослар ва мақсадга эришиш учун мавжуд ушбу фарқларни назарда тутган ҳолда,  салафийликни турли хилларга тақсимлаш мумкин. Баҳсимизнинг  биринчи мавзуси бўлган    салафийликнинг  турларидан бири “такфирий салафийлик”дир. “ Такфирий салафийлик” деган ном салафийларнинг шундай бир гуруҳ тарафдорларига айтиладики, улар ўзларига қарши бўлганларни кофир дея аташади. Уларнинг фикрий асосларида иймон ва амал ўртасида таносублик мавжуддир. Бошқача айтганда, агар бирон киши Аллоҳга иймон келтириб, бирон гуноҳ қилса, у диндан чиққан ва кофир ҳисобланади. Ислом оламида ушбу ақидага эга бўлган фақат “хаворижлар” гуруҳи эди. Хаворижлар ҳам иймонни амалга боғлиқ деб билишарди ҳамда кабира гуноҳини қилганларни диндан чиққан ва вожибулқатл деб билишарди. Шу сабабдан улар мусулмонларга қарши чиқишди ва асоссиз баҳоналар билан уларни ўлдиришди. Улар ҳатто ҳазрат Али (а) ушбу баҳона билан шаҳодатга етказишади. Уларга кўра, уларнинг  ўзлари ҳакамлиликни ул ҳазратга юклатишган  эдилар , аммо  у уни қабул қилиб,  кабира гуноҳга йўл қўйди. Такфирий салафийлар ҳам  ушбу нуқтаи назарга эгалар. Ушбу нуқтаи назар мусулмонларнинг мазҳабий фаолиятларини бажаришда мушриклар қаторида жой олишларига сабаб бўлган ва натижада уларни “маҳдур аддам”, яъни шунга лойиқ  санашган. Ушбу гуруҳ  ҳам “хаворижлар” гуруҳи каби  уларга  ўхшаб  ўйламайдиганларни мушрик ва кофир деб билишади. Такфирий салафийликнинг асосий турини ваҳҳобийлик ташкил этади. Ваҳҳобийларнинг барча урушлари мусулмонлар билан бўлган.

Мавзуни  таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ваҳҳобийлар ҳар бир шаҳарни қаҳр ва ғалаба билан қўлга киритишса, халқ қонини тўкишни  мубоҳ, яъни жоиз ҳисоблашарди. Агар қила олишса, уни қўлга киритган ғаниматлари ва мулкларидан бири сифатида билишарди.Аксҳолда ўша қўлга киритган ўлжалари билан кифояланишарди.

Ваҳҳобий ёзувчиларидан бири Салоҳиддин Мухтор “Саудия Арабистони мамлакатининг тарихи” китобининг учинчи жилди, 73 саҳифасида ёзган эди: “ Қамарий 1216 йилда  Амир Сауд Нажд аҳолиси, Ҳижознинг жанубий қабилалари, Таҳома ва бошқа жойлардан келган  кўплаб кишилардан ташкил этилган қўшуни билан Ироқни олиш учун ҳаракат қилади. У зилқаъда ойида Карбало шаҳрига етади ва уни қуршаб олади. Унинг лашкарлари шаҳарнинг қалъа ва истеҳкомларини бузиб, шаҳарга  киришади ҳамда бозорда, кўчада ва уйларида бўлган одамларни қатл этишади. Пешин вақтида кўплаб  ғанимат ва ўлжалар билан шаҳардан чиқиб кетишади. Ваҳҳобийлар  на фақат Имом Ҳусейн (а) қабрларини зиёрат қилиш учун келган шиа зиёратчиларининг бошларини кесишади, балки Нажд, Ҳижоз ва Суриянинг аҳли суннат бўлган аксарият аҳолисини ҳам фожиали тарзда қатл этишади.

Такфирий ваҳҳобийлик фақат ўтмишга тааллуқли эмас, балки бугунги  кунда  ҳам  ҳозирги ваҳҳобийлик нигоҳидан шиа ва суннат аҳли  кофир саналади. Бу  борада кейинги суҳбатларимизда сизга кенгроқ маълумот берамиз.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh