Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 April 2016 12:24

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Италия Бош вазири билан учрашувдаги баёноти

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Италия Бош вазири билан учрашувдаги баёноти

 

 

 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эрон Ислом Жумҳурияти Италия билан турли заминалар, айниқса иқтисодий ҳамкорликлар бўйича алоқаларни кенгайтиришни олққиқшлашини буюрдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий сешанба куни Италия Бош вазири Маттео Ренци билан учрашувда Эрон ва Италиянинг яхши алоқаларига ишора қилиб, Эрон Италия ва бу мамлакат ҳукумати билан ҳамкорликга ўзгача ва ижобий нигоҳ билан қарашини  қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эронга қарши юклатилган санксиялар замонида Италиянинг муносабати Ғарбнинг бошқа мамламкатларига нисбатан мантиқлироқ бўлганлигини ва Европанинг айрим давлатлари ва ширкатлари Эронга қатновлар ва музокаралр амалга ошириб туришларини аммо ҳозиргача бу музокараларнинг натижаси сезиларли бўлмаганлигини айтдилар.

Ул зот терроризмга қарши курашни Эрон ва Италия ҳамкорликдаги яна бир мавзу эканлигини ва Европа мамлакатларидан бир гуруҳи бир муддат давомида айрим ёвуз террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаганлигини ва бугунги кунда терроризмнинг хатарли ва қамровли тўлқини Европага етган.

Ҳазрат Оятуллоҳил Узмо Хоманаий АҚШнинг террористик гуруҳларга молиявий ва аслаҳа ёрдамларини терроризм масаласи ҳал этилишидаги тўсиқ деб атадилар ва АҚШнинг ИШИД ва бошқа айрим террористик гуруҳларга ёрдамлари борасидаги ҳужжатлар билан асосланган хабарлар мавжудлигини ва ИШИДга қарши коалиция ташкил этилган ҳозирги пайтда ҳам АҚШнинг айрим аппаратлари бошқа кўринишда ИШИДга ёрдам беришни давом эттираётагнлигини қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ғарб сиёсатчиларининг қўли остида бўлган дунёнинг йирик тарғибот аппаратлари айрим ёвуз ва террорчи омиллар баҳонаси билан Исломбадбинликни йўлга солганлигини ва парда ортидаги сиёсий найранглар маданий муқобаладаги ишни қийинлаштиришларини эслатиб ўтдилар.

Италия Бош вазири Маттео Ренци бу мамлакатнинг Эрон билан келишувларни ижро этишга истагига ишора қилиб, Ядровий келишувга эришилганидан сўнг Эронга қарши санксиялар бекор қилиниши кераклигини таъкидлади.

Ренци терроризм кўламининг Европага кенгайиши ва терроризм баҳонасида Ислом номининг бузилишидан афсусланиш изҳор этиб, динлар тинчлик, музокара ва инсонларнинг тинч-тотувликда яшаши учун интилишини исботлаш кераклигини ҳамда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг бу нигоҳни кенгайтириш учун роли катта аҳамиятга эгалигини қўшимча қилди.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh