Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 February 2016 13:29

Такфирий жараёнлар

Такфирий жараёнлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, ўтган суҳбатимизда исломий мамлакатларда такфирий гуруҳлар томонидан амалга оширалаётган  оғир жиноятлар ва даҳшатли қотилликлар ва ўз диндошларини ҳалокатга етказишлар  бугунги кунда  жиддий муаммолардан  ҳисобланишини таъкидлаган эдик. Шак-шубҳасиз, юзага келган ушбу қалтис ҳолатлар Ислом душманларининг  орзуси бўлиб, уларни мақсадларига яқинлаштиради. Зеро бу каби ҳаракатлардан Ғарб ОАВ Ислом чеҳрасини қоралаб кўрсатиш учун сиёсий мақсадларда  ва  тарғиботларда кенг кўламда  фойдаланишади.

Такфирий ақида ва тафаккурга эга бўлган биринчи  гуруҳ  “Хаворижлар” ҳисобланади.

“Хавориж”ларнинг шаклланиши ҳазрати Али(а)  амалга оширган бир ҳаракат бобидаги нотўғри тушунча ва шубҳа натижасида бошланган ва  охирида улар мусулмонларга нисбатан эътироз ва камситиш жараёнидан кейин Ислом динидан чиқишади.

Улар ҳукмни Аллоҳга хос деб билиб, ҳукумат масъулларини ушбу ҳуқуққа лойиқ ҳисобламасдилар. Шунинг учун улар ҳукуматга қаршилик кўрсатиш ва уларга қарши кураш тарафдори бўлиб, бир нав анархизмга эътиқод қилардилар.”Хаворижлар” гуруҳи аъзолари  одамларни икки гуруҳга, яъни шариат олими ва шариат жоҳилига бўлишган эдилар. Уларга ўхшамаган  ё эргашмаган ва  уларга қарши бўлган кишиларни кофир ва душман эълон қилардилар.

Ўтган охирги йилларда  ва Ўрта Шарқ минтақасида юзага келган ўзгаришлар таъсирида  шаклланган ҳодисалар жаҳон оммавий афкорини “такфирий”   аталмиш жараёнлар банд этган. Ушбу радикал гуруҳ ва  жараёнлар ўзларини ҳаддан ташқари ҳақ этиб кўрсатиб, Исломдан айрим ўта  юзаки қироатларини намоён қилиб, зўравонлик ва ваҳшийликни динни тарқатиш йўли деб ҳисоблашмоқда.  Ушбу  ҳодисалар мазҳаблар ўртасида  такфирийларнинг нотўғри тушунчалари ва ҳаракатларини ва қаердан илдиз олганлигини  ошкор этиш ҳамда  барча мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларни пок Ислом таълимотлари билан ошно этиш заруратини икки карра кўпроқ қилган. Пок Ислом гавҳари ва ҳақиқати билан ошно этиш ушбу ҳақиқатни ошкор этадики, Исломга  ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа террорчилик ташкилотларнинг ҳеч қанақа алоқалари йўқ.

Такфирий террористлар  ўзларини салафий, яъни солиҳ салафларнинг суннатларини давом  эттирувчи деб эълон қилишган. Ҳолбуки, улар Ислом таълимотидан нотўғри  хулоса чиқариб, жамиятда пайғамбар суннатларини қайтадан жорий этишни иддао қилишмоқда.

Дар воқе, Қуръони каримдан ва Пайғамбар суннатларидан  уларнинг хато хулосалари ҳамда уларнинг жиноятчилик ҳаракатлари Муҳаммаднинг пок исломи билан комил тарзда қарама-қаршидир. Ростдан ҳам, салафийлар ким ўзи?Ушбу диний ақида қаердан чиққан? Салафия турли маъноларга эга. Бироқ, афсуски, кўп кишилар ушбу ихтилофли маъноларни  назарга олмаган ҳолда ушбу сўздан  қатор ёмон ва хато хулосалар чиқаришган. Мисол учун, ваҳобийликни салафий ҳисоблаб бўлмайди. Ҳолбуки,  ҳозирги вақтда у  салафийликнинг энг муҳим гуруҳларидан ҳисобланади.

Мавзуни таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Салаф сўзи луғатда кўпроқ бўлган ва ўтган нарсалар бобида ишлатилган. Ушбу атама  олдинги  маълум  бирон гуруҳ ё жамоани ифода этишидан олдин  ҳамма ўтганларнинг мафҳумини билдирганки, ҳозирги замонда илгари вақтда қадам босганлардан  ҳисобланишарди. Яъни олдинги замонда дунёга келиб,  ўша вақтда оламдан  ўтганлар. Ҳозирда эса яхши бўлса ҳам ёмон бўлса ҳам ушбу сўзга бир хил тааллуқликни кузатасиз. Аммо Солиҳин салафийлар ҳақида сўз борганда ўша асрда барча яшаганлар эмас, балки  аввалги солиҳ авлодларга эргашган саҳобалар, тобиъийн ва яхши авлодлар назарда тутилади.

Бошқача айтганда,  фақат солиҳ авлодлар даврига  яқин асрда яшаш солиҳ салаф маъносида эмас. Салафларга эргашиш  суннат аҳли  ҳадиси  тарихининг турли  даврларида  барча муҳаддислар учун яхши   таниш бўлган жумладир. Саккизинчи асрнинг бошларида ушбу гуруҳнинг пайдо бўлишидан олдин  салаф сўзининг луғавий маъноси аксар ҳолларда “ўтганлар” мафҳумини англатарди. ”Салафларга эргашиш”  ё “салаф  имомлари” ибораларини иккинчи ва учинчи асрларда  аҳли ҳадис  ибораларида учратиш мумкин.     

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh