Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 26 May 2016 20:04

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарнинг баёнотлари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарнинг баёнотлари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари   сўзлаган нутқида раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг ўзлиги ва инқилобий йўналишини баён этиб,  исломий тузумнинг мангулиги ва инқилоб мақсадларини амалга оширишнинг ягона йўли мамлакатнинг ҳақиқий қудратини кучайтириш ва буюк жиҳод яъни  душманларга пайравлик қилмасликни риоя қилишдир деб таъкидладилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чи даврасида халқ томонидан сайланган бу кенгашнинг раиси ва вакилларини қабул  қилганларида  бу кенгашни ҳаққатан ҳам буюк бир мажмуа эканлигини таъкидладилар.

Ул Ҳазрат  сайловларни юқори даражада ўзтказилганлиги ҳамда экспертлар кенгашини халқ томонидан яхши кутиб олингани ва олқишланганлиги учун Парвардигор  даргоҳига ҳамду шукроналар айтиб,  экспертлар кенгаши илоҳий бир армуғондир ва ҳатто  конституцияда қайд этилган вазифа ва масъулиятларидан қатъий назар,  таъсир етказувчи ва буюк бир муассаса ҳисобланади деб изоҳлаб ўтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  шунингдек мазкур  машҳур ва муҳим мажмуани фикр алмашиши , мувофиқлаштириш ва таъсирчан фаолиятлари учун буюк имконият ва потенсиалга эга бўлганини алоҳида айтиб ўтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманий ҳазратлари шунингдек,  бутун Эрон халқининг турли қатламлари билан экспертлар кенгашига аъзо уламоларнинг алоқалари ва оммавий афкорга қолдирган уларнинг таъсиргига ишора этдилар.

 Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  экспертлар кенгашининг йўналиши ва мақсадларини Исломий Инқилобнинг йўналиши бўлганини таъкидлаб,  Исломий ҳокимият, эркинлик, мустақиллик, ижтимоий адолат, умумий фаровонликни кўпайтириш, жаҳолат ва қашшоқликни таг тубидан нобуд қилиш, Ғарбдаги сиёсий, ижтимоий иқтисодий, ахлоқий муаммоларга қарши кураш олиб бориш ва уларнинг таъсирини  чипакка чиқариш, зўравон қудратлар қаршисида тура олиш  Эрон халқининг исломий инқилобининг асосий мақсадларидан эканлигини айтиб ўтдилар.

Add comment


Security code
Refresh