Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 20 April 2016 14:22

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, ҳозирги салафийлик ақидалар жиҳатидан ҳам олдинги даврдаги салафийликдан фарқ этади. Салафийлик сўзига оид амалга оширилган турли мутолаа ва чиқарилган хулосалар унинг турли жараён ва гуруҳларга тегишли эканини кўрсатмоқда. Шу сабабдан бугунги салафийлик танҳоликда   хос маънони  ифода этолмайди. Аммо таркибий ёхуд  ибора бўлган  ҳолатда ўзининг ҳақиқий маъносини топади. Бунга такфирий салафийлиги, тарғибот салафийлиги, жиҳод салафийлиги ва сиёсий салафийлик мисол бўла олади. Турли жараён ва гуруҳларга оид  салафий сўзини ишлатилаётгани айрим ҳолатларда мафҳум -мундарижаси ва фаолият йўналишлари  салафийлардан фарқ этувчи гуруҳларни  ҳам салафий  аташларга сабаб бўлмоқда. Салафийликнинг айрим гуруҳлари куннинг модерн фазоси ва технологиясини, яъни янги шароитни қабул қилишган ва суннат  бўлган эътиқодларини четга суришган.Улар  тараффиёт ва янгиланиш назарияларидан ибрат олиб, модернизмни қабул қилишган. Ҳолбуки салафийларнинг радикал гуруҳлари технологиялар тараққиёти ва ҳаётнинг усули ўзгарганига нисбатан  аксиламалларида ҳамон эскича қарашларга эгалар ҳамда ҳозирги асрнинг шароитига бевосита ва билвосита қаршилик қилишмоқда. Салафийлар ўртасида  муҳим баҳслардан бири аёлнинг ўрни ва жамиятдаги унинг ҳад ва ҳудудлари борасидадир. Ушбу заминада уларнинг ёндашувларида ҳаддан ташқари радикаллик кузатилади. Мисол учун, Арабистон давлати ваҳҳобий салафийлигини вакиллик қилган ҳолда аёлга бўлган  ғарбча қарашни қабул қилган. Яъни шариф ҳарамларда  аёлларга ҳижобга риоя этишлари кузатилади.Аммо Макка шаҳри яқинидаги Жидда шаҳрида ҳижобга жиддий эътибор қаратилмайди ва ёки Арабистон ҳукуматининг телевидения дастурларида ҳам ҳижобсизлик кенг кўламда назарга ташланади. Ҳолбуки. Арабистонда аёлларга ҳайдовчилик қилиш тақиқланган. Умуман, Арабистон ваҳҳобийларининг мантиғида аёл иккинчи даражали ҳисобланади. Уларнинг  жамиятда аёлнинг ўрнига оид таърифлари Исломнинг пок  муҳаммадий таълимотларидан узоқдадир.

Айрим таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, Эрон Исломий Инқилоби ва Афғонистоннинг ишғол этилгани икки асосий ўзгариш эди ҳамда  салафийликнинг фаол бўлиши ва унинг жараёнларини шаклланишига сабаб бўлган. Исломий мамлакатларда ҳукмрон айрим тоифали ва мустабид режимлар  Исломий мамлакатларга бўладиган Эрон Исломий Инқилобининг нуфузи  ва таъсиридан қаттиқ хавотирда эдилар. Шу сабабдан ушбу режимлар Исломий инқилоб таъсирини чеклантириш учун барча ҳаракатларини амалга оширадилар.  Ушбу йўлда салафийлик  гуруҳлари  шиадан қўрқитиш ва шиабадбинлик мақсадида кучаяди. Салафийлик гуруҳининг юзага келишига сабаб бўлган бошқа омиллардан бири Американинг ушбу гуруҳлардан Шўролар Иттифоқининг шарқи қудратли бўлиши ва Қизил армия Афғонистонни саксонинчи йилларда ишғол этган вақтида унга қарши восита сифатида фойдалангани бўлди.

Ғарб Афғонистон ишғолини  субконтинент ва Ўрта Шарқ минтақасида коммунизмнинг ёйилиши маъносида биларди.Бу ўртада Америка ўзининг икки таҳдид билан юзмаюз бўлганини кўрарди: бир томондан, Эронда Исломий  инқилобнинг ғалабаси Американининг  Ўрта Шарқ минтақасидаги нуфузи ва қудратини  муаммолар билан юзмаюз қилган эди ва иккинчи томондан, Шўролар Иттифоқининг  Афғонистонни ишғол этишда Америка билан рақобатлари ва экспансионистик сиёсатлари Осиё жанубида қудрат мувозанатини ўзгартириб юборган эди.  

Ҳозир эса сохта салафийлик  бобида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Олдин таъкидлаб ўтилган сабаблардан  кейин Араб мамлакатларида салафийлик гуруҳлари   Шўролар армиясига қарши курашиш учун янги кучлар йиғиб, Покистонга юборишни бошлашади. Америка бирон аскаридан фойдаланмаган ҳолда минглаб араб жангарилари ҳамда Покистон ва Афғонистон фуқароларини қурол-яроқ ва  бошқа муҳим бўлган тажҳизотлар билан таъминлаб, Осиё ғарби ва Ҳиндистон яриморолида Шўролар Иттифоқи билан рақобатларини давом эттиради. Бироқ Афғонистонни ишғол этиш амалиётлари охирга етиб,  Афғонистондан  Қизил армия чиққан бўлсада,  Америка ва араб ўлкалардаги мустабид режимлар томонидан      салафийлик  ва такфирий гуруҳлардан фойдаланишлар ўз поёнига етмади.Бу борада кейинги суҳбатларимизда сизга кенгроқ маълумот берамиз.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh