Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 26 June 2016 19:01

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳарам мудофаачилари шаҳидларининг оила аъзолари билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳарам мудофаачилари шаҳидларининг оила аъзолари билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шанба оқшоми ҳарам мудофаачилари шаҳидларининг оила аъзолари билан учрашувда шаҳидларнинг фидоийлиги ва шаҳидлар оила аъзоларининг сабрини қадрлаб, уларни тузум ифтихорининг асоси деб атадилар ва Исломий Эрон ривожланишининг ягона йўли инқилобий ва фидоийлик руҳиясини тиклаш эканлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий сўзларини бошлашдан олдин ҳазрат Амирал муъминин Али (а)нинг шаҳодат кунлари билан тасаллият айтиш билан ул ҳазратни инсоният тарихининг энг буюк шаҳиди ва кураш олиб борувчи шаҳид деб атадилар ва сўнг 1981 йил 27 июн куни Исломий Жумҳурият партиясининг офиси портлатилганлигидан 35 ўтганлигига ишора қилиб, бу жиноятни амалга оширган кишилар Эрондан қочганларидан сўнг бир неча йиллардан буён терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуларини ҳимоя қилишни иддао қилувчи Ғарб давлатларининг ҳимояси остида қолаётганларини айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу мавзуни Европа мамлакатлари ва АҚШ учун катта расволик деб атадилар ва бу террористик гуруҳ халқ ва ҳатто Исломни ҳимоялаш учун Эрон жангларига киришган аммо сўнг 27 июн ҳодисаси каби фожиа ва оддий халқни террор қилишга қўл урган ва ниҳоят Саддом каби кишининг ёнида турган, эндиликда эса АҚШ ҳимояси остидан жой олган кишилар эканлигини қўшимча қилдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий сўзларининг давомида Аҳли Байт (алайҳимус салом) дахлсизлиги ва ҳарам ҳимоячилари шаҳидлари мавзусига ишора қилиб, бу мавзу ажоиб можаролар ва тарих таажжубларидан эканлигини ва Эрон ва бошқа ўлкалардан ёшлар кучли иймон ва асосланиш билан ўзларининг ёш хотинлари, болалари ва осон ҳаётларидан кечишини ва ғариб бир ўлкада Аллоҳ йўлида жонфидоийлик қилишини ва бу йўналишда шаҳодатга етишини қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ИШИД каби террористик гуруҳларнинг тузилишини Исломий тузумга қарши курашиш учун равишларнинг намунаси деб атадилар ва такфирий террористик гуруҳларни тузуш ва уларнинг Ироқ ва Суриядаги амалиётларидан асосий мақсад Эронга ҳужум бўлганлигини аммо Исломий Жумҳурият тузумининг қудрати улар ўша Ироқ ва Сурияда парчаланишига сабаб бўлганлигини қўшимча қилидалр.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Баҳрайн ҳокимларининг мамлакатнинг юқори мартабали руҳонийси шайх Исо Қосимга ҳужумларини уларнинг ақллари хиралашганлигининг нишона деб атадилар ва шайх Исо Қосим Баҳрайн халқини экстримистик ва қуролланган ҳаракатлардан тўхтатишга ҳаракат қилганлигини аммо Баҳрайн ҳокимлари бу олимга ҳужум қилиш ҳукуматга қарши ҳар қандай амални бажариш учун мамлакатнинг ҳамосий ва жўшқин ёшларининг олдидаги тўсиқларни олиш маъносаида бўлшини англамаётганлигини таҳъкидладилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh