Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 24 February 2016 13:34

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги суҳбатларимизда ишора қилганимиздек, айрим тадқиқотчилар «салафий»лик оқими ҳанбалий мазҳаби асосида шаклланганлигини, яъни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қарашларини ривожлантириб, унга диний-сиёсий тус берганлигини таъкидлашади. Лекин шу нарса маълумки, VIII аср охири ва IX аср бошларида ислом ўлкаларида мўътазилий оқимнинг пайдо бўлиши ва ушбу оқим томонидан бир қатор ислом таълимотларига зид ақидаларни илгари сурилиши соф ислом дини тамойилларига жиддий хавф туғдира бошлаган. Мана шундай вазиятда Аҳмад ибн Ҳанбал катта жасорат билан исломий ақидани ҳимоя қилганлиги сабаб, у динни сақлаб қолган шахс сифатида биринчи халифа Абу Бакр билан тенглаштирилди. Натижада, унинг ислом оламидаги шуҳрати ошишига ва суннийликнинг энг йирик кўзга кўринган вакилларидан бирига айланишига олиб келди.

Баъзи тадқоқотчилар Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ҳуқуқий қарашлари, сўз ва фатволаридан келиб чиқиб унинг таълимотларини шахсий мазҳаб деб баҳолашади. Кейинчалик издош ва шогирдлари томонидан унинг ҳуқуқий қараш ва фатволари тўпланиб, бу мазҳабга алоқадор 30 та ҳуқуқий тамойил ва қонунларни ўз ичига олган китоблар ёзилгани қайд этилади.

Вазият тақозосига кўра, Аҳмад ибн Ҳанбал ўз замонасидаги мусулмонларни исломий ақидаларнинг асл ҳолига қайтариш учун фақатгина Қуръон ва Суннатга эргашиш лозимлигини тарғиб қилган. Шу сабабли, у «исломни бидъатлардан қутқарувчи» деган номга ҳам сазовор бўлган. Бу эса, кейинчалик мусулмон жамияти заифлашган ва турғунлашган пайтларда Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ғояларининг шаклланиши ва тарқалишида етакчи роль ўйнаган.

Айримларнинг ақидасига кўра, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг XVIII асрдаги шогирд ва издошлари ҳамда кейинги даврдаги ушбу оқимнинг тарафдорлари уни янги таълимот яратди, деб таъкидлашади. Аслида унинг таълимотидаги асосий ғоялар илгариги диний оқим ва мазҳабларда мавжуд бўлган. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб улардаги баъзи ғоя ва таълимотларни ривожлантирган, айримларига эса урғу берган, холос.

Таъкидлаб ўтилганидек, ваҳҳобийлар ўзларининг ақидаларини такфирий жараёнларнинг бошланишига сабаб бўлган Аҳмад бин Ҳанбалнинг фикрлари билан алоқадор этишади. Аҳмад бин Ҳанбалнинг мактаби иқтибосчилик, ҳадисчилик ва зоҳирчиликка эга бўлгани боис  баҳраманд бўлиш ва салафийларни Аҳмад Бин Танбалга алоқадор этишнинг муносиб заминасини яратган. Шу сабабдан салафийлар асосан тақлидчи бўлмасаларда, ўзларини Аҳмад бин Ҳанбалга алоқадор этишга ўзга чоралари йўқ.  Албатта, салафийлик жараёнлари  бир неча гуруҳ ва бўлимларга бўлинганки, уларнинг бири ваҳҳобийлар гуруҳи ҳисобланади. Салафийликнинг турли бўлимлари ҳақида сизга маълумот берамиз, аммо бугунги суҳбатимизда ваҳҳобийлик ва  Аҳмад бин Ҳанбал тафаккури ўртасида қанақа  алоқалар ўрнатилгани борасида сўз юритамиз.

Аҳмад бин Ҳанбалга эгашувчиларнинг аксарияти ваҳҳобийликнинг ақидалари Аҳмад бин Ҳанбал ақидалари билан ҳеч қанақа алоқалари йўқлигини айтишади. Ҳанбалий мазҳабининг  уламолари Ибни Таймия салафийлигининг давоми бўлган ваҳҳобийлик салафийлигига қарши кўплаб китоблар ёзишган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Агар Аҳмад бин Ҳанбал  ва салафийлик ақидаларига қисқача назар ташласангиз, ушбу икки назарнинг асосий фарқларини комил тарзда кўрсатади. Бироқ воқелик шуки,  ҳар бир асрда салафийларнинг  энг муҳим душманлари ҳанбалийларнинг ўзлари бўлишган. Барбаҳорий асрида  ҳанбалийлар унга қаршилик қилишади. Еттинчи асрда бу Таймия салафийлик ақидаларига асос солади.  Ҳанбалийлар  шайхлари унга ҳам қаршилик қилишади. Ўниккинчи асрда ҳам Муҳаммад бин Абдулваҳҳобга қаршилик  қилган шахслар унинг отаси ва биродари эди. Чунки улар ҳанбалий мазҳабига эргашишарди. Ҳатто Муҳаммад Абдулваҳҳобнинг биродари  Сулаймон бин Абдулваҳҳоб унга ва унинг ақидаларига қарши “ Ассавоиқ ул-илоҳия” китобини ёзади. Бинобарин тарихнинг турли даврларида ҳанбалийларнинг ўзлари салафийлик ақида ва андешаларининг ашадий душманлари эдилар.

Иккинчи фарқ шундаки, Аҳмад бин Ҳанбал аҳли ҳадиснинг радикал назарини Усмон ақидаларига асосланиб, мослаштирди ҳамда турли бир-бирларига қарши бўлган  фирқаларга низом бахш этди. Аммо салафийлик ақидалари на фақат исломий фирқалар ўртасида низо ва ихтилоф алангаларини  кучайтирди, балки ҳатто ҳанбали мактабининг ичкарисида ҳам жудоликларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Худо расули (с) амакиларининг ўғли, пайғамбарнинг куёви ва биринчи Ислом динини қабул қилган ҳазрати Али (а)нинг пешволигига  аҳли ҳадис ўртасида бир гуруҳ  қаршилик қилган пайтда Аҳмад ушбу жараёнга  нисбатан кескин тарзда қаршилик кўрсатади ҳамда турли хатарлар мавжуд бўлишига қарамай,  Аҳли Байтни ҳимоя этади  ва уларнинг ўринларини суннат аҳли ўртасида мустаҳкам этади.  Ҳолбуки, салафийлик  ушбу йўлда комилан  қарамақарши  бўлган ҳолда  ҳаракат қилади ва ҳатто радикал ҳадисчилик назарига эга бўлишига қарамай,  ҳазрати Али (а) нинг ўрни ва пешволиги бобидаги Аҳмад бин Ҳанбалнинг ҳадисларини сохта мавзу ҳисоблайди ва пайғамбар (с) нинг хонадонига яқин қариндошлигини  ёлғон дея эълон қилади. Аҳмад бин Ҳанбал ақидаларидаги ташбиҳ ва тажассумлар маълум заминаларга эга бўлсада, ҳеч вақт салафийлик  назаридаги ташбиҳ ва тажассумлар меъёрида эмас.

Бошқача қилиб айтганда, салафийликда зоҳирчилик ва маъношунослик  ўзининг  авжига етган эди  ҳамда маънонинг зоҳирига қараб хабар сифатларини тарқатиш расман салафийлик ақидаларида мавжуддир. Шунингдек, Ибн Таймия ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг салафийлик ақидаларида шундай бир фикр ва ҳолатлар мавжудки,  Аҳмад бин Ҳанбалнинг сўзлари ва андешаларида умуман мавжуд эмас. Тавассул, Худо расули (с) нинг олий мақомини кам қилиб кўрсатиш  ва табаррук каби масалалар Аҳмад бин Ҳанбал ақидаларида умуман мавжуд эмас ва салафийлар  уларни ўзлари ўйлаб чиқаришган.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh