Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 30 March 2016 14:36

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, ўтган суҳбатимизда таъкидлаганимиздек, сўнгги йилларда «салаф солиҳларга эргашиш» шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишдаги сохта салафийлар пайдо бўлди. Асрлар давомида ислом уламолари томонидан ёзилган асарлар ва орттирилган малака, эришилган ютуқларни рад этиб, фақатгина «салафи солиҳлар» даврини эътиборга олиш сохта салафийликнинг тор моҳиятини намоён этади. Улар диний, маънавий, ижтимоий ва сиёсий йўналишларда ислом дини пайдо бўлган илк замонларга қайтиб, мусулмонларнинг эътиқоди ва дунёқарашини ҳозиргача турли соҳаларда эришилган натижалардан «поклаш»ни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Сохта салафийлар ҳар қандай янгиликни бидъат, деб ҳисоблайдилар, фиқҳий мазҳабларни инкор қиладилар, тасаввуфни тан олмайдилар, арзимас баҳоналар билан мусулмонларни кофирга чиқарадилар. Сохта салафийларнинг фикрича, салафи солиҳлар даври, яъни исломнинг илк уч асридан сўнг мусулмонлар орасида ширк, бидъат ва хурофотнинг турли шакллари авж олди. Жамият ҳаётида юзага келаётган айриммуаммолар айнан салафи солиҳларга эргашмасликнинг оқибатидадир, деб таъкидлайдилар. Ваҳоланки, мазҳабларнинг барчаси салафи солиҳларнинг давомчилари бўлиб, улар ўз даврларида юзага келган муаммоларни замон талабидан келиб чиқиб ҳал қилиб келмоқдалар.

Ислом динидаги амалларнинг тартиб-қоидалари борасида саҳобийлар томонидан турлича ривоятлар келган. Пайғамбар (а.с.) ҳам бир амал бўйича турли тартиб-қоидаларни ўргатган ҳолатлари ҳам бўлган. Шундай экан, мазҳаб олимлари турфа ривоятлардан бирини танлаб, муайян амал учун маълум қоидаларни тизимлаганлар. Демак, бу вазият тақозоси бўлиб, мазҳабларнинг пайдо бўлиши ҳам табиий ҳол эди. Зеро, салаф солиҳларнинг ўзлари турли “мазҳаб”ларда бўлганлар. Бинобарин, улар ибодатларини турли йўсинда бажарганлар, бир масала бўйича турли-туман хулосалар берганлар. Шундай экан, салафи солиҳ йўли муайян тизимга эга алоҳида йўналиш бўлиши мумкин эмас. У даврга боғлиқ атамадир.

Бугунги суҳбатимиз давомида олдинги ва ҳозирги салафийларнинг фарқлари борасида сўз юритамиз.

Ҳозирги салафийлик қадимда бўлган салафийлик суннатларидан фарқ этади.Асрлар давомида салафийликнинг принцип ва асослари ўзгармаган бўлсада,  аммо шароит ҳамда замон ва маконнинг хусусиятлари унинг мафҳум ва мундарижасида кўплаб ўзгаришларни юзага келтирган. Шунинг учун ҳозирги салафийликни айнан ўша суннатий ё классик салафийлик деб бўлмайди.Ҳозирги салафийлик билан танишиш учун  олдин унинг хусусиятлари билан ошно бўлиш лозим. Сўнгра унинг шаклланиш омилларини тушуниш  ва охирда унинг турлари билан, хусусан, такфирий жараёнларда байроқдор бўлган  ваҳҳобийликнинг ўрни билан танишиш лозим.

Аввал ҳозирги асрнинг эътиқодий, сиёсий ва техник фазосидан таъсирланган салафийлик борасида сўз юритамиз ва кейин эса салафийликнинг турларини муҳокама этамиз. Ҳозирги салафийлик хусусиятлари замон ва макон шароитига  бўлган аксиламал натижасида шаклланган. Ҳозирги салафийлик  унинг суннатий турига ўхшаб бир эътиқодий мактаб эмас, балки шундай хусусиятларга эгаки,  уни эътиқодий салафийликдан ажратади. Ҳозирги салафийликнинг фарқи у ҳақида бирон аниқ ва муайян  таъриф ҳамда  чегара ва ҳудуднинг йўқлигидир. Олдинги салафийликнинг таърифи Исломнинг аввалги уч асрида яшаган мусулмонларга комил тарзда эргашишдир.    

Ҳозир эса салафийлик ақидалари бобида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.    

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳозирги салафийлик бугунги кунда  чиндан ҳам Исломнинг илк давридаги уч асрда яшаган мусулмонларга, Қуръон ва пайғамбар (с)  суннатларига комил тарзда эргашиш асосида бўлмоқдами?

Тунислик мутафаккир ва ушбу мамлакатдаги “Ихвонулмуслимин” жараёнининг раҳбарларидан бири Рошид Ғануший салафийликнинг таърифи ҳақида айтган сўзларида уни мазҳаб ва ақидаларга тақлид қилишни инкор этувчи  бир йўналишдирки, усул, яъни принципга қайтишни буюради, деб айтган эди. Ушбу мубҳамли таъриф ҳозирги салафийликни жиддий чалғинишлар билан юзмаюз этган. Ҳатто салафийларнинг ўзлари салафийликни бир мактаб сифатида таништиришда қийналишади. Ҳозирги салафийлик жараёни ва тамойилларидан  йиллар ўтмоқда ва унинг таърифини аниқлаш учун кўплаб йиғилишлар барпо этилган. Масалан, Арабистоннинг Риёз шаҳрида “Салафия, мафҳум, мароҳил, ўзгаришлар” номи  билан барпо этилган йиғилишда турли мутафаккирлар суннатда бўлган салафийлик мафҳуми орадан кетганини ва ҳозирга вақтда у бир мубҳамликка айланганини баён этишган.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh