Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 16 July 2016 13:14

Тарихий саналар

Тарихий саналар
2016-чи йил июль ойининг 15-чи кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Мен, Вафо Назарий "Таърихнинг учмас кунлари " эшитириши билан сизнинг хизматингиздаман.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил тир ойининг 25-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 10-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 15-чи кунидир.

****

Бундан 1109 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 328-чи йил шаввол ойининг 10-чисида:

Турли хатларда янгилик киритган , хаттот ва ёзувчи Ибни Муқлеҳ номи билан машҳур бўлган Абу Али Муҳаммад Бин Абдуллоҳ Бағдодий вафот этди. У Бағдод шаҳрида таваллуд топди. Ва уша замоннинг машҳур донишмандлари олдида билим олиб, диний маърифатларни касб этди. Ибн Муқлеҳ ёшлигида Аббосийлар ҳокимлари идораларида вазоратни бошқариш унвонига етди. Аммо бир неча муддатдан сўнг Аббосийлар ҳокимларининг золимлиги ва йўлдан чалғинишларига қарши қаттиқ мухолифат қилиши туфайли уларнинг қаҳр-ғазабларига қарор олди ва қамоққа олинди.Охири уша вақтдаги ҳокимнинг дастури билан тил ва ун қулини кесиб ташлаб, кейин уни ўлдиришди. Ибни Муқлеҳни машҳур қилган нарса бу унинг яхши хатга эга бўлиши эди. У ҳарфларни геометрик шаклларда чиройли ифода этарди. Ва таърихчиларни аксарияти уни араб хаттининг янги лойиҳачиси деб билишарди. Ибн Муқлеҳ ёзган асарлардан "Рисолатун фи илмил-Хатти вал-Қалами" ва "Рисолатун фи мизонил-Хатти" номли китобларига ишора этиш мумкин.

428 йил олдин шу куни, милодий 1588 йил июл ойининг 15 чисида, Испания ва Англия денгиз кучлари ўртасида Ламанш бўғозида тарихий уруш юз берди. Бу рушда Испаниянинг 135 та йирик ҳарбий кемаси Шотландия маликаси Мери Стюарт ўлими учун ўч олиш мақсадида Англияга ҳужум қилдилар, аммо кучли тўфон юз берганлиги сабабли Испания денгиз флотига тегишли 85 кема чўкиб кетди ва Испаниянинг енгилмас флоти қаттиқ мағлубиятга учради. Шундан сўнг Испания денгиз флотининг қудрати заифлашиб қолди.

Бундан 112 йил олдин милодий 1904 йил июль ойининг 15 - чисида:

Россия ва дунёда машҳур бўлган 19 асрнинг таниқли дарамматурги ва раман ёзувчиси Антон Чехов 64 ёшлигида вафот этди. Унинг асосий мутахассислиги шифокорлик эди. У мўҳтожлар учун бепул клиникани ташкил этиб, ўзи у ерда касалларни табобат қиларди. Чеховнинг маҳорати қисқа асарларни ёзишда намоён бўлди. Ёзувчининг айтишига кўра, содда ва равон тилда ёзишни Лев Толстойдан ўрганган ва ўз ёзган асарларида бирон нарсани ўргатиш ва инсониятни ҳидоят қилишга сайъ-ҳаракат қилади. Унинг ҳаётдаги фалсафаси "хурсандчилик" билан ҳаёт кечиришдир ва шодлик ҳисс-туйғучига эга бўлишни катта неъмат деб билади. Чунки инсоннинг умри чекланган ва қутилиб бўлмайдиган кексалик эса инсоннинг оғир дамлари саналади. Чеховнинг фикрига кўра, Агар инсоният уша ёшлигидан туғри ҳидоят этилса, хавотирга тушмайдиган ва талаб даражасидаги ҳаётга эга бўлади. Жамиятни ҳидоят қилувчи раҳбарлар фуқарорларнинг яхши ҳаёт кечиришлари ва уларнинг саодатларини таъминлашда муҳим рол уйнашади. "Иванов", "Денгиз қуши", "Уч опа-сингил" ва "Гелос боғи" Чехов ёзган драммалар саналади.

72 йил бундан олдин, милодий 1944-чи йил июл ойининг 15-чи кунида:

Иккинчи жаҳон уруши жараёнида, Америка армияси томонидан Япония кенг қамровли бомбардимон қилинди. Бу бомбардимонларда "Учувчи қалъа" номи билан маълум Американинг Б-29 оғир бомбаларни ташловчи самалётлари қатнашди ва Япония таслим бўлишича, ушбу ўлкани бомбардимон қилишди. Ушбу ҳужумлар натижасида, Япониянинг уч мингдан ортиқ кичик ва катта корхоналари нобуд бўлди ва ноҳарбий аҳоли ўртасидан унлаб минг киши эса ҳалок бўлишди.

More in this category: « 2016 йил 14 июль

Add comment


Security code
Refresh