Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 27 April 2016 13:38

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон Исломий Инқилоби ва Афғонистоннинг ишғол этилгани икки асосий ўзгариш эди ҳамда  салафийликнинг фаол бўлиши ва унинг жараёнларини шаклланишига сабаб бўлган. Исломий мамлакатларда ҳукмрон айрим тоифали ва мустабид режимлар  Исломий мамлакатларга бўладиган Эрон Исломий Инқилобининг нуфузи  ва таъсиридан қаттиқ хавотирда эдилар. Шу сабабдан ушбу режимлар Исломий инқилоб таъсирини чеклантириш учун барча ҳаракатларини амалга оширадилар.  Ушбу йўлда салафийлик  гуруҳлари  шиадан қўрқитиш ва шиабадбинлик мақсадида кучаяди. Салафийлик гуруҳининг юзага келишига сабаб бўлган бошқа омиллардан бири Американинг ушбу гуруҳлардан Шўролар Иттифоқининг шарқи қудратли бўлиши ва Қизил армия Афғонистонни саксонинчи йилларда ишғол этган вақтида унга қарши восита сифатида фойдалангани бўлди.

Ғарб Афғонистон ишғолини  субконтинент ва Ўрта Шарқ минтақасида коммунизмнинг ёйилиши маъносида биларди.Бу ўртада Америка ўзининг икки таҳдид билан юзмаюз бўлганини кўрарди: бир томондан, Эронда Исломий  инқилобнинг ғалабаси Американининг  Ўрта Шарқ минтақасидаги нуфузи ва қудратини  муаммолар билан юзмаюз қилган эди ва иккинчи томондан, Шўролар Иттифоқининг  Афғонистонни ишғол этишда Америка билан рақобатлари ва экспансионистик сиёсатлари билан. Олдин таъкидлаб ўтилган сабаблардан  кейин Араб мамлакатларида салафийлик гуруҳлари   Шўролар армиясига қарши курашиш учун янги кучлар йиғиб, Покистонга юборишни бошлашади. Америка бирон аскаридан фойдаланмаган ҳолда минглаб араб жангарилари ҳамда Покистон ва Афғонистон фуқароларини қурол-яроқ ва  бошқа муҳим бўлган тажҳизотлар билан таъминлаб, Осиё ғарби ва Ҳиндистон яриморолида Шўролар Иттифоқи билан рақобатларини давом эттиради. Бироқ Афғонистонни ишғол этиш амалиётлари охирга етиб,  Афғонистондан  Қизил армия чиққан бўлсада,  Америка ва араб ўлкалардаги мустабид режимлар томонидан      салафийлик  ва такфирий гуруҳлардан фойдаланишлар ўз поёнига етмади. Бу баҳсни  “Ал-Қоида”нинг қандай шаклланиши борасидаги суҳбатларимизда давом эттирамиз. Бу ерда эса салафийликнинг турли  хиллари бобида сизга маълумот бермоқчимиз. Айримлар салафийлик мактабининг доирасини шунчалик кенг тасаввур қилишадики, суннат аҳлининг барчасини  ўзига олади ва унинг тарихини Исломнинг илк даврларига тааллуқли билишади ва ҳар ким радикал нигоҳга эга бўлса, салафий деб аташади. Баъзилар эса салафийликни ваҳҳобийлик синоними деб аташади ва уни ўша ваҳҳобийлик сифатида билишади.Ҳозирги асрда эса Ғарб давлатлари ғарббадбинлик ва ушбу давлатларга  қарши бўлган  гуруҳларни салафий деб аташади ва Ғарбга мухолиф бўлган исломий гуруҳларни  бошқа регрессив ва салафий жараёнлар қаторида қўйишади. Ушбу йўл йўл билан Ислом чеҳрасини қоралаб кўрсатиб,  Ғарбнинг оммавий афкорида Ислом динини зўрлик ишлатишни хоҳловчи  ва регрессив дин сифатида таништиришади. Ушбу баҳоналар билан Ғарбда мусулмонлар учун чекловлар яратишни лозим кўришади. Аммо ўзлари инсондўстлик ва демократия номлари билан қилаётган дахолатларини қонуний ҳисоблашади. Ушбу ҳолатлар салафий ва салафийликни аниқлашда хос диққат ва меъёрларни назарга олмасликларга сабаб бўлган.

Мазуни  таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ғарб билан биргаликда салафийларнинг ўзлари ҳам  яшириш йўллари билан бошқаларни ҳам ўзларига ҳамроҳ қилиб кўрсатишмоқда. Натижада салафий бўлмаган бошқа исломий гуруҳларнинг номи   ҳам  салафийлик аталмиш гуруҳларга қўшилган. Янги салафийлар ҳам мавжуд шароитдан фойдаланиб, шиа номини муштарак душман  сифатида тасвирлаб, бошқа исломий гуруҳлар билан  ўзларининг  асосий ихтилофларини ёпишга ҳамда шиа мактабига қарши суннат аҳли оламида ўзларига мухолиф бўлган гуруҳлар билан бир нав яқин эканликларини кўрсатишга ҳаракат қилишган. Ҳолбуки, салафийлик айтилган асослар билан  на фақат ҳамма исломий  фирқа ва мазҳабларга қарши бўлган   шиага қаршидир, балки  бошқа фирқа ва мазҳаблардан  фақат шиага қаршилик қилиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Ваҳоланки,  на фақат салафийлик ҳамда аҳли суннатнинг каломий ва фиқҳий фирқалари ўрталарида катта фарқлар мавжуд, балки салафийликнинг ўзида ҳам кўплаб фарқлар ва қарамақаршиликлар мавжуд. Шу сабабдан салафийликнинг ичкарисида кўплаб жараён ва гуруҳлар вужудга келган. Ушбу гуруҳ ва жараёнлар билан яқиндан танишиш ваҳҳобийлик моҳияти ва унинг ичидаги  ҳар бир жараённинг тушуниш имконини яратади. Ушбу гуруҳларни тақсимлаб ўрганиш, салафийликнинг аниқ таърифини беролмайди, албатта.  

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh