Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 19 May 2016 16:47

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг баёнотлари

Исломий Инқилоб  Муаззам раҳбарининг баёнотлари

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Қуръони карим халқаро мусобақасида иштирок этувчилар билан учрашган чоғида қуръонни ислом умматининг бирлик манбаидир деб атадилар ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, мустабидлар мусулмонлар орасида ихтилофлар ва низолар келтириб чиқараётган шароитда, ислом уммати ушбу илоҳий неъматни яъни қуръони каримни маҳкам ушлаб бирдамлик йўлида ҳаракат қилишлари лозим. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни 33-Қуръони карим халқаро мусобақасида қатнашувчилар йиғинидаги чиқишида шундай таъкидладиларки, Америка давлати улкан тоғут ва катта шайтондир. Бугунги кунда уламолар ва юқори малакали экспертлар ва билимдонларнинг муҳим вазифалари бу, душманнинг алдов ва фирибларига нисбатан донолик ва зийраклик билан иш тутиш бўлиб, ислом уммати ҳам қудратли давлатларнинг алдовларига ўчмасликлари керак ва уларнинг таҳдидларидан чўчимасликлари лозим. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шайтоний ва мустабид қудратларнинг Исломга зарба беришлари учун ўзларининг саъй-ҳаракатларини янада кучайтираётганларига ишора қилиб шундай айтдиларки, улар билишадики, агар мусулмонлар кучли қудратга эга бўлишса бошқа халқларга зулм қилишмайди ва шунингдек, Фаластин мавзуси ҳам бир исломий мамлакатнинг ишғол этилганлиги сифатида қаралади ва ушбу масала ҳеч қачон унитилмайди.

Add comment


Security code
Refresh