Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 20 January 2016 12:44

ИШИД террорчи ташкилоти

ИШИД террорчи ташкилоти

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Янги жаҳолат"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг охирги сони билан хизматингиздамиз. Унда “ИШИД террорчи ташкилоти” га алоқадор  мавзуларнинг хулосасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, 2010 йилдан, яъни  араб мамлакатларида исломий бедорлик ҳаракатлари бошланишидан кейин минтақада янги жараёнлар шаклланди ва бу янги экстремистик гуруҳларнинг турли номлар билан пайдо бўлиши ва кенгайиши эди.Бу ўртада ИШИД террорчи  гуруҳининг номи кўпроқ тилларга тушган эди ва бошқа кўплаб экстремистик гуруҳлар  у билан байъат қилишади ва унинг фармони  остида бўлишади.

Бугунги кунда жаҳон хавфсизлигига таҳдид солаётган ИШИД қуролланган террористик гуруҳи салафийлик жиҳоди, яъни экстремистик ғоялар ва қарашлар билан йўғрилгандир. ИШИД гуруҳи асосчиларининг мақсадлари "Исломий халифалик ва шариат ижроси"ни қайтадан тиклашдир. Ушбу мақсадларига етишлари учун ўзларига Ироқ ва Сурия юртларини танлаб олиб, мазкур мамлакатларни террористик амалиёт ўтказадиган майдонга айлантиришди. 

Мантиқсиз ва бир-бирига зид бўлган маълумотлар ва ахборотлар кенг тарқалиши ортидан бу фундаменталист гуруҳнинг ўзлиги ва мақсадлари йўқолиб кетди.

Ушбу террорчилик гуруҳнинг вакиллари ва тарафдорларини Афғонистонда “Толибон”  радикал гуруҳи фаоллашган  бир ҳолда  ҳам кенг кузатиш мумкин.

БМТ нинг Афғонистонда  ИШИД террорчи гуруҳининг фаолиятлари  борасида берган маълумотларига кўра, унинг сафларида чечен, узбек, тожик, қирғиз, Хитой уйғурлари ва тотор миллатларига мансуб жангарилар урушмоқда.

Сурия ва Ироқда  “Исломий Давлат” янги гуруҳ сифатидаги фаолиятини ўзининг ўзагини ташкил этган “Ал-Қоида” тармоғи жангариларига қарши курашдан бошлаганди.

Устига устак, глобал халифалик қуриш илинжида бўлган Яқин Шарқдаги “Исломий Давлат” гуруҳидан фарқли тарзда, шу пайтгача Толибон ҳаракатининг асосий мақсади – Афғонистон ва Покистоннинг ўзида исломий давлат барпо этиш бўлиб келган.

Бундан ташқари, ҳар икки Толибон ҳаракати ҳам орада кечган вақт давомида у ёки бу кўринишда тинчлик музокараларига мойиллик кўрсатиб келишгани билан ҳам Яқин Шарқдаги “Исломий Давлат” гуруҳидан фарқланишади.

ИШИД ўзининг интернетдаги ижтимоий тармоқлари орқали Ғарб мамлакатларидан ҳам ёшларни ўз сафига қўшишга эришди.

Ҳозирда нафақат мусулмон уламолари, балки миллионлаб мусулмонлар “ИШИД”чиларга қарши ўзларининг норозиликларини билдирмоқдалар. Мусулмонларнинг “ИШИД”чиларга қарши норозиликлари ва улардан нафратланишларининг асосий сабаби, мазкур террорчи гуруҳ ўзининг бузғунчи ишларини ва хунрезликларини ислом дини номидан амалга оширмоқда.

  Мусулмон уламолари томонидан ушбу террорчи ташкилотнинг қабиҳ ниятлари Ислом динига мутлақо зид экани кўп таъкидланди. Бироқ шунга ҳам қарамай, айрим жоҳил кимсалар ИШИДни қўллаётгани ёки унинг сафида жанг қилишга отланаётгани жуда ачинарли ҳолдир.

Исломнинг Ғарбда тарқалиши ва мусулмонларнинг Ғарб фуқаролари, махсусан Европага бӯлган таъсири оммавий характер олган бӯлиб, Ғарб сиёсатчиларни мусулмонларга қарши сиёсат юритиш амалларини вужудга келтирган. Аммо бу зиддиятлар на фақат мусулмонларни ӯз ақийдаларидан қайтармади, балки уларни ӯз фикрларида янада мустаҳкамроқ туришларига сабаб бӯлди

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Янги жаҳолат" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг охирги  сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ғарбдаги исломбадбинлик жараёни ҳам ёшларнинг террористик гуруҳларига  аъзо бӯлишларига сабаб бӯлади. Экстремист  гуруҳларнинг ислом номидан амалга ошираётган қилмишлари ислом чеҳраси ва мусулмонларни  Ғарбда ёмон бўлиб  кӯринишларига сабаб бўлган.

Дарҳақиқат, сўнгги воқеа-ҳодисалар ўзини мусулмон санаган, аслида эса эътиқод ва амалда исломга мутлақо ёт бўлган саноқли шахслардан иборат ҳудудий тўда амалга ошираётган ҳужумлардан дунёнинг асосий мусулмон умматини ноқулай аҳволда қолдирган.

Ҳозирги пайтда дунёда диний-экстремистик характердаги секта ва ҳаракатлар, уларнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги фаолиятининг жонланиши кузатилмоқда.Улар аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиб, охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш ҳамда асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлари ичида иш олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Айтиш лозимки, ҳозирги вақтда “Исломи Давлат” аталмиш террорчи ташкилотига Россия давлати фаол курашни бошлаган.

Москва 2011 йили Сурияда бошланган фуқаро урушида президент Башар Асаднинг иттифоқчиси бўлиб келган.

Айрим хабарларга кўра, охирги кунларда Россия Латакия атрофидаги ерларга одамлар ва ускуналарни етказаётганлиги белгилари назарга ташланмоқда. У ерда аллақачон ҳаво базаси мавжудлиги назарга олинса, Россия ҳаво амалиётларини амалга оширувчи фаолиятни йўлга қўймоқчи эканлигини тахмин қилиш мумкин.

Россиянинг бу уринишлари АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Сурияда Исломий Давлатга қарши ҳаво ҳужумлари соҳасида қарама-қаршиликни келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари АҚШ расмийлари Россиянинг ҳаракатлари президент Башар Асад мавқеини мустаҳкамлаши ва Суриядаги можарога ечим топиш уринишларини мушкуллаштириши мумкинлигидан хавотирдалар.

Россия Сурия ҳукуматини қўллаб келаётган бўлиб, қурол-яроғ етказиб келяпти. АҚШ эса президент Асаднинг қудратдан кетиши тарафдоридир.

Президент Башор Асад ва турли исёнчи гуруҳлар ўртасида давом этиб келаётган уруш ҳаракатлари натижасида шу вақтгача камида 240 минг инсон оламдан кўз юмган.

Қадрли  тингловчилар, “Янги жаҳолат” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг охирги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh