Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 02 May 2016 11:00

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Рамазон Абдуллоҳ билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Рамазон Абдуллоҳ билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари АҚШ бошчилигидаги Ғарб фронтининг Ислом фронтига қарши кенг қамровли жанг орқали минтақада ўз гегемониясини ўрнатиш учун ҳаракат қилаётганлигини айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий якшанба оқшоми Фаластин Исломий жиҳод ҳаракатининг Бош котиби Рамазон Абдуллоҳ билан учрашувда минтақанинг амалдаги шароити борасидаги ҳамма томонлама таҳлилда бугунги кунда минтақада олиб борилаётган кенг қамровли уруш 37 йил олдин Эронга қарши бошланган урушнинг давоми эканлигини таъкидладилар.

Ул зот Эроннинг Фаластин қазияси бўйича позицияси ўзгарувчан эмаслигини таъкидлаб, Исломий Иниқлоб ғалабасидан олдин ва кураш давронида Фаластинни қўлла-қувватлаш ва сионистик режимга қарши кураш мавзуси Имом Хумайний (ра) позицияларида кўплаб маротаба баён этилган ва Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг ҳам Фаластин халқини ҳимоя қилиш Эроннинг биринчи ишларидан бўлган бинобарин Фаластин армонини ҳимоя қилиш табиий равишда Эрон Ислом Жумҳуриятининг табиатида ўрнашган, - дея изҳор этдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Исломий Инқилобни тиз чўктириш ва ёки Исломий тузумни тутган позицияларидан қайтариш учун турли ва кенг қамровли сиёсий, тарғиботий, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий босимларга ишора қилиб, бугунги кунда минтақада кечаётган жараёнлар даврвоқе АҚШнинг исломий тузум билан қарамақаршилигининг давоми эканлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари АҚШ бошчилигидаги Ғарб фронтининг Ислом фронтига қарши кенг қамровли жангдан асосий мақсад минтақада гегемония ўрнатиш деб ҳисобладилар ва минтақа ўзгаришларини бу нуқтаи назардан кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш кераклиги ва бу доирада Сурия, Ироқ, Ливан ва Ҳизбуллоҳ масалалари мазкур кенг қамровли қарамақаршиликнинг бир қисми эканлигини айтдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий бу каби шароитда "Фаластиннни ҳимоя қилиш Исломни ҳимоя қилишнинг рамзидир", дея таъкидладилар ва зўравон қудратлар фронти бу қарамақаршиликни "шия ва суний ўртасидаги уруш" деб кўрсатишга барча ҳаракатларни амалга оширмоқда, дея қўшимча қилдилар.

Ул зот Сурия шия ҳукумати қудрати остида эмаслигига ишора қилиб, аммо Исломий Жумҳурият Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлайди, зеро Сурияга қарши турган кишилар дарвоқе Ислом принципларига қарши ва АҚШ ҳамда сионистик режим манфаатлари ҳизматидалар, дея эслатдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек, Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати Бош котибининг Ливан Ҳизбуллоҳига янада босим ўтказиш учун айрим ҳаракатларга ишора қилиб, Ливан Ҳизбуллоҳи бу амаллардан зарар кўришдан кўра кучлироқ ва бугунги кунда қатъий равишда сионистик режимнинг Ҳизбуллоҳдан кўрқиб титраши ўтмишдагидан кўра кучлироқдир, дея эслатдилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh