Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Тарихий
Saturday, 16 July 2016 13:14

Тарихий саналар

2016-чи йил июль ойининг 15-чи кунидир.
Thursday, 14 July 2016 08:46

2016 йил 14 июль

Wednesday, 13 July 2016 13:51

Такфирий жараёнлар

Wednesday, 13 July 2016 09:15

2016 йил 8 июл

Tuesday, 12 July 2016 08:41

2016 йил 12 июль

Monday, 11 July 2016 09:03

2016 йил 11 июль

Sunday, 10 July 2016 08:23

2016 йил 10 июль

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил тир ойининг 20- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил шаввол ойининг 5-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 10-чи кунидир.

                                        

Бундан 1377 йил олдин ҳижрий-қамарий 60 йил  шаввол ойнинг 5-чисида:

Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг амакивачаси  Муслим бин Ақил Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари бўлмиш Имом Ҳусейн алайҳисалом билан байъат қилиш учун Ироқнинг шаҳарларидан бири бўлган Куфа халқини даъват этиш мақсади билан ушбу шаҳарга кирди. Куфа халқи бундан олдин кўп нома йўллашлари билан Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг ушбу шаҳарга келиши ва Уммавийлар мустабид ҳукумати билан қарши кўрашиш учун уларга раҳбарлик қилишини сўраган эдилар. Муслим бин Ақил Куфа шаҳрига кириши билан Куфа халқини қиём қилишга даъват этишни ўзига қамраб олган номани улар учун қироат қилиб берди ва қисқа бир муддат давомида 18 минг нафар шахс атрофида у билан байъат қилишди. Бундан кейин Муслим Куфа халқининг кенг байъат қилганларини Имом Ҳусейн алайҳиссаломга етказди.  Аммо бир неча муддатдан кейин Куфа халқи Куфанинг янги ҳокими бўлмиш Ибн Зиёднинг тамагирлиги, таҳдид солиши ва таблиғот олиб боришлари таъсири остида Имом Ҳусейн алайҳисалом билан қилган байъатларига аҳамият қаратишмади. Улардан бир гуруҳи эса Карбалода Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навералари билан қарши кўраш олиб бориш учун урушга киришди. Шунингдек Куфада ёлғиз қолган Муслим бин Ақил Уммавийлар ҳукуматининг маъмурлари билан қулга олинди ва шаҳодатга етказилди.          

 

Бундан 76 йил олдин милодий 1940-чи йил июль ойининг 10-чисида:

Италия Германиянинг иттифоқчиси унвонида расмий равишда иккинчи жаҳон урушига кирди. Бу вақтда Италиянинг бош вазири Бенито Мусалини фашистик партиянинг  раҳбари эди. Иккинчи жаҳон урушида Италия армиясининг ҳузур топиши агарчи ушбу тўқнашувнинг айрим жиҳатларига кўмак берган бўлсада, аммо Мусалини амалда Гитлерга жиддий ёрдам беролмади. Чунончи Африка шимолида Италия армиясининг олға ҳаракат қилиши инглизлар томонидан тўхтатилди ва германияликлар уларга кўмак беришга мажбур бўлишди. Уч йилдан сўнг, Италия турли фронтларда янги мағлубиятларга юзмаюз бўлди ва иттифоқичлар томонидан ушбу мамлакатнинг жанубини ишғол этишларидан кейин Италиянинг подшоси Мусалинини истеъфога чиқарди ва милодий 1943 йил сентябрь ойида ушбу мамлакат таслим бўлди.      

 

Бундан 70 йил илгари ҳижрий-шамсий 1325 -чи йил тир ойнинг 20-чисида:

Эрон халқининг мусиқашуноси ва сантур чолғу асбобининг машҳур навозандаси бўлмиш Ҳабиб Самоий вафот этди. Самоий ҳижрий-шамсий 1280 йилда дунёга келди ва ўз отаси мусиқашунос бўлганлиги сабабли болалик давридан бошлаб мусиқа билан ошно бўлди ва ўспиринлик чоғида сантур чолғу асбобини маҳорат билан чалинди.Ҳабиб Самоий мусиқа мактабида бир неча вақт давомида таълим олди ва ўз таҳсилотининг охирида Абулҳасан Сабонинг тавсиялари орқали сантурни таълим бериш билан шуғулланди ва кўп шогирдларни ҳам тарбиялади. Устод Сабо Самоий билан яқин ҳамкорлик қилиши сабабли унинг махсус техникага эга бўлиши билан Самоийнинг маълумоти ва ташаббусини сақлаб бир китобда нашр этди.    

 

Saturday, 09 July 2016 09:07

2016 йил 9 июль

 Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил тир ойининг 19- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил шаввол ойининг 4-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг  9-чи кунидир.

 

Бундан 1086 йил олдин ҳижрий-қамарий 351 йил шавоол ойининг 4-чисида:

Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг ёзувчи ва уламоларидан бири бўлмиш Муҳаммад Бин Ҳасан Доре Қотни вафот этди. У ўз асрида Қуръоннинг машҳур тафсирчилари ва қорийларидан эди. Доре Қотни ўз умрининг кўп қисмини илмий асарларни таълиф этиш билан ўтказди. У ёзган асарлар жумласидан "Ал-Мўъжамул-Акбар " ва "Ал-Маносику вал-Мазеъу фи маонийил-Қуръон" китобларига ишора этиш мумкин.

                                 

Бундан 160 йил олдин милодий 1856 йил июль ойининг 9-чисида:

Югославиялик физика илмининг билимдони Николас Тисла  таваллуд топди. У ўз таълим олиш даврида физика илмига катта қизиқиш зоҳир этди. Ва ўзининг катта истеъдодга эга бўлиши сабабли унга гений, яъни даҳо деб лақаб қуйишди. Тисла электр ва электроника йўналишида ўз маълумотларини олганидан кейин ушбу заминада тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди. У икки фазали электро энергияни уч фазали электро энергияга айлантириш мосламасини ихтиро этиши ва алтернатив электро энергияни кашф этиши билан электроника билан шуғулланадиган кўп илмлар ва саноатининг пойдиворига асос солди. У милодий 1884 йил Америкага сафар қилди ва бир муддат давомида Эдисон билан ҳамкорлик қилди. Тисла бир неча вақтдан кейин Эдисоннинг назарияси билан мухолифат қилди. Ва ушбу ихтилоф милодий 1912 йилда  у ва Эдисонга берилган муштарак Нобель мукофотини олишдан қул тортишигача давом этди. Бунга қарамасдан электроникада кенг кашфиётларни амалга оширгани сабабли магнитни ўлчаш бирликларидан бирини унинг номи "тисла" деб ном берилди. Николас Тисла охири милодий 1943 йил май ойининг 10-чисида 87 ёшлигида вафот этди.          

                                    

Бундан 68 йил илгари милодий 1948 йил июль ойининг 9-чисида:

Оташкесим тўхтатилишидан бир ой ўтгач сионистик режим ва араблар ўртасидаги уруш бошқатдан бошланди. Бу уруш милодий 1948 йил май ойида Қудс ишғолгар режимини ташкил этишилидан кейин бошланди ва хавфсизлик кенгашининг истаги билан июнь ойида оташкесим барқарор этилди. Сионистлар оташкесим тўхтатилишининг бир ойи давомида  Ғарб ҳомийлари, айниқса Америкадан кўп яроқ-аслаҳаларни сотиб олишди ва ушбу кунда урушни бошқатдан бошлаганларида мувафаққиятларни қулга киритишди. Сионистик қуролланган гуруҳлар хавфсизлик кенгаши томонидан таклиф этилган оташкесимни тўхтатиш талабини уша вақти қабул қилишдиким, ўз мақсадларига эришган эдилар. Милодий 1949 йил январь ойида урушни тарк этиш шартномаси шундай бир ҳолда имзоландиким, бу вақтда Фаластин сарзаминларининг 78 фоизи сионистлар ишғолига кирган эди. Ҳамда 750 минг фаластинликлар овора бўлишган эдилар. 

 

Thursday, 07 July 2016 14:35

2016 йил 8 июль

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Мен, Вафо Назарий "Таърихнинг учмас кунлари " эшитириши билан сизнинг хизматингиздаман.

 

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий  1395-чи йил  тир ойининг 18-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг  3-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 8-чи кунидир.

                              ****

Бундан 136 йил олдин милодий 1880 йил июль ойининг 8-чисида:

Француз жарроҳи, олими ва замонавий  антропология илмининг асосчиси Пеер Паул Брока вафот этди. У милодий 1824 йилда Францияда таваллуд топди ва сўнгра бошланғич ўз таҳсилотини олганидан сўнг институтда кирди ва тиббиёт соҳасини битириб кейин жарроҳлик билан шуғулланди. Брока шу билан бирга тадқиқот ва изланиш фаъолиятлари билан ҳам шуғулланди. Ва биринчи маротаба бош миянинг абстсесини даволаш учун жарроҳлик парма ва аррадан фойдаланиб инсон бошини пармалаб тешик очди. Франциялик ушбу табиб ўзининг тадқиқотларини ўликларнинг бош суяги устида тадқиқот олиб бориб муҳим кашфиётларни амалга оширди. Брока шундай натижага эришдиким, гапиришнинг маркази бош миянинг чап томонида жойлашган ва ушбу марказга етказиладиган ҳар бир зарар гапиришда қобилиятсизликнинг вужудга келиши сабабига айланади.  Шу тартиб билан биринчи маротаба бош мияда назорат қилиш нуқтаси билан инсоннинг жисмоний қудратларидан бири ўртасидаги алоқа  аниқланди . Брока ўз фаолиятида эволюция назарияси ҳақидаги англиялик табиатшунос Чарлз Дарвиннинг назарияларини ҳимоят этарди. Ва ўзининг андеша ва назарияларини тақдим этиши билан эволюция назариясини ривожлантириш сабабига айланди. Паул Брока охири милодий 1880 йил июль ойининг 8-чисида 56 ёшлигида вафот этди.        

                               ****

36 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1359 йил тир ойининг 18-чисида Эронда АҚШ томонидан режалаштирилган Нужа тўнтарув режаси фош этилиб олинди.Ушбу тўнтарув режаси шоҳ режимига алоқадор бўлган айрим унсурлар томонидан АҚШ ҳукумати ҳомийлиги ва сионистик режим билан Ироқдаги БААС режими ҳамкорлигида ишлаб чиқилган эди. Нужа тўтарув режаси АҚШ томонидан Эрон шарқидаги Табас минтақасига ҳижрий-шамсий 1359 йил урдубиҳишт ойида уюштирилган муваффақиятсиз ҳужумдан икки ойча вақт ўтиб ишлаб чиқилди. Тўнтарувчилар Ҳамадон яқинидаги Нужа ҳарбий ҳаво базасидан Теҳрондаги муҳим марказлар шу жумладан Имом Хумайний (р) нинг яшаш жойлари, ҳарбий базалар, телерадиокомпания ва бошқа муҳим марказларни бомбардимон қилишни режалаштирилган эдилар. Аммо ушбу режа фош этилди ва тўнтарувчилар Эрон Ислом Жумҳуриятининг хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга туширилдилар. Қўлга тушганлар АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси ушбу режани координатори бўлганлигини тан олдилар. Шу тартибда АҚШ-нинг Эронга қарши уюштирмоқчи бўлган яна бир фитнасининг олди олинди.

                                *****

Бундан 7 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1388 йил тир ойининг 18-чисида:

Ўспиринлар ва ёшлар учун достонларни ижод этувчи  машҳур ёзувчи Маҳдий Озар Яздий вафот этди. У қадимий диний ва илмий ҳавзаларида таълим-тарбия олади. Болалар учун достон ёзишни бошлашидан олдин турли ишлар, жумладан расмга тушириш ва китоб сотиш ишлари билан шуғулланди. У ҳижрий-шамсий 1336 йилдан бошлаб ўзининг кенг ва чуқур  билимга эга бўлиши туфайли болалар учун турли достон ва ҳикояларни ёзишни бошлади. Маҳдий Озар Яздий ўзига хос сабк ва усулга эга бўлиши сабабли Эроннинг ҳозирги замон адабиётида болалар достонларини ижод этишда машҳур ёзувчилар қаторида жой олди. У " Яхши болалар учун яхши қиссалар " мажмўасида беш китоб ва "Эски китоблардан янги қиссалар" мажмўасида  бешта кичик китобни нашр этди. Озар Яздий "Гурбаи ноқило" таржумаси, "Шеъри қанд ва асал" номи билан манзума ҳикоятлар ва шунингдек  "Худомўзе аккоси ва худомўзе шатранж"  номли ўргатиш китобларини таълиф этган.    

 

 

Thursday, 07 July 2016 11:40

2016 йил 7 июль

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий  1395-чи йил тир ойининг 17-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 2-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 7-чи кунидир.

                                        ****

Бундан 833 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 604 -чи йил шавоол ойининг 2-чисида:

Мусулмон халқининг ёзувчиси, қозийси ва таърихшуноси Ибн Восил бугунги Суриянинг ғарбида жойлашган Ҳамоҳ минтақасида дунёга келди. У ўз маълумотини Байтул-Муқаддаснинг Носирия мадрасасида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган ўз отасининг олдида олди ва бундан сўнг ўз отасининг ишини давом этиб ўқитувчилик қилди. Ибн Восил расадхона қуриш ва бир нечита астрономик мосламаларни ясашда Мисрнинг риёзиётчиси  Илмуддин Таосиф билан бирга ҳамкорлик қилди.

Ва ҳижрий-қамарий 663 йилда ўз шаҳрининг қозийлигини ўз зиммасига олди. Ибн Восилдан учта буюк таърихий асарлар мерос қолган булар муаллифнинг ҳаёт кечирган вақтигача бўлган халифалар ва анбиёларнинг умумий таърихини ўзига қамраб олган "Ат-Таърихус-Солиҳий", "Назмуд-Дурар фил-Ҳаводиси  вас-Сайр" ва Аюбийлар сулоласининг таърихи ҳақидаги энг муҳим маньба ҳисобланмиш  "Муфаррихул-Каруб фи Ахбори Бани Айюб" номли асарлардан иборатдир. Ибн Восил ҳижрий-қамарий 697 йилда вафот этди.

                             ****

 Бундан 209 йил муқаддам милодий 1807-чи йил июль ойининг 7-чисида:

Франция императори Напалеон Банопарт ва Чор Россиянинг императори Александр биринчи ўртасида Россия сарзаминида ушбу ном билан Тилсит таърихий шартномаси  имзоланди. Икки императорнинг келишувининг шартномаси билан танилган бу шартномага асосан Россия ва Франция уларнинг сарзаминларига учинчи мамлакат ҳужум қилган пайтида бирбирларига кўмак беришни ўз зиммаларига олишди. Аммо икки мамлакатнинг дўстлиги ва келишуви милодий 1810 йилгача давом этди. Бу йилда Россия давлати шунга тушуниб етдиким, Напалеон билан ҳамкорлик қилиш ва уни қуллаб-қувватлаш Россиянинг хорижий тижоратларига зиён етказади. Шу сабабдан бу мамлакат ўз портларини бетараф бўлган мамлакатлар учун очиб берди ва Россияга кирадиган Франциянинг таварларига оғир бож тўлашни жорий этди. Охири ушбу императорларнинг келишувга келган даври милодий 1812 йил июнь ойининг 24-чисида Россияга қарши Напалеон Бонопартнинг ҳужуми билан якун топди.

                                     ****

Бундан 79 йил олдин ҳижрий-шамсий  1316-чи йил тир ойининг 17-чисида:

Теҳронда Саъдобод шартномаси имзоланди. Саъдобод тўрт мамлакат, яъни Эрон (Ризошоҳ Паҳлавий)Ироқ(Малик Ғозий аввал) Афғонистон (Муҳаммад Тоҳиршоҳ) ва Туркия (Мустафо Камол Отатурк ) ўртасида ҳижрий-шамсий 1316 йил тир ойининг 17-чисида англияликларнинг гижгижлантиришлари ва Шўролар Иттифоқини қуршовга олиш мақсадида имзоланди. Бу шартноманинг имзоланиши натижасида ягона ва келишилган сиёсатларга эга бўлиш ва уларнинг давлатларига коммунизмнинг хатар солишига қарши кўрашишда бирбирларига кўмак бериш ҳақида келишиб олишди. Шунингдек аъзо мамлакатлар қарши томоннинг ички ишларига дахолат этмасликлари зимнида, уларнинг манфаатларига тегишли халқаро ихтилофларнинг барчасида машварат қилиш ва бирбирларига қарши тажовуз қилмасликка келишиб олишди. Аммо амалда ушбу шартнома мантиқсиз ва асоссиз эди. Ва Эрон Совет Иттифоқининг шерики бўлган Германия билан кенг ҳамкорлик қиларди ва германиялик мутахассислар Эроннинг кўп муассасаларида хизмат қилардилар.     

Page 1 of 169