Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 11 May 2016 14:01

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, айримлар салафийлик мактабининг доирасини шунчалик кенг тасаввур қилишадики, суннат аҳлининг барчасини  ўзига олади ва унинг тарихини Исломнинг илк даврларига тааллуқли билишади ва ҳар ким радикал нигоҳга эга бўлса, салафий деб аташади. Баъзилар эса салафийликни ваҳҳобийлик синоними деб аташади ва уни ўша ваҳҳобийлик сифатида билишади.Ҳозирги асрда эса Ғарб давлатлари ғарббадбинлик ва ушбу давлатларга  қарши бўлган  гуруҳларни салафий деб аташади ва Ғарбга мухолиф бўлган исломий гуруҳларни  бошқа регрессив ва салафий жараёнлар қаторида қўйишади. Ушбу йўл   билан Ислом чеҳрасини қоралаб кўрсатиб,  Ғарбнинг оммавий афкорида Ислом динини зўрлик ишлатишни хоҳловчи  ва регрессив дин сифатида таништиришади. Ушбу баҳоналар билан Ғарбда мусулмонлар учун чекловлар яратишни лозим кўришади. Аммо ўзлари инсондўстлик ва демократия номлари билан қилаётган дахолатларини қонуний ҳисоблашади. Ушбу ҳолатлар салафий ва салафийликни аниқлашда хос диққат ва меъёрларни назарга олмасликларга сабаб бўлган.

Ғарб билан биргаликда салафийларнинг ўзлари ҳам айрим нарсаларни  яширишлар йўллари  орқали  бошқаларни ҳам ўзларига ҳамроҳ қилиб кўрсатишмоқда. Натижада салафий бўлмаган бошқа исломий гуруҳларнинг номи   ҳам  салафийлик аталмиш гуруҳларга қўшилган. Янги салафийлар ҳам мавжуд шароитдан фойдаланиб, шиа номини муштарак душман  сифатида тасвирлаб, бошқа исломий гуруҳлар билан  ўзларининг  асосий ихтилофларини ёпишга ҳамда шиа мактабига қарши суннат аҳли оламида ўзларига мухолиф бўлган гуруҳлар билан бир нав яқин эканликларини кўрсатишга ҳаракат қилишган. Ҳолбуки, салафийлик айтилган асослар билан  на фақат ҳамма исломий  фирқа ва мазҳабларга қарши бўлган   шиага қаршидир, балки  бошқа фирқа ва мазҳаблардан  фақат шиага қаршилик қилиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Ваҳоланки,  на фақат салафийлик ҳамда аҳли суннатнинг каломий ва фиқҳий фирқалари ўрталарида катта фарқлар мавжуд, балки салафийликнинг ўзида ҳам кўплаб фарқлар ва қарамақаршиликлар мавжуд. Шу сабабдан салафийликнинг ичида кўплаб жараён ва гуруҳлар вужудга келган. Ушбу гуруҳ ва жараёнлар билан яқиндан танишиш ваҳҳобийлик моҳияти ва унинг ичидаги  ҳар бир жараённинг тушуниш имконини яратади. Ушбу гуруҳларни тақсимлаб ўрганиш, салафийликнинг аниқ таърифини беролмайди, албатта.Салафийликнинг турли жараёнлари  кўплаб усул ва фикрий асослар бўйича бир-бирлари билан муштаракликка эгалар ва шу нарса ўларнинг ўртасида айрим аралашликларга сабаб бўлган.  Бу ерда салафийликнинг турлилигида уларнинг маълум аҳамиятлари  ва хос хусусиятлари тақсимлашнинг меъёри сифатида қабул қилинган. Ушбу йўл билан салафийликнинг моҳияти  бугунги кунда шаффофроқ таҳлил этилади ва ваҳҳобийликнинг ўрни ҳам салафийлик ўртасида аниқ бўлади. Салафийлар фарқининг илдизларидан бири уларнинг ўрталарида айрим асосларга оид ихтилофларидир. Ушбу ихтилофлар омма салафийлигидаги асосларга уларнинг риоя этиш даражасидир. Масалан, ваҳҳобийлар ҳадисни  ўзларининг маърифат манбаи сифатида  урғулашган бир ҳолда, Қуръон аҳли ҳадисга унчалик эътибор қаратишмайди ва тўғридан-тўғри китобга мурожаат қилишади. Ёки ваҳҳобийлик тасаввуфга кескин қаршилик қилган бир ҳолда , “Девбанд” мактаби икки асос тасаввуф ва шариатга риоя этади.Эътиқодий ихтилофлар ҳатто салафийнинг хос эргашишини бир неча эргашишларга бўлинишига сабаб бўлган.Масалан, олдинги ваҳҳобийлик йўналиш назаридан комил тарда нақлга тамойил кўрсатган. Янги ваҳҳобийлар эса ақл усулини маълум бир миқдорда расман тан олишган.  

Мавзуни  таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Айрим ҳолларда салафийликнинг икки гуруҳи  ақидалар нуқтаи назари ва ҳатто  сиёсий мавқетутишлар жиҳатида бир-бирларига ўхшашади. Бироқ мақсадларига эришиш усулида бир-бирларидан фарқ этишади.

Масалан, “Ислом уламолари жамияти” бўлими “Девбанд” мактабига эргашса, ўзининг мақсадларини амалга ошириш учун сиёсий ва демократик усуллардан фойдаланади ҳамда сиёсий фазода фаол иштирок этиш учун   ҳаракат қилади.

“Саҳоба сипоҳи”га ўхшаган гуруҳлар ўша эътиқодий қарашлари билан ўзларининг мақсадларига эришиш учун террор ва зўравонликлардан фойдаланишади. Янги ваҳҳобийлик гуруҳлари эса мақсадларини амалга ошириш учун тарғибот қилиш йўлларидан фойдаланишади. Экстремист жараёнлар  зўравонлик усуллари билан радикал гуруҳларга  ёрдам беришни ихтиёр этишган.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh