Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 24 May 2016 12:41

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Имом Ҳусайн (а) номида Университет битирувчиларининг маросимидаги баёноти

 Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Имом Ҳусайн (а) номида Университет битирувчиларининг маросимидаги баёноти

 

  Исломий инқилоб муаззам раҳбари қатъиятлик ва душманга эргашмаслик ҳамда исломий ва инқилобий ўзликни сақлаб қолишни, исломий тизимнинг ва Эрон халқининг асосий омили деб атадилар ва шундай таъкидладиларки, Америка ва бошқа қудратлар ушбу мавзудан бениҳоят безовта бўлишган. Байтул муқаддас ва фатҳи Хуррамшаҳр  амалиётида ғалабага эришилган кун билан бир пайтда, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни Имом Ҳусайн (а) номидаги Университет талабаларининг битирув маросимларидаги нутқларида, мустабидлар Эрон халқининг қатъиятлигидан асабийлашган деб таъкидладилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, мустабидлар жабҳаси ўтган 38 йил мобайнида исломий инқилобни мағлуб этиш учун турли хил воситалардан фойдаланишди ва ҳар хил фитналарни ишга солишди, лекин улар ўз  мақсадларига эриша олишмади. Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ҳазрати соҳиб замон (аф)нинг таваллуд кунлари билан табриклаб, Хуррамшаҳрнинг фатҳ этилган кунини қадрладилар ва ушбу кунни инқилоб тарихидаги унутилмас кунлардан бири деб айтадилар.  

Add comment


Security code
Refresh