Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 18 February 2016 10:53

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги суҳбатларимизда ишора қилганимиздек, бугунги кунда  дин ниқобидаги экстремистик ва террорчи ташкилотлар глобаллашув жараёнлари, турли геосиёсий гуруҳлар манфаатлари тўқнашувидан фойдаланган ҳолда замонавий муҳит ва шароитга мослашиб олаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Шу боисдан, ҳозирги давр диний мутаассиблик ва халқаро терроризм глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани билан характерлидир. Сўнгги вақтларда халқаро терроризм умумий бошқарув марказига эга бўлмаган, айни пайтда, моддий-техник ва ғоявий йўналишда ҳамкорлик олиб борувчи террорчи гуруҳлар тизими фаолияти натижаси сифатида намоён бўлмоқда. Уларнинг «жиҳод» ғояси асосида бирлашган ҳолда ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда. Муқаддас ислом байроғи остида фаолият кўрсатаётган турли экстремистик ташкилотлар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғоялар ўзаро алоқадорликда таҳлил қилинадиган бўлса, уларни бир-бирига боғлаб турувчи кўринмас «занжир» мавжудлигини ва бу вазифани сохта салафийлик мафкураси ўйнаётганини англаш мумкин. Шу ўринда, «глобал жиҳодчилик» мафкурасига «салафийлик» туси берилиши натижасида «глобал жиҳодчи салафийлик» юзага келганини таъкидлаш зарур. Ҳозирги кунда сохта салафийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига эришиш учун жангу-жадаллар билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлардир. Бу тоифадаги сохта салафийлар «жиҳод» ғоясининг мазмунини бузиб талқин қилиб, унга жангарилик тусини бермоқдалар. Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган «мўътадил» салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларининг мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиганлар гуруҳига мансуб бўлиб, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар.

Азизлар,  бугунги суҳбатимизда ҳам  такфирий жараёнларнинг ҳақиқий қиёфаларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Зеро ушбу радикал гуруҳларнинг  Исломга ҳеч қанақа алоқалари йўқ. Бироқ улар энг ёвуз жиноятларни Ислом номи билан содир этишмоқда. Бизнинг мақсадимиз Ғарб давлатлари ва минтақадаги уларнинг иттифоқчилари  ушбу жиноятлар орқали Ислом юзини қоралаш пайида эканликларини ҳам  фош этишдир.Ҳолбуки дунёда  Ислом адолатхоҳ  ва тинчликпарвар  самовий дин ҳисобланади. Ислом динида ҳам бошқа самовий динлар мисоли  Ислом  пайғамбари ва бошқа етакчиларининг реҳлатларидан кейин ушбу диннинг асил  таълимотларига хилоф бўлган хато хулоса ва тафсирлар халққа етказиларди.  Ислом пайғамбарининг куёвлари ва раҳбарликка  ҳақли бўлган ҳазрати Али (а) Худо расулининг  пок  жасадларини тупроққа топшириш ишларини амалга ошираётган бир пайтда  Бани Соида Сақифа минтақасида ансор ва муҳожирлардан иборат пайғамбарнинг бир гуруҳ бошқа саҳобалари  пайғамбарнинг ўринларига бошқа раҳбарни сайлаш учун тўпланган эдилар. Ҳолбуки, Худо расули  ўзларининг охирги ҳаж сафарларида  кейинчалик Ғадири Хум номи билан танилган Хум минтақасида  тўпланган  ўнг минглаб мусулмонлар олдида ҳазрат Али (а)нинг қўлларини кўтариб ўзларидан кейин ул ҳазрат  Мавло ва раҳбар  бўлишларини эълон қилган эдилар. Ғадири Хум ва  Сақифа минтақаларида юзага келган тарихий воқеаларга ишора этилди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Энди эса Ислом пайғамбари (с) реҳлатларидан кейинги даврда ҳазрати Али(а)нинг сийратлари борасида суҳбат қилмоқчимиз.   

Ҳазрати Али (а) нинг уч халифа ва ўзларининг қисқа бўлган халофатлари даврларида  амалга оширган    сиёсий фаолиятлари ҳамда феъл-атворлари шиа ва суннийлардан иборат барча мусулмонларга ёрқин намуна бўла олади. Бунга Исломнинг бошланиш давридаги ҳодисалар ва бошқа халифалар ҳукмронлиги даврида ҳазрати Али (а)нинг ўзларининг ҳақ бўлишларига қарамай, бошқа диний пешволарга қарши мавқе тутмаганлари, бошқа халифалар билан ўз издошларини ҳамкорликка ундаганлари, Абубакр билан байъат қилиб, турли даврлардаги жангларда иштирок этишлари, Мадина шаҳрида Умар халифалигини бир неча бор қабул қилишлари ва айрим ҳолларда  юзага келган кўплаб норозиликларни бартараф этишлари яққол мисо бўла олади. Бошқа имомларнинг сийратлари ҳам шунақа эди. Улар баракали ҳаётлари давомида ўзларининг назар ва эътиқодларини баён қилган ҳолда кўплаб шогирдлар тайёрлаганлар. Уларнинг  назар ва эътиқодлари бошқа мусулмон олимлари билан ўша вақтда айрим ихтилофларга эга бўлсада, мусулмонлар ўртасида низо ва жудолик бўлмаслиги учун ҳаракат қилишарди.Ислом тарихи давомида бошқа огоҳ ва замирлари пок олимлар ҳам шундай йўл тутишган. Аммо, асфсуски, буларнинг барчасига қарамай, вақт ўтиши билан исломий  жамиятларда такфирий мазҳаб ва фирқалар шаклланади  ҳамда исломий мазҳаблар ўртасида қатор  низоларни юзага келтиришади. Ушбу фирқаларнинг юзага келишига Ғарбда  исломга душманлик қилувчи масеҳийлар ва Англия пешқадамлигида  мустамлакачи давлатларнинг ҳам ролини таъкидлаш лозим. Бу борада кейинги эшиттиришларда кенгроқ маълумот берамиз. “ИШИД”, “Ал-Қоида”, “Жабҳа аннусрат” каби такфирий ва террорчилик  жараёнлар суннат аҳлидан   эканликлари ҳамда ушбу гуруҳларнинг  бош манбалари “ваҳҳобият” такфирий фирқаси бўлганини    назарда тутган ҳолда ушбу эшиттиришда аҳли суннат гуруҳлари ўртасида  такфирий фирқалар  юзага келишининг илк  сабабларини кўриб чиқамиз.

Аҳмад бин Ҳанбални салафийлик жараёнининг биринчи асосчиларидан бўлганини айтишади. Аҳмад бин Ҳанбал  суннат аҳлининг фақиҳларидан бири бўлиб, “ҳанбалий” мазҳаби ҳам унинг унинг номи билан шаклланган. Суннат аҳли тўрта асосий мазҳаб ҳанафий, ҳанбалий, шофеъий ва моликий мазҳабларига бўлинади. Вақт ўтиши билан ушбу мазҳабларда бошқа гуруҳ  ва  ўнлаб гуруҳчалар   ҳам юзага келган. Уларнинг ҳам ҳар бирида  ўзига хос маслак ва эътиқодлар мавжуд. Аммо Аҳмад бин Ҳанбал ким эди? Аҳмад бин  Ҳанбал бин Ҳалол Шайбонии Марвий ҳижрий-қамарий 164 йили Бағдодда таваллуд топган. У 16 ёшида ҳадисларни ўрганишни бошлайди. Аввал ўша вақтда илмий марказлардан бўлган Бағдодда ҳадисларни тўплаш билан шуғулланади ва кейинчалик муҳаддислар марказлари бўлган Басра, Куфа, Ҳижоз, Яман ва Шом шаҳарларига сафар қилиб, Вакиъ ва Исҳоқ бин Роҳвия каби етук муҳаддислар билан танишади. У қирк ёшга кирганидан кейин ҳадисларни ривоят қилишни бошлайди. Аҳмад бин Ҳанбалнинг машҳур китобларидан бири “Муснад” бўлиб, унда 30 минг ҳадиснинг тўплами мавжуд.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh