Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 21 June 2016 12:36

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг шоирлар билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг шоирлар билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари кеча оқшом Имом Ҳасан Мужтабо (а) мавлуд оқшомида шоирлар билан учрашувда Қўшма чоралар ҳамматомонлама дастуридаги АҚШнинг хиёнатлари омма мафкурасига етказилшини буюрдилар.

Исломий Инқилоб Раҳбарлиги ахборот етказиш марказининг хабарига кўра, Имом Ҳасан Мужтабо (а) мавлуд оқшомида маданият ахли, форс тили шеърияти ва адабиёти устозлари ҳамда Эроннинг ёшу ва тажрибали шоирлари ҳамда Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон шоирлари гуруҳи Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий билан учрашдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий "Қўшма чоралар ҳамматомонлама дастури масаласидаги АҚШнинг хиёнатларини баён этиш"ни шеър куйлаш учун мумкин бўлган йўналишлардан бири деб атадилар ва сиёсийлар билан бирга санъаткорлар ва айниқса шоирлар бу воқеиятларни омма мафкурасига етказиши кераклигини айтдилар.

Бугунги кунда мулоим уруш ҳамда сиёсий ва маданий кураш кўринишидаги жанг олиб борилмоқда  ва бу жангда шеър самарали восита сифатида ўз масъулиятига амал қилиши керак, дея эслатдилар Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари.

Ул зот кенг ва чуқур маъноли ва мавзули шеъриятнинг ривожлантирилиши лозимлиги ҳамда Эрон Радио ва телевидениеси ва бу заминадаги бошқа масъул аппаратларнинг масъулиятини таъкидлаб, бугунги кунда ўтмишдагига нисбатан Фаластин, Яман, Баҳрайн, Муқаддас Мудофаа, ғаввос шаҳидлар, ҳарам мудофаачи шаҳидлар ёки Нигериянинг мазлум, шижоатли ва қатъиятли шайхи Закзокий каби мужоҳидларнинг махлумияти борасидаги шеърлар айтилмоқда, аммо афсус ки, бу таъсирли ва руҳия бағишловчи шеърлар яхши инъикос эттирилмайди ва ривожлантирилмайди ва бу хусусда камчилик ва нуқсонлар мавжуд, дея эслатдилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh