Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 06 April 2016 14:21

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ҳозирги салафийлик хусусиятлари замон ва макон шароитига  бўлган аксиламал натижасида шаклланган. Ҳозирги салафийлик  унинг суннатий турига ўхшаб бир эътиқодий мактаб эмас, балки шундай хусусиятларга эгаки,  уни эътиқодий салафийликдан ажратади. Ҳозирги салафийликнинг фарқи у ҳақида бирон аниқ ва муайян  таъриф ҳамда  чегара ва ҳудуднинг йўқлигидир. Олдинги салафийликнинг таърифи Исломнинг аввалги уч асрида яшаган мусулмонларга комил тарзда эргашишдир. Ҳозирги салафийлик бугунги кунда  чиндан ҳам Исломнинг илк давридаги уч асрда яшаган мусулмонларга, Қуръон ва пайғамбар (с)  суннатларига комил тарзда эргашиш асосида бўлмоқдами?

Тунислик мутафаккир ва ушбу мамлакатдаги “Ихвонулмуслимин” жараёнининг раҳбарларидан бири Рошид Ғануший салафийликнинг таърифи ҳақида айтган сўзларида уни мазҳаб ва ақидаларга тақлид қилишни инкор этувчи  бир йўналишдирки, усул, яъни принципга қайтишни буюради, деб айтган эди. Ушбу мубҳамли таъриф ҳозирги салафийликни жиддий чалғинишлар билан юзмаюз этган. Ҳатто салафийларнинг ўзлари салафийликни бир мактаб сифатида таништиришда қийналишади. Ҳозирги салафийлик жараёни ва тамойилларидан  йиллар ўтмоқда ва унинг таърифини аниқлаш учун кўплаб йиғилишлар барпо этилган. Масалан, Арабистоннинг Риёз шаҳрида “Салафия, мафҳум, мароҳил, ўзгаришлар” номи  билан барпо этилган йиғилишда турли мутафаккирлар суннатда бўлган салафийлик мафҳуми орадан кетганини ва ҳозирги вақтда у бир мубҳамликка айланганини баён этишган.

Салафийлик мафҳумининг  мубҳамлигидан ташқари салафийлик асосида юзага келган чалғинишлар уни турли бўлим ва шохалар билан юзмаюз этган. Масалан, ақл ва нақлга бўлган уларнинг ёндашувлари ўтган ўнйилликлар давомида ўзгариб қолган. Нақлга бўлган тамойил, яъни ҳикматли сўзлар ёндашуви Аҳмад ибн Ҳанбалдан мерос қолган ва бир вақтлар салафийликнинг асосий хусусиятларидан ҳисобланарди. Аммо бугунги кунда у турли  жиддий саволлар билан юзмаюз бўлган. Риёздаги Имом Муҳаммад бин Сауд номидаги  университетнинг  Илоҳиёт факултетидаги  илмий ҳайъат аъзоси Муфарраж бин Сулаймон бин Абдуллоҳ бин Фусий юзага келган  салафийлик муаммоларини икки ҳавзада кўриб чиқади: биринчиси, Ислом рационализми ва иккинчиси Ғарб рационализми.Унга кўра,  Ислом рационализмини ҳозирги вақтда мусулмонларнинг икки гуруҳи намояндалик қилади: уларнинг биринчи гуруҳи рационалистликда  исломий фирқалар меросига таяниб, улардан далиллар келтириб, ақлга баҳо беришади ва уларнинг иккинчи гуруҳи шариатга нисбатан    мавжуд шароит ва ақлоний нигоҳ зарурати  сабабли ақл борасида сўзлайди. Ушбу  кураш гуруҳи ақлни догма ва иртижо ҳисобланишади. Мисол учун,    ваҳҳобийликнинг салафийлиги ҳавзасида Арабистон ҳукумати динни ақлоний қилиш заминадасида  кўплаб йиғилишлар ўтказаётган бир  ҳолда радикал гуруҳлари ҳануз ҳам ақлга қарши кескин кураш олиб боришмоқда. Ҳолбуки Покистондаги экстремист ҳадисчилар ақлни умуман эътироф этишмайди. Эҳсон Илоҳий Заҳир аҳли ҳадис жараёнида  ақлга  устивор тамойил кўрсатувчи бир гуруҳ ташкил этади. Салафийликнинг  маърифатшунослигида шундай танқидларга ҳам мавжудки, агар воқеликка эришиш учун нақл ягона йўл бўлмаса, ҳадиснинг ўрнини маърифат манбасида қандай тушуниш мумкин?. Унинг эътиборий шароити нимадан иборат?

Ҳозир эса сохта салафийлик ақидалари бобида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Агар ақл услуб сифатида қабул қилинса, борлиқни танишишда рационализм ҳукмрон бўлади ва ёки маъношуносликда Қуръонда таъвил ва мажознинг баҳслари ва хабарий сифатларнинг  зоҳирий маъноларини  ташимаслик аҳамият топади. Шунингдек,  ҳавзада калом асосларида ҳам ушбу ҳолатларни кузатиш мумкин.  Ўтмишда тавҳид ва ширк, иймон ва куфр, суннат ва бидъат каби иборалар салафийликка  мослаштириш ва мувофиқлаштиришлар бахш этарди. Бугунги кунда эса ушбу баҳслар жиддий муаммолар билан юзмаюз бўлган.

Мисол учун,  мусулмонларнинг такфир бўлишларига сабаб бўладиган ваҳҳобий  салафийлигининг иймон ва амал ўртасидаги  таносуб ё алоқалар бобидаги ақидалари  бугунги кунда  ваҳҳобийликнинг барча гуруҳлари томонидан  қабул қилинмаган. Янги салафийлар бир нав ушбу ақидалардан чекиниб, уларни рад этишмоқда. Арабистон ҳукумати  мусулмонларни яккалатиб қўйишдан парҳиз этиш ва бошқа мусулмонлар билан алоқалар ўрнатишда ваҳҳобийликнинг суннатий назарларига унчалик содиқ эмас.Ҳолбуки ваҳҳобийликнинг радикал бўлимлари ўзларининг суннатий ақидаларини исрор этиб, бошқа ички гуруҳларга қаршилик қилишади.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh