Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 15 June 2016 18:57

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг тизим масъуллари билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг тизим масъуллари билан учрашгандаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари америкаликлар Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастуридаги мажбуриятларининг муҳим қисмларини амалга оширмади, аммо Эрон олдиндан тўловларни амалга оширди ҳамда уран бойитишни 20 фоиздан оширмаслик ва Фурду ҳамда Арок оғир сув иншоотларининг ишини тўхтатди деб қўшимча қилиб ўтдилар. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сешанба куни ҳукумат бошлиқлари, тузум масъуллари ва ходимлари билан учрашувида, Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини ижобий томонлар ва афзалликлар ҳамда заиф нуқталар ва камчиликларга эга деб билдилар ва Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури бўйича АҚШнинг ўз мажбуриятларига амал қилмаслигининг намуналарини шарҳлаб, қарши томоннинг вазифаси санкцияларни бартараф этиш эди аммо, бу вазифага амала қилмасдан, яъни санкцияларнинг айрим қисмларини бекор қилиб, амалда санкциялар тамомила бекор қилинмади, дея эслатдилар. Ул зот Эроннинг чет эл банклари билан муомалаларининг ҳал этилмаганлигига ишора қилиб, АҚШ ҳукумати масъуллари сўзларида ва қоғозларда Эрон билан банк муомалалари учун бирор тўсиқ йўқлигини айтмоқдалар, лекин амалда банкларнинг Эрон билан ишлашга журъат қилмаслиги учун ҳаракат қилишади, дея қўшимча қилдилар. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари қарши томоннинг суиистеъмоли учун шароит яратган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурининг ноаниқ томонларига ишора қилиб, Эрон асосий равишда Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини бузмайди, зеро Қуръонда аҳдга вафо қилишга кўрсатма берилган, аммо АҚШ президентлигига номзодларнинг Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини бекор қилишга асосланган таҳдидлари амалга ошса, Эрон томони ҳам мазкур дастурга ўт қўяди, бу ҳам бўлса қарши томоннинг ваъдасида турмаслиги учун Қуръоний дастурдир, дея таъкидладилар. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари душманнинг режаларига қарши курашнинг ягона йўли потенциаллардан тўғри ва муносиб равишда фойдаланиш ҳамда қудрат ва иқтидорни кун сайин ошириб бориш эканлигини таъкидлаб, душман АҚШ бошчилигидаги "зўравонлик тармоғи"дан ва манбаси сохта сионистик режим бўлган "сионистик тармоқ"дан иборатдир, дея айтдилар.

 

 

Add comment


Security code
Refresh