Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 09 March 2016 13:22

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар,  таъкидлаб ўтганимиздек,  суннат аҳлидан бўлган  мутафаккир Саид Рамазон Бутий салафий ақидаларига оид қилган таҳлилида шундай ёзган:” салафия исталмаган ва нисбатан исталмаган ҳодиса бўлиб, яккаҳокимлик талабида мусулмонлик иддаосини қилади ва ўзидан бошқа ҳаммани кофир ҳисоблайди. Ўзини ўзи эълон қилган ушбу фирқа солиҳ салаф тўнини кийиб, мазҳабсизлик муҳитида ваҳдат иддаосини режалаштириб,  ваҳдат асосига қаршидир. Салафия,  яъни ўша ваҳҳобийлик ўзани  ҳеч қанақа мазҳаб мавжуд эмаслигини ва салаф асри, яъни саҳоба, тобиъин ва тобиъин тобиъинига қайтиш лозимлигини  иддао қилади.

Саид Рамазон Бутий “Салафия- мазҳаб ё бидъат”  китобида салафийлик борасида изҳор этган фикрлари  давомида  ушбу муҳим масалага ишора этади:” салафия даъват қилиш қўлини баланд кўтаради ва айтади: келинглар, мазҳабларни четга суриб, ягона бўлиш томонига борайлик. Аммо бошқа қўлида такфир  қиличини кўтаради ва иддао қиладики, исломий жамиятда бошқаларни йўқ қилиб,  уларни кофирлар даврасига  ҳайдаб,  ислом жамиятини бир хиллаштиради. Ушбу даъват ортида мазҳабсизлик ва бир нав мазҳаб яширинган. Даъватнинг ўзи ҳам бир нав мазҳабдир. Бу  қотганликка гирифтор бўлган ва   торқарашга эга бўлган бир мазҳабдирки, исломни ҳаракатсиз, руҳсиз, нуқсонли ва жозибасиз тасвирлайди ҳамда зўравонлик ва таассубни жонлантириб, йўлни ҳар қанақа яқинлашишлар учун ёпади.”     

Салафийларга кўра, мазҳаблар қўлга киритган барча ютуқлардан кўз юмиш лозим. Ушбу ютуқлар эса асрлар давомида олимларнинг турли даврларда ўрганган тажриба   ва изланишлари ҳамда ислом маданиятининг арзирли маҳсулидир.Ислом  ва исломий фиқҳнинг ҳаракатчан ҳимоялари ушбу ютуқларни  асрлар эҳтиёжларини қондириш учун қудратли этган.

Олдинги суҳбатларимизда салаф таърифига оид салафийларнинг хато тушунчалари ҳамда Қуръони Карим далиллари ва ҳазрат  Муҳаммад (с) дан етган ривоятлар асосида уларнинг ақидалари нотўғри эканлиги, шунингдек, ушбу заминада  суннат ва шиа аҳлидан бўлган уламолар далиллари борасида сизга маълумот берган эдик. Бугунги суҳбатимиз давомида  салафия нигоҳидан эргашиш  мафҳумини таҳлил этамиз.

Эргашишнинг икки йўли мавжуд: биринчиси, уларнинг сўзлари, рафторлари ва кирдорларининг ҳар бир жузъиётига риоя этишга эргашиш йўли ҳамда эътиқодий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий каби барча заминаларда уларга эргашиш назарда тутилади. Радикал салафийлар салаф табиати ва йўналишида  бўладиган ҳар қанақа ўзгаришларни бидъат ва шаръий тарзда ҳаром санашади. Ушбу назарда аҳамиятли бўлган нарса шуки,  салаф йўналиши бир нав келгуси авлод учун  ижтимоий, сиёсий, маданий, эътиқодий, фиқҳ каби барча заминаларда бир нав ваколатдек якун топмоқда ва эслатилган салафдан асрлар узоқда бўлган ҳар бир мусулмон уларнинг ҳаётларини ночор бугунги турмушининг  сарлавҳаси этиши  ва ундан бўйин товламаслиги лозим.Салафга эргашиш бобидаги ушбу тушунча  қатор жиддий муаммолар билан юзмаюздир ва салафнинг ўзининг ёндашуви ушбу тушунчага комил тарзда  хилофдир. Гап шундаки. Салафнинг ўзи  ушбу тарзда ўзининг ўтганлари ва ўзининг салафига пайравлик қилмасди.Саҳобалар, тобиъин ва тобиъинлар тобиъини ҳаётларининг ижтимоий масалалар ҳавзасида ҳеж вақт бир хиллик мавжуд  эмас эди ва Ислом зуҳури асрининг биринчи ярмида унда туб ўзгаришлар юзага келади.

Ҳозир эса салафийлик ақидалари бобида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.     

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Маккада кўпчилик тикилган кийимлар билан ошно эмас эдилар, аммо Мадинада ушбу кийимлар билан танишишади ва яманий тўнлар ва арабча бўлмаган кийимларни кийишади. Ҳолбуки, исломнинг бошланиши даврида мусулмонлар хурмо, туя ва қўй гўштини ейишдан бошқа нарсани билишмасди. Фатҳ этишлар ва бошқа халқлар билан алоқалар ўрнатиш натижасида  турли таом ва ичимликларни истеъмол қилишни ўрганишади. Мусулмонлар аввалида уйларини ғишт ва лойдан қуришарди. Кейинчалик бошқа қурилиш  материалларидан ҳам  фойдаланишади. Ҳолбуки,  ушбу ўзгаришлар Худо расули (с) нинг  ҳаёт бўлган вақтларида  юзага келган эди. Ул ҳазрат ушбу ишлар борасида на фақат ҳеч вақт огоҳлик беришмаган, балки уларни олқишлаганлар.Худо расули (с)нинг ўзлари Маккада ҳам ва ҳатто Мадинада ҳам узук қўлларида тақмаганлар. Бироқ шоҳлар муҳрсиз мактубларни ўқимасликларини эшитгач, ул ҳазрат нуқрадан ясалган ва “Муҳаммад Расуллуллоҳ “ ёзилган узукни сайлайдилар ва ушбу узук билан  мактубларга муҳр босардилар. Кейинги даврларда ҳам мусулмонлар  сохта салафийлар айтган маслакни қабул қилишмаган ва ўзларининг ижтимоий масалаларини жамиятнинг  ўша кунги шароитига кўриб,  ҳал қилишарди.

Ушбу саволнинг туғилиши табиийки, исломнинг аввалги асрларида мусулмонларнинг ўзлари салаф йўл- йўриқларига  эргашишмаган бўлишса, нима учун бугунги кунда мусулмонлар ижтимоий масалалар ҳавзасида уларнинг йўл-йўриқларига  амал қилишсин?

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh