Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 16 December 2015 19:08

Янги жаҳолат

Янги жаҳолат

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Янги жаҳолат"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони яна   эфирда. Унда “ИШИД террорчи ташкилоти ва  Афғонистон”  мавзуси  бобида фикр юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Афғонистоннинг янги президенти Ашраф Ғани ҳали шу йил бошида “Исломий Давлат” аталмиш террорчи  гуруҳи ўз мамлакатида жадаллик билан уюшиш, мўлжал олиш, қарор бериш ва ҳужум қилиш даражасига етиб бораётгани билан огоҳлантирганди.

НАТО кучларининг Афғонистондаги Бош қўмондони Жон Кэмпбелл эса, бир неча вақт олдин  қилган чиқишида “Исломий Давлат” гуруҳи мамлакатда жадаллик билан ўзига янги жангарилар ёллаётган эса-да, ҳалигача, тўлиқ фаолиятга киришиш салоҳиятида эмаслигини баён қилганди.

Аммо шу пайтгача Афғонистон хавфсизлигига масъул ҳеч бир томон мамлакатдаги “Исломий Давлат” жангариларининг сонига оид аниқ маълумотларни келтирмаган.

Турли хил манбаларда сони бир неча юздан бир неча мингтагача экани тахмин этилаётган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан ташқари Афғонистонда “Исломий Давлат” сафларига ёлланаётган жангариларнинг асосан собиқ толиблар экани айтилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, “Исломий Давлат” гуруҳига расман байъат келтирмасидан аввал Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳар икки Толибон ҳаракати ва улар шерикларининг энг яқин иттифоқчиси бўлиб келган.

Лондондан Толибон масалалари бўйича халқаро таҳлилчи Антонио Жузтоцци Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатлари билан чегарадош шимолий-шарқий минтақаларида “Исломий Давлат” номи остидаги ҳаракат жангариларининг маҳаллий толиблар билан нега бунчалик апоқ-чапоқ эканликларини, бир томондан, айни шу омил билан ҳам изоҳлайди.

“Афғонистон жануби-шарқи билан солиштирганда, “Исломий Давлат” Афғонистон шимолида нисбатан заиф. Яъни, толибларга тўғридан-тўғри жиддий хавф солиш қудратида эмас.

Қўлларида бирор бир ҳудудлари йўқ. Саноқлари ҳам бир неча юз сонда. Яқинда ажралиб чиққанликлари боис, қўмондонлари ҳам ҳануз толиблар билан яхши алоқада бўлишлари, уларга яхшироқ молиявий ва техник кўмак кўрсатган бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, “Исломий Давлат” гуруҳининг маҳаллий етакчилари ойлаб қўл қовуштириб ўтиргандан кўра, жангларга бош қўшишса, бу – ўзларининг обрўлари учун яхшироқ бўлишига оид тўхтамга келган бўлишлари мумкин”, - дейди халқаро таҳлилчи.

Яқин Шарқдаги бу қудратли гуруҳнинг Афғонистондаги фаоллашуви мамлакатда янги миллий бирдамлик ҳукумати иқтидорга келган ўтган саккиз ойлик даврга тўғри келади.

Худди шу манзарада, йилларки, ўзларининг якто амирул мўмининлари Мулла Муҳаммад Умарга содиқ бўлиб келган ҳар икки Толибон сафларидаги сўнгги йиллардаги бўлиниш эса, ҳатто, халқаро ҳарбий таҳлилчиларнинг эътиборини тортган воқеъликлардан бирига айланган.

Чунки шу пайтгача на-да Афғонистон ва на-да Покистонда юзлаб сондаги толибларнинг бошқа бир жангари гуруҳ сафларига ўтиб, унинг лидерига расман байъат келтиришлари ҳеч қачон кузатилган эмас.

Устига устак, Яқин Шарқдаги “Исломий Давлат” гуруҳи ўзининг минтақадаги лидерлари этиб ўз вақтида  собиқ ҳаракат етакчиси Мулла Муҳаммад Умарга яқин юқори мартабали собиқ Толибон қўмондонларини тайин этган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  "Янги жаҳолат" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Мавжуд ҳолат бу йилги баҳорги амалиётларининг аввалидаёқ марказий афғон ҳукуматини мушкул аҳволда қолдиришга муваффақ бўлган эса-да, Афғонистон Толибон ҳаракатини ўз ичидан пайдо бўлган жиддий хавф билан юзма-юз келиш мажбурияти остида қолдирган.

Афғонистоннинг шарқий Нангарҳор вилоятидан аввал жанубий Ҳелманд вилоятида ҳам “Исломий Давлат”га янгитдан ёлланган жангарилар ва маҳаллий толиблар орасида қақшатқич жанглар кечгани, ҳар икки томон ҳам жиддийгина талофат беришгани, шунингдек, орада гуруҳ аъзоларининг ғарбий Фароҳ вилоятида ҳам қарши жангларга ўтишганига оид хабарлар олинганди.

Афғонистоннинг, айниқса, жанубий, жанубий-шарқий ва шарқий минтақалари, йилларки, Толибон ҳаракатининг асосий таянч нуқталари бўлиб келган.

Худди шу боис ҳам, Афғонистондаги “Исломий Давлат” жангариларининг бу ҳудудларга дастлабки ҳужумларини гуруҳнинг бундан бир неча йил аввалги Сурия ва Ироқдаги хатти-ҳаракатларига қиёс бераётган ҳарбий таҳлилчилар ҳам йўқ эмас.

Бу икки мамлакатда “Исломий Давлат” янги гуруҳ сифатидаги фаолиятини ўзининг ўзагини ташкил этган “ал-Қоида” тармоғи жангариларига қарши курашдан бошлаганди.

Устига устак, глобал халифалик қуриш илинжида бўлган Яқин Шарқдаги “Исломий Давлат” гуруҳидан фарқли тарзда, шу пайтгача Толибон ҳаракатининг асосий мақсади – Афғонистон ва Покистоннинг ўзида исломий давлат барпо этиш бўлиб келган.

Бундан ташқари, ҳар икки Толибон ҳаракати ҳам орада кечган вақт давомида у ёки бу кўринишда тинчлик музокараларига мойиллик кўрсатиб келишгани билан ҳам Яқин Шарқдаги “Исломий Давлат” гуруҳидан фарқланишади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh