Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 April 2016 14:32

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Жейкоб Зума билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Жейкоб Зума билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари мустақил мамлакатлар янада бир-бирларига яқинлашиши ва айрим зўравон қудратларнинг халақит беришларига қарамасдан ўз ҳамкорликларини кенгайтиришлари кераклигини буюрдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий якшанба куни Жанубий Африка Республикасининг президенти Жейкоб Зума билан учрашувда турли иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаш билан Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг Жанубий Африка Республикасининг ирқчиликка асосланган режими билан алоқалар узилганлигига ишора қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти деярли ҳамзамон равишда ҳам сионистик режим ва ҳам Жанубий Африканинг апартеид режими билан алоқаларни узганлигини айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Жанубий Африканинг марҳум раҳбари Нелсон Манделланинг мамлакатдаги апартеид режимини ағдариш учун буюк хизматлари ва унинг Эрон Ислом Жумҳурияти билан узоқ муддатли ва самимий алоқалари тажрибасини эслатиб, Манделла ва Жанубий Африка халқининг узлуксиз курашлари билан инсониятга қарши мазкур золим режим йўқ қилинди ва Манделла бу иш билан дарвоқе бутун Африкадаги курашлар саҳнасига янги руҳияни киритди, дея қўшимча қилдилар.

Ул зот Эрон Ислом Жумҳуриятининг Жанубий Африкага нигоҳини ижобий ва конструктив деб атадилар ва Эрон ва Жанубий Африка алоқалари илиқ ва икки мамлакат ҳамкорликлари халқаро ҳамжиятчиликда бир-бирига жуда соз ва таъсирлидир, аммо иқтисодий ва савдо айрибошлаш ҳам Эрон ва Жанубий Африка потенциалларига мутобиқ ўсиши керак, дея қўшимча қилдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий Эрон ва Жанубий Африка Республикасининг ҳарбий пактларга қўшилмаганлар ҳаракатидаги муомалаларини ҳамкорлик учун замина ҳисобладилар ва бу ҳамкорликлар ҳарбий пактларга қўшилмаганлар ҳаракатидаги барча мамлакатларнинг манфаатида бўлишини қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари мустақил мамлакатлар турли соҳалардаги ҳамкорликларни кенгайтиришдан манфаатдор ва айрим қудратлар бу ҳамкорликлар баробарида яратувчи тўсиқларга қарши туриш керак, дея таъкидладилар.

Жанубий Африка Республикасининг президенти Жейкоб Зума ҳам апартеид режимига қарши курашда мамлакат халқини Эрон Ислом Жумҳурияти қўллаб қўвватлаганлигини қадрлаб, Жанубий Африка халқи асло бу ёрдамларни унутмаслигини айтди.

Жанубий Африка Республикасининг президенти мустақил мамлакатлар ҳамкорлиги зарурлиги борасидаги Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг сўзларига ишора қилиб, айрим қудратлар асоссиз баҳоналар билан мустақил мамлакатлар ҳамкорлиги шаклланишига тўсиқ яратмоқдалар, аммо халқаро масалаларда бирлик ва ҳамдиллик яратиш билан кўплаб қийинчиликларни ҳал этиш мумкин, дея қўшимча қилди.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh