Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 02 March 2016 14:07

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Кескин кайфиятдаги радикал ваҳҳобийлар ўзларининг хато ва асоссиз ақидаларини мантиқ ва далиллар ёрдамида ҳимоялай олмасликлари сабабли, Ислом уламоларини ёмон сўзлар билан таҳқир қиладилар. Дарвоқе, Ибн Таймия ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ақидаларининг ҳосили бўлмиш ваҳҳобийликнинг ақидавий моҳияти ақл-идрок ва мантиққа асосланмаган. Шунинг учун, ваҳҳобий уламолари билан Ислом уламолари ўртасида бўлиб ўтадиган мунозараларда ваҳҳобийлар келтирадиган далиллар мантиқий асосга эга эмаслигини очиқ-ойдин кўриш мумкин. Шу боис, ваҳҳобийлар ҳақорат сўзлар ёрдамида ўзларида мавжуд бўлган ушбу ожизликнинг устини ёпишга ҳаракат қиладилар. Ислом мантиқ ва таффакур дини бўлишига қарамай, ваҳҳобийларнинг кўр-кўрона, фанатизм ва таассубга асосланган ақидалари яққол кўзга ташланади. Аллоҳнинг башарият ҳидояти учун йўллаган азиз Ислом дини ва севикли пайғамбаримизнинг арзирли йўл-йўриқлари мусулмонларнинг ваҳдати (бирдамлиги)га қаратилган, уларни камситиш ва ҳурматсизлик қилишга эмас. Аммо ваҳҳобийларнинг тутган йўли эса ўзларидан бошқаларни «кофир» ва «мушрик»ка чиқариб, мусулмонларнинг қонини ноҳақ тўкиб, улар орасида тафриқа солишдир.

Аҳмад бин Ҳанбалга эргашувчиларнинг аксарияти ваҳҳобийликнинг ақидалари Аҳмад бин Ҳанбал ақидалари билан ҳеч қанақа алоқалари йўқлигини айтишганини таъкидлаган эдик.  Ҳанбалий мазҳабининг  уламолари Ибни Таймия салафийлигининг давоми бўлган ваҳҳобийлик салафийлигига қарши кўплаб китоблар ёзишган. Аҳмад бин Ҳанбал ақидаларидаги ташбиҳ ва тажассумлар маълум заминаларга эга бўлсада, ҳеч вақт салафийлик  назаридаги ташбиҳ ва тажассумлар меъёрида эмас.

Бошқача қилиб айтганда, салафийликда зоҳирчилик ва маъношунослик  ўзининг  авжига етган эди  ҳамда маънонинг зоҳирига қараб хабар сифатларини тарқатиш расман салафийлик ақидаларида мавжуддир. Шунингдек, Ибн Таймия ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг салафийлик ақидаларида шундай бир фикр ва ҳолатлар мавжудки,  Аҳмад бин Ҳанбалнинг сўзлари ва андешаларида умуман мавжуд эмас. Тавассул, Худо расули (с) нинг олий мақомини кам қилиб кўрсатиш  ва табаррук каби масалалар Аҳмад бин Ҳанбал ақидаларида умуман мавжуд эмас ва салафийлар  уларни ўзлари ўйлаб чиқаришган.

Салафийларнинг солиҳ салафлардан олган хулоса ва тушунчалари  аҳли суннатга эргашувчиларининг тушунчаларидан, айниқса Аҳмад бин Ҳанбал мактабига эргашувчиларнинг ақидаларидан фарқ этади. Салафийлар Ислом пайғамбари саҳобалари ва тобиъинлар ўртасила ҳеч қанақа фарқ қўйишмайди. Ҳолбуки, аҳли суннат уламолари салаф солиҳга оид    ушбу тушунчани қабул қилмайдилар.Салафга эргашиш борасида сунний аҳлидан бўлган мутафаккир Ғазолийнинг айтган  сўзларига эътибор қаратинг: Абуҳомид Ғазолийга кўра,  Пайғамбар (с) дан етган  барча нарсани миямизга қўйдик ва кўзимизга сурдик, саҳобадан етган нарсаларнинг айримларини қабул қилдик ва айримларини олмадик ва  аммо тобиъиндан етган барча нарсалар, билингизким, улар эркаклар ва  биз ҳам эркакмиз.

Шиалар нуқтаи назаридан, пайғамбар аҳли байтидан  бўлган саҳобалар гуруҳидан бўлишса  ҳамда китоб ва суннат буюрган бўлса, уларга эргашиш шоиста ва сазовордир.

Тарихнинг нигоҳидан, салафийлик ақидаларининг айрим томирлари  тўртинчи асрда шаклланган бўлсада, мусулмонлар ақидалари билан хилоф бўлгани боис қисқа муддатда  жим бўлиб қолади. Бу Таймия салафийлик мазҳабини еттинчи асрда тирилтиради ва ихтилоф оловини ислом оламида кучайтиради.  Ундан кейин унинг шогирди Ибн Қайим Жавзий ушбу ақидаларни барҳаёт этиш учун ҳаракат қилади. Аммо у ҳам ушбу заминада олдинга боришга муваффақ бўлмайди. 12 асрда салафийлик жараёнлари Нажд, Ҳижоз ва Арабистон ярим оролининг бошқа минтақаларида,  албатта ўзаро фарқлар билан бошланади ва Англиянинг ҳимоялари остида Нажд ва Ҳижозда кенгроқ тарқалади. Ҳозирги даврда  ҳам салафийлик жараёнлари  исломий мамлакатларда ўз мақсадларини амалга ошириш учун Американинг ричагига айланган. Бугунги кунда салафийлик  турли бўлим ва гуруҳларга эгадирки, турли қарашлар ва эътиқодлардан ташкил топган. Салафийликнинг фарқли  хусусиятларидан бири исломий мазҳабларни рад этиш ҳамда ўйламасдан ва тафаккурсиз ўтганларга айнан  эргашишдир.

Суннат аҳлидан бўлган Саид Рамазон Бутий салафий ақидаларига оид қилган таҳлилида шундай ёзган:” салафия исталмаган ва нисбатан исталмаган ҳодиса бўлиб, яккаҳокимлик талабида мусулмонлик иддаосини қилади ва ўзидан бошқа ҳаммани кофир ҳисоблайди. Ўзини ўзи эълон қилган ушбу фирқа солиҳ салаф тўнини кийиб, мазҳабсизлик муҳитида ваҳдат иддаосини режалаштириб,  ваҳдат асосига қаршидир. Салафия,  яъни ўша ваҳҳобийлик ўзани  ҳеч қанақа мазҳаб мавжуд эмаслигини ва салаф асри, яъни саҳоба, тобиъин ва тобиъин тобиъинига қайтиш лозимлигини  иддао қилади.

Салафийларга кўра, мазҳаблар қўлга киритган барча ютуқлардан кўз юмиш лозим. Ушбу ютуқлар эса асрлар давомида олимларнинг турли даврларда ўрганган тажриба   ва изланишлари ҳамда ислом маданиятининг арзирли маҳсулидир.Ислом  ва исломий фиқҳнинг ҳаракатчан ҳимоялари ушбу ютуқларни  асрлар эҳтиёжларини қондириш учун қудратли этган.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Суннат аҳлидан бўлган мутафаккир Саид Рамазон Бутий “Салафия- мазҳаб ё бидъат”  китобида салафийлик борасида изҳор этган фикрлари  давомида  ушбу муҳим масалага ишора этади:” салафия даъват қилиш қўлини баланд кўтаради ва айтади: келинглар, мазҳабларни четга суриб, ягона бўлиш томонига борайлик. Аммо бошқа қўлида такфир  қиличини кўтаради ва иддао қиладики, исломий жамиятда бошқаларни йўқ қилиб,  уларни кофирлар даврасига  ҳайдаб,  ислом жамиятини бир хиллаштиради. Ушбу даъват ортида мазҳабсизлик ва бир нав мазҳаб яширинган. Даъватнинг ўзи ҳам бир нав мазҳабдир. Бу  қотганликка гирифтор бўлган ва   торқарашга эга бўлган бир мазҳабдирки, исломни ҳаракатсиз, руҳсиз, нуқсонли ва жозибасиз тасвирлайди ҳамда зўравонлик ва таассубни жонлантириб, йўлни ҳар қанақа яқинлашишлар учун ёпади.”      

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh