Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 30 June 2016 17:56

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари суд органи масъуллари билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари суд органи масъуллари билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари суд органининг халқаро ҳуқуқий муҳокамада фаолроқ бўлиши зарур деб билдилар ва Эрон халқининг санксиялар сабабли поймол бўлган ҳуқуқини таъкидладилар.

Исломий инқилоб Муаззам Раҳбарлигининг ахборот етказиш марказининг хабарига кўра, чоршанба оқшоми ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий суд органи раиси ва масъуллари билан учрашувида асоссиз баҳоналар ва айбловлар билан Эрон халқи бойликларига қўл уриш учун АҚШ судларининг ҳукмига ишора қилиб, Эрон халқининг санксиялардан зиён кўриши халқаро миқёсда кўриб чиқилиши кераклигини эслатиб ўтдилар.

Ул зот шунингдек, Эронда терроризмнинг минглаб қурбони ҳуқуқининг муҳокамаси, бу қурбонлар қотилларини яширин ва ошкоро равишда ҳимояловчи давлатларга қарши суд даъвоси ва жаҳон бўйлаб мазлум мусулмоншахсиятларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялашни суд органи масъулларига тавсия қилдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий жаҳон миқёсида исломий инсон ҳуқуқларининг тикланишини суд органининг яна бир вазифаси деб атадилар ва Ғарб айтувчи инсон ҳуқуқи хатога асосланган ва мустаҳкам ҳамда ақлоний асосга эга исломий инсон ҳуқуқлари жаҳон оммавий мафкураси ва ҳуқуқий ҳамжамиятчиликларда баён этилиши ва кўриб чиқилиши кераклигини эслатиб ўтдилар.

Ул зот айрим давлатлар пул олиши эвазига Ямандаги жиноятлар ва болаларни ўлдиришга БМТнинг кўз юмганини инсониятнинг шармандалиги деб атадилар ва бу расволик инсон ҳуқуқларига қарши эканлигини ва жаҳон миқёсида унинг устидан ҳуқуқий ва суд иши олиб борилиши кераклигини қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Қудс куни яқинлашишига ишора қилиб, илоҳий фазл билан жума куни Эрон ва Ислом олами бўйлаб Фаластиннинг махлум халқини қўллаб-қувватлашнинг ҳамжиҳат фарёди янграшини ва Ислом уммати мазлумни ҳимоялаш муҳим фаризасига амал қилишини таъкидладилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh