Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эроннинг таниқли шоири Ҳамид Сабзаворийни вафот қилгани муносабати билан тасаллият изҳор этдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини бу муносабатдаги тасаллият мурожаатларида қуйидагича келтирилган: Ҳамид Сабзаворийнинг исми мангу ва ифтихор яратувчи, юқори даражадаги истеъдод эгаси,кўп саъй ҳаракат этувчи ҳамда шеър ва адаб арсасида инқилобни ҳимоя қилишда шижо бир шахсиятни эсга келтиради.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмо Хоманаий бу мурожаатларида Ҳамид Сабзаворий барча саъй ҳаракатлари ва санъат ва ҳунарини Исломий Инқилоб ва ундан келиб чиққан тузумга шеър ва адаб соҳасида кумаклаш мақсадида ишга солди деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида Ҳамид Сабзаворийни кўп мазмунли, мавзун қасидалари ва баланд моҳиятидаги ғазаллари билан Эрн Исломий Инқилобига адабий бир бебаҳо сарват ва янги ганжиналарни тақдим этди деб айтдилар.