Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 July 2016 12:32

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетаси шундай ёзади, Ол-Халифанинг Ол-Саъудга боғлиқ ва қарамлиги ҳамда Ол-Халифанинг ўзликсизлиги, мустабидлиги ва автаритаризми ҳамеша уларнинг ҳокимияти таърихи давомида Баҳрайн халқининг аксарияти томонидан  уларни қабул қилмасликлари сабабига айланди ва бинобарин минтақада инқилобларнинг вужудга келиши оқибатида ушбу мамлакатнинг халқи ҳам Ол-Халифага қарши ўз қиёмларини бошлашди. Аммо Баҳрайн халқи ўз ҳаққ-ҳуқуқларини қулга киритиш учун ўтган 5 йил давомида комилан тинчлик йўлини танлашди. Ҳолбуки Ол-Халифа Баҳрайн халқининг танлаган ушбу йўлини заифлик нишонаси деб тавсиф этди ва шунинг учун инқилобчилар ва уларнинг раҳбарларига қарши кўп босимлар  ўтказишди. Ол-Халифа томонидан қуллаган охирги сайъ-ҳаракатлари бу Баҳрайн шиа мусулмонларининг раҳбари бўлмиш Шайх Исо Қосимни мазҳаблараро тафриқа солиш айби билан фуқаролигини бекор қилиши эди.

Умумий қилиб айтиш мумкинким, Баҳрайн халқи ўзларига хос йўл-йўриқларга эгалар ва ҳозирги кунгача уларга нисбатан зулм ва босимларни юклатишларига қарамасдан ҳалигача қуролланган кўрашни мақсад қилишганлари йўқ. Аммо Ол-Халифа томонидан амалга оширган охирги мантиқсиз сайъ-ҳаракатлари ушбу мамлакатда вазъиятни оғирлаштириши мумкин.

                                                                                   *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ИШИД террорчи гуруҳни орқага қайтариш ва Американинг йўқлигида Ироқда террористларнинг уруш машиналарини мағлубиятга юзмаюз этиш "терроризмга қарши қоғаз устидаги коалиция"-да Америка ва иттифоқчиларининг обрў-эътиборига етказилган жиддий зарба эди ва туғрисини айтганда ушбу можароларга Американинг ўзи замина яратган эдиким, ироқликларни таҳқирлаш зимнида ироқлик расмийлар ва халқининг ҳисс-туйғуларини гижгижлантириш билан шуғулланишди ва унинг аксуламалини ҳам кўрдилар.  Ҳақиқат шундан иборатким, Америка ва унинг иттифоқчилари ИШИД террорчи гуруҳига қарши коғаз устидаги коалицияда нафақат ИШИД ваҳший терроризмига қарши эмас эдилар, балки амалда ИШИД террорчи гуруҳининг асосий ҳомийси эканликларини  кўрсатишди ва ИШИД террорчи гуруҳининг жиноятларини ўз режаларини амалда татбиқ этиш ва ўз мақсадларини ижро этиш учун бир фурсат деб билишади . Моселни озод этиш амалиётини орқага суриш ва амалиётни тўхтатишни ижод этиш учун Американинг таъкидлаши, ИШИД террорчи гуруҳининг бўзилган тизимини қайта тиклаш учун фурсатга эга бўлишлари учун ИШИД террористик гуруҳининг манфаатига вақтни қулга киритишдан иборат. Натижада Моселга тегишли бўлган масалаларда Американинг иштирок этиши таклифига Бағдоднинг мухолифат қилиши америкалик ишғолгарларга ннисбатан Ироқ давлати ва халқининг берган буюк  зарбаси саналади.           

                                                                                   *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Россия ва Америка ҳамда Нато ташкилоти ўртасидаги қарамақаршиликлари дунё аҳлининг диққат-эътиборини ўзига жалб этган бир пайтда узоқ Шарқнинг хавфсизлик вазъияти шиддат билан бўҳронли бўлмоқда. Сешанба куни Гаага халқаро суди ўзининг бир ҳукмида жанубий Хитой денгизининг кенг қисмида иқтисодий ва мутлақ ҳуқуқларга эга бўлишига тегишли Хитойнинг иддаоларини инкор этди. Масаланинг асосий ва муҳим жиҳати шундан иборатким, жанубий Хитой денгизи сув орқали товарларни транзит қиладиган асосий йўл саналадиким, 5 минг миллиард долларга тенг таварлар бу ердан транзит қилинади ва кўпинча Америка ёки бошқа мамлакатларнинг ҳарбий кемалари билан эскорт қилинади.  Эндиликда Жанубий денгиз Ғарб ва Хитой, жумладан Вашингтон ва Пекин алоқаларининг хираланиши ва ихтилофларининг асосий масаласига айланиб қолган. Ва шундай назарга ташланадиким, ҳар иккала томоннинг ҳеч қайси бири ўз позицияларидан қайтишни хоҳламайдилар ва мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, ушбу масала тўқнашувнинг келиб чиқиш хатарини янада кучайтиради.   

  

Media

Add comment


Security code
Refresh