Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 19 June 2016 11:26

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ўқув юртлари устозлари ва талабалар билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ўқув юртлари устозлари ва талабалар билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари иқтидорли, иззатманд ва мустақил Эрон ўрнига етиш учун Исломий тузумнинг мақсадалрини баён этиб, олий уқув юртларини бу юксак мақсадларнинг асоси деб ҳисобладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Ҳоманаий шанба оқшоми олий уқув юртлари устозлари, зиёлилар ва ўқитувчилари билан учрашувда Исломий тузумнинг эътиборли илмий қудратлардан бирига ҳамда дунёда Ислом ва маънавият билан бирга халқчиллик намунасига айланиши учун жумладан олий уқув юртлари ва илмий марказларда илмий ривожланиш суръатининг ошиши, ёшларда эроний-исломий миллий ўзликни яратиш ва кучайтириш ҳамда олий ўқув юртлари ва талабаларнинг инқилобий бўлишлари лозимлигини айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эрон учун 20 йилдан сўнг қандай келажак тасаввур қилинаётганлиги борасидаги саволни кўриб чиқиб, назарда тутилган яхши келажакда Эрон иқтидорли, иззатманд, мустақил, маданиятли, давлатманд, адолатга ва халқчил, пок, жиҳодгар, дилсўз ва парҳезгор ҳокимиятга эга бўлса, олий уқув юртлари бу кўрсаткичлар билан ороста бўлиши ва ёш авлодни бу унсурларга эътиқодли ва ишонувчи қилиб тарбиялаш зарурлигини қўшимча қилдилар.

"Биз илмий ривожланишда тарих жиҳатидан ортда қолган бўлсак ҳам, аммо мамлакатнинг истедодли ёшларининг ҳаракати ва энергияси билан бу ортда қолишларни жуброн қила оламиз," - дея эслатдилар Ҳазрат Оятуллоҳ Ҳоманаий.

Ул зот олий ўқув юртларида исломий ўзлик борасида ҳам ўқув юртлари масъуллари йигитлар ва қизларнинг биргаликдаги лагерлари каби ўқув юртларининг ўзлигига путур етказадиган ҳар тадюир ва мавзу қаршисида сезгир бўлишлари ва бу масалада қаттиққўл бўлишлари кераклигини қўшимча қилдилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh