Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 April 2016 13:49

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, салафийлик мафҳумининг  мубҳамлигидан ташқари салафийлик асосида юзага келган чалғинишлар уни турли бўлим ва шохалар билан юзмаюз этган. Масалан, ақл ва нақлга бўлган уларнинг ёндашувлари ўтган ўнйилликлар давомида ўзгариб қолган.

 Агар ақл услуб сифатида қабул қилинса, борлиқни танишишда рационализм ҳукмрон бўлади ва ёки маъношуносликда Қуръонда таъвил ва мажознинг баҳслари ва хабарий сифатларнинг  зоҳирий маъноларини  ташимаслик аҳамият топади. Шунингдек,  ҳавзада калом асосларида ҳам ушбу ҳолатларни кузатиш мумкин.  Ўтмишда тавҳид ва ширк, иймон ва куфр, суннат ва бидъат каби иборалар салафийликка  мослаштириш ва мувофиқлаштиришлар бахш этарди. Бугунги кунда эса ушбу баҳслар жиддий муаммолар билан юзмаюз бўлган.

Мисол учун,  мусулмонларнинг такфир бўлишларига сабаб бўладиган ваҳҳобий  салафийлигининг иймон ва амал ўртасидаги  таносуб ё алоқалар бобидаги ақидалари  бугунги кунда  ваҳҳобийликнинг барча гуруҳлари томонидан  қабул қилинмаган. Янги салафийлар бир нав ушбу ақидалардан чекиниб, уларни рад этишмоқда. Арабистон ҳукумати  мусулмонларни яккалатиб қўйишдан парҳиз этиш ва бошқа мусулмонлар билан алоқалар ўрнатишда ваҳҳобийликнинг суннатий назарларига унчалик содиқ эмас.Ҳолбуки ваҳҳобийликнинг радикал бўлимлари ўзларининг суннатий ақидаларини исрор этиб, бошқа ички гуруҳларга қаршилик қилишади.

Ҳозирги салафийлик олдин бўлган салафийликдан кўп жиҳатлари билан  фарқ этади.Ўтган асрлар давомида салафийликнинг усул ва асослари ўзгаришсиз қолган бўлсада, аммо замон ва маконнинг  шароити ва хусусиятлари унинг мафҳум ва мундарижасида ўзгаришларни юзага келтирган. Бироқ  ҳозирги салафийликни айнан ўша қадимий ё классик салафийлик деб атаб бўлмайди. Бугунги салафийликнинг мафҳуми кенг тарқалган радикал гуруҳларнинг турларига нисбатан айтилмоқдаки, улар каломий, эътиқодий, сиёсий асослар ва ижтимоий келиб чиқиш жиҳатидан бир хил эмаслар.

Ҳозирги салафийлик ақидалар жиҳатидан ҳам олдинги даврдаги салафийликдан фарқ этади. Салафийлик сўзига оид амалга оширилган турли мутолаа ва чиқарилган хулосалар унинг турли жараён ва гуруҳларга тегишли эканини кўрсатмоқда. Шу сабабдан бугунги салафийлик танҳоликда   хос маънони  ифода этолмайди. Аммо таркибий ёхуд  ибора бўлган  ҳолатда ўзининг ҳақиқий маъносини топади. Бунга такфирий салафийлиги, тарғибот салафийлиги, жиҳод салафийлиги ва сиёсий салафийлик мисол бўла олади. Турли жараён ва гуруҳларга оид  салафий сўзини ишлатилаётгани айрим ҳолатларда мафҳум -мундарижаси ва фаолият йўналишлари  салафийлардан фарқ этувчи гуруҳларни  ҳам салафий  аташларга сабаб бўлмоқда.  Ушбу  гуруҳларга салафий номини берилишига сабаб бўлган нарса Ислом оламидаги зиёийларининг Ғарбга бўлган тамойиллари  қаршисида ислом қадриятларини юқори қўйишлари ва Ислом оламига Ғарб маданияти таъсирининг олдини олишларидир. Мавжуд  шароит ҳозирги салафийлик жараёнларига иккитомонлама таъсир ўтказган.Салафийликнинг айрим гуруҳлари куннинг модерн фазоси ва технологиясини ,яъни янги шароитни қабул қилишган ва суннат  бўлган эътиқодларини четга суришган.Улар  тараффиёт ва янгиланиш назарияларидан ибрат олиб, модернизмни қабул қилишган. Ҳолбуки салафийларнинг радикал гуруҳлари технологиялар тараққиёти ва ҳаётнинг усули ўзгарганига нисбатан  аксиламалларида ҳамон эскича қарашларга эгалар ҳамда ҳозирги асрнинг шароитига бевосита ва билвосита қаршилик қилишмоқда.      

Ҳозир эса сохта салафийлик  бобида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Салафийлар ўртасида  муҳим баҳслардан бири аёлнинг ўрни ва жамиятдаги унинг ҳад ва ҳудудлари борасидадир. Ушбу заминада уларнинг ёндашувларида ҳаддан ташқари радикаллик кузатилади. Мисол учун, Арабистон давлати ваҳҳобий салафийлигини вакиллик қилган ҳолда аёлга бўлган  ғарбча қарашни қабул қилган. Яъни шариф ҳарамларда  аёлларга ҳижобга риоя этишлари кузатилади.Аммо Макка шаҳри яқинидаги Жидда шаҳрида ҳижобга жиддий эътибор қаратилмайди ва ёки Арабистон ҳукуматининг телевидения дастурларида ҳам ҳижобсизлик кенг кўламда назарга ташланади. Ҳолбуки. Арабистонда аёлларга ҳайдовчилик қилиш тақиқланган. Умуман, Арабистон ваҳҳобийларининг мантиғида аёл иккинчи даражали ҳисобланади. Уларнинг  жамиятда аёлнинг ўрнига оид таърифлари Исломнинг пок  муҳаммадий таълимотларидан узоқдадир.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh