Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 15 June 2016 11:27

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг тузум масъуллари билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг тузум масъуллари билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари америкаликлар Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури бўйича мажбуриятларининг муҳим қисмини амалга оширмаганлигини аммо Эрон олдиндан тўловларни амалга оширганлигини ва ҳамда уранни 20 фоизга бойитиш ва Фурду ҳамда Арок оғир сув таъсисотининг ишини тўхтатганлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий сешанба оқшоми ҳукумат бошлиқлари, тузум масъуллари ва ходимлари билан учрашувда Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури ижобий томонлар ва афзалиятлар ҳамда заиф нуқталар ва камчиликларга эга деб билдилар ва Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури бўйича АҚШнинг ўз мажбуриятларига амал қилмаслигининг намуналарини шарҳлаб, қарши томоннинг вазифаси санксияларни четлаштириш эди аммо бу вазифага амала қилмасдан, яъни санксияларнинг айрим қисмларини бекор қилиб, аммо амалда санксиялар тамомила бекор қилинмади, дея эслатдилар.

Ул зот Эроннинг чет эл банклари билан муомалаларининг ҳал этилмаганлигига ишора қилиб, АҚШ ҳукумати масъуллари сўзларида ва қоғазларда Эрон билан банк муомалалари учун бирор тўсиқ йўқлигини айтмоқдалар лекин амалда банклар Эрон билан иш кўришга журъат қилмаслигига ҳаракат қиладилар, дея қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари қарши томоннинг суистимоли учун замина яратган Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастури ҳужжатидаги муҳмал томонларига ишора қилиб, Эрон асосий равишда Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурини бузмайди, зеро Қуръонда аҳдга вафо қилишга дастур берилган аммо АҚШ президентлигига номзадларнинг Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурини бекор қилишга асосланган таҳдидлари амалга ошса, Эрон томони ҳам Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурига ўт қўяди ки, бу ҳам қарши томоннинг аҳдни бузиши тақдиридаги Қуръоний дастурдир, дея таъкидладилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий душманнинг режаларига қарши курашнинг ягона йўли потенциаллардан тўғри ва муносиб равишда фойдаланиш ҳамда қудрат ва иқтидорни кун сайин ошириб бориш эканлигини таъкидлаб, душман АҚШ бошчилигидаги "зўравонлик тармоғи"дан ва манбаси сохта сионистик режим бўлган "сионистик тармоқ"дан иборатдир, дея айтдилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh