Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 14 July 2016 08:46

2016 йил 14 июль

2016 йил  14 июль

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий  1395-чи йил тир ойининг  24-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 9-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 14-чи кунидир.

                                   

Бундан  1327  йил олдин ҳижрий-қамарий  110-чи йил шаввол ойининг 9 -чисида:

Ҳижрий қамарий иккинчи асрнинг машҳур фақиҳшуноси ва ҳадис илмининг билимдони Ибн Сирин вафот этди. У Ироқ жанубида жойлашган Басра шаҳрида таваллуд топди ва ўспиринлик чоғидан бошлаб, илмни ўрганиш, зоҳидлик ва парҳизкорликка эътибор қаратди. Ибн Сирин Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳадисларига катта аҳамият берарди ва ҳадисларни нақл этиш ва уларни ёдлашда аниқ ва эҳтиёткор эди. Унинг ана шу диққат-эътибори машҳур муаллифлар томонидан унинг ривоятларини аниқ деб билишларига сабаб бўлди.  Ибн Сирин ўз умрининг давомида ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам саҳобаларидан 30 нафарининг борлиги дарк этди. Ва турли тилларда ёзма нусхалар ва китобларни ёзиб ўзидан мерос қолдирди.

 

 Бундан 155 йил олдин милодий 1861 йил июл ойининг 14 чисида:

Биринчи автомат ишлаб чиқарилди. АҚШ-лик Кат Линг исмли саноатчи, олдинги қуролсозлик тажрибаларига таяниб автоматни ишлаб чиқаришга эришди. У ишлаб чиқарган автомат, бир ричагни айлантирганда ишга тушарди. Кейинчалик автоматлар такомиллашиб таъсирчан қурол сифатида ишлатиладиган бўлди.

                            *****

Бундан 77 йил олдин ҳижрий-шамсий 1318 йил тир ойининг 24 чисида:

Эрон Исломий Инқилобининг раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Сайид Али Ҳусейний Хоманаий Эрон шимол шарқидаги Машҳад шаҳрида дунёга келдилар. Ул Ҳазрат руҳоний оиласида ўиб улғайдилар ва тўрт ёшликларидан ўқиш ва ўрганишни бошладилар. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари мактаб давраларини охирларида, доно оталаридан Исломий илмларни ўрганишни бошладилар ва бу заминада катта муваффақиятларни қўлга киритдилар. Ул Ҳазрат ҳижрий-шамсий 1337 йилда Қум шаҳрига азимат қилдилар ва 7 йил давомида Имом Хумайний (р), Оятуллоҳиул-Узмо Буружердий ва Аллома Таботабоийга ўхшаган буюк уламолардан фиқҳ ва фалсафани ўргандилар. Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари Машҳад шаҳрига қайтиб келганларидан кейин ҳам диний илмлар ва ислом маърифати йўлида изланишларини давом эттирдилар.

 Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўсмирлик кезлариданоқ золим Паҳлавий режимига қарши ҳаракатларини бошлаб юбордилар ва Имом Хумайний (р)-нинг қўзғолони авж олиши билан унга қўшилдилар. Ул Ҳазрат Ислом ва Имом Хумайний (р) ақидаларини ёйиш йўлида ва Паҳлавий режими бузуқликларини фош этиш жараёнида бир неча маротаба қамоққа олиндилар ва ҳатто сургун қилиндилар. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари буюк халқ инқилоби ғалаба қозониши арафасида Имом Хумайний (р) томонидан Исломий Инқилоб Кенгашига қабул қилиндилар. Инқилобдан кейин ҳам Олий Мудофаа кенгашида Имом Хумайний (р) нинг намояндасига ўхшаган муҳим мансабларда ишладилар ва икки давра мамлакаат президентлигига сайландилар. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳижрий-шамсий 1360 йилда терористик амалиёт натижасида қаттиқ ярадор бўлдилар. Имом Хумайний (р) риҳлатларидан кейин ҳижрий-шамсий 1368 йилда Раҳбарлик қошидаги экспертлар Кенгаши Ул Ҳазратни ижтиҳод, тақво, дироят, бошқарувчанлик хусусиятларига эга эканликлари ва Эрон ҳамда жаҳон вазияти билан яқиндан таниш эканликларини инобатга олиб, Эрон Ислом Жумҳурияти тизим раҳбари этиб сайлади. Ул Ҳазрат бугун ҳам давом этаётган раҳбарлик давраларида, ҳамиша ислом таълимотлари Инқилоб ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг идеалларини инобатга олган ҳолда Исломий Жумҳурият тузумини таъбир, узоқни кўра билиш қобилиятларига таяниб бошқариб келмоқдалар.

 

Media

More in this category: « 2016 йил 8 июл

Add comment


Security code
Refresh