Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 03 May 2016 13:53

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Жанубий Корея президенти билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Жанубий Корея президенти билан учрашувдаги баёноти

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан учрашувда Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликларни кенгайтиришга Эрон Ислом Жумҳуриятининг ижобий нигоҳига ишора қилиб, Эрон ва Жанубий Корея ўртасидаги устивор ва узлуксиз алоқаларни икки мамлакат учун ҳам фойдали деб атадилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари икки мамлакат ўртасидаги меморандумлар ва шартномалар уларга ташқи таъсирлар ва санкиялар зарар етказмайдиган равишда тузилиши кераклигини, зеро Эрон ва Жанубий Корея каби мамлакатларнинг алоқалари АҚШ иродасининг остида бўлиши шойиста эмаслигини таъкидладилар.Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг айрим мамлакатларнинг АҚШ иродаси таъсири остида бўлишига ишоралари айрим мамлакатлар, жумладан Европа мамлакатларининг Эрон билан муносабатларида тажриба қилинган жараёнларга асосланган. Эроннинг бошқа мамлакатлар билан муносабатлари икки тарафлама асосга эга ва Эрон қарши томон билан мажбуриятларга содиқ бўлгани каби бу мажбуриятлар қарши томон тарафидан хатога учрамаслигини истайди. Эндиликда ҳамма томонлама чоралар дастурининг ижро этилиши билан бу фурсат яратилган ва алоқаларга ижобий нигоҳ ҳам бу истакни тақаззо этади.

бу тўғрида бу алоқалар кўрамини кенгайтириш шубҳасиз, икки томонлама муносабатлардан кенгроқ бўлиши мумкин. Бугунги кунда минтақа кўплаб таҳдидлар ва қийинчиликларга дучор бўлган. Мавжуд таҳдидларга қарши ҳақиқий ва тўғри чоралар кўрилмаса, қийинчиликлар мураккаблашади ва уларнинг ечими ҳам қийинлашади ва бирор мамлакат бу қийинчиликлардан дахлсиз қолмайди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу хусусда америкаликлар томонидан терроризмнинг "яхши" ва "ёмон"га ажратилганлигина ишора қилиб, АҚШ терроризмга қарши шиорлар билан чиқади аммо амалда чидқи дилдан муносабатда бўлмайди, тероризм ҳар қандай шаклда ёмондир ва халқлар ва мамлакатлар хавфсизлиги учун хатарлидир, зеро хавфсизлик мавжуд бўлмаса, кутилган ривожланиш амалга ошмайди, дея изҳор этдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Жанубий Корея президенти билан учрашувда икки мамлакат англпшувлари ва келишувлари ташқи таъсирларни қабул қилмаслиги икки мамлакат ҳамкорликларидан заруриятлардан эканлигини таъкидладилар.

Ул зот таъкидладилар ки, Эрон ва Жанубий Корея алоқалари санксияларга боғлиқ ва АҚШнинг ғаразли муносабатининг таъсири остида бўлмаслиги керак, балки икки мамлакат алоқалари узлуксиз, устивор ва кучли бўлишлари керак.

Пак Кин Хе хоним ҳам Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Эрон иқтисодий ривожланиши хусусидаги нуқтаи назарларига ишора қилиб, ишончим комил ки, Сизнинг Эрон ривожланиши ва равнақ топиши учун таъкидларингизмамлакатингиз учун яхши келажакка сабаб бўлади ва биз ҳам Эрон билан турли соҳаларда ҳамкорликларни кенгайтиришга таййёрмиз, дея изҳор этди.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh