Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 06 July 2016 19:03

Исломий инқилоб муззам раҳбарининг тизим масъуллари билан учрашувидаги баёноти

Исломий инқилоб муззам раҳбарининг тизим масъуллари билан учрашувидаги баёноти

     

Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақада ва Ислом дунёсида терроризм ва нотинчликнинг ҳамда урушнинг асл манбаи мустабид қудратлар ва уларнинг бошида турган АҚШ давлати деб атадилар. Исломий инқилоб муззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни халқнинг турли қатламларидан иборат бўлган жамият ва тизим масъуллари билан учрашганида мустабид қудратларнинг мақсади бу Сионистик режимнинг нафас олиши учун муҳит яратиш ва Фаластиннинг асосий мавзусини униттиришдир деб таъкидладилар ҳамда шундай айтдиларки, ушбу фитна ва ғаламизликларга қарши курашнинг бирдан бир йўли бу ҳақиқий душманни билиб олиш ва қатъиятликдир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ийди фитр билан табриклаб, Ислом оламининг ҳозирги шароитига ва минтақадаги қонли портлаш ҳодисаларига ҳамда нотинчликлар ва қирғин келтирувчи ҳаракатларга ишора қилиб шундай айтдиларки, муҳим масалалардан бири бу манқурт манбаларни ва исломий умматнинг бугунги муаммоларини аниқлаш ҳамда терроризмни яширин тарзда ривожлантираётганларни билиб олишдир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Яман шароитига ва охирги кунларда ушбу юртнинг шифохоналари, масжидлари ва инфратузилмаларининг бомбардимон қилинишига ишора қилиб шундай айтдиларки, тажовузкорлар ўзларининг тажовузларини тўхтатишсин ва ислом дунёси ҳам тажовузкорларга танбеҳ бериши керак. 

Add comment


Security code
Refresh