Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 06 July 2016 19:02

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Ийди Фитр намозидаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Ийди Фитр намозидаги баёноти

    

 Исломий инқилоб муаззам раҳбари рўзадорлар айниқса ёшлар ва ўсмирлар йилнинг энг узун ва жазирама иссиқ кунларида муборак рамазон ойининг рўзасини тутишди деб айтдилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ийди Фитр намозидаги хутбасида бугунги ҳайит байрами билан Эрон халқини ва исломий буюк умматни табриклаб, бу йилги рамазон ойини Эронда маънавият, эътибор, ёрдам кўрсатиш, хушуъ ва тазарруъ билан ўтди деб айтдилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қўшимча қилишича, албатта жирканч ва ярамаслар, ёшларни рўзаларини очишга даъват этган бўлишсада, лекин илоҳий лутф иноят билан улар ўз мақсадларига ета олишмади. Ул ҳазратнинг таъкидлашича, иссиқ кунларда Халқаро Қуддус кунида кўча намойишларининг ўтказилиши муборак рамазон ойида халқнинг мужоҳидлигини ҳамда улкан ва гўзал ишларидан яна бири эканлигини намоён этишдир деб атадилар. Одамлар ушбу кўча намойишларида иштирок этиб, Эрон халқининг душман қаршисида қатъиятлик билан туришларини ва Фаластин масаласига бепарво эмасликларини яна бир бор кўрсатишди. Негаки, айрим исломий давлатлар Фаластин армонларига хиёнат қилиб келишмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари намознинг иккинчи хутбасида Ироқ, Туркия, Бангладеш ҳамда бошқа исломий юртларда сўнги кунларда содир этилаётган террорчилик портлаш ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдиларки, афсуслар бўлсинки, айрим мамлакатларда мусулмонларнинг ҳайит байрамлари террорчилар томонидан азага айлантирилди. 

Add comment


Security code
Refresh