Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 03 July 2016 18:19

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг талабалар ва уларнинг ташкилотлари билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг талабалар ва уларнинг ташкилотлари билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари "Зўравон қудратлар фронти қаршисида туриш ва Исломий Жумҳурият тузумиинг шоиста иззатига етишни истасак ўзимизнинг шахсий ва умумий ахлоқимизда тақвони сақлаш ва кучайтиришимиз керак," – дея таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий шанба оқшоми мингдан ортиқ талабалар ва уларнинг ташкилотлари билан самимона учрашувда матонат билан туришда иймоннинг ролини баён этгандан сўнг "Эрон халқининг зўравон қудратларга қарши тақдирни тайинловчи кураши"га ишора қилиб, бу курашнинг бошланиши Эрон халқининг мустақил ва ривожланган бўлишга қарор қилгани бўлганлигини ва бу мавзу жаҳон зўравон қудратларининг манфаатларига қарши бўлганлигини айтдилар.

Ул зот Исломий Жумҳурият тузуми зўравон қудратлар билан келишмаслик учун баҳоналар топишга уринаётганлигига асосланган айрим кишиларнинг сўзларини нотўғри деб атадилар ва "бу курашга баҳона керак эмас, зеро Эрон халқи ғайрат ва инқилобий тажриба ҳамда исломга асосланган замонгача, бу кураш мавжуддир," – дея қўшимча қилдилар.

Беш соатдан ортиқ давом этган бу учрашувда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари "Талабаларнинг талабчанлиги"ни жуда аҳамиятли деб атадилар ва мамлакатнинг катта қийинчиликларини бартараф этиш олий даражадаги масъулларнинг уҳдасида эканлигини аммо талабаларнинг талабчанлиги, агар аниқ ва тўғри мутолаа ва ахборот билан ҳамроҳ бўлса, қийинчиликларни ҳал этиш учун масъулларнинг янада ҳаракатланиши учун замина яратишини таъкидладилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh