Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 12 July 2016 13:36

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси шундай ёзади бугунги кунларда Сурия бўҳрони ҳақида европаликларнинг қарашлари ўзгарган. Бу масаланинг далили Ғарб сиёсатчиларининг Димишққа қайта-қайта сафар қилишлари саналади. Аммо Сурия президенти билан ғарбликларнинг кетмакет дийдор кўришларининг орқа томонида нима яширинган?

Шуни айтиш жоизким, БМТ ташкилотининг охирги тахминларига кўра, Ироқ ва Сурияда 30 минг атрофида хорижий фуқаролар террористик гуруҳларга қушилишган. Бу шахсларнинг ушбу гуруҳларга қушилиш йўллари бу улар кўпинча Туркияга сафар қилишади ва кейин ушбу мамлакатнинг чегараларидан Сурияга ўтиб, исёнчи гуруҳларга қўшилишади.

Охирги кунлар давомида минтақанинг турли мамлакатларида террористик ҳужумлар кучайишининг асосий сабабларидан бири бу террористлар Сурия ва Ироқда ўзларининг асосий базаларини қулдан бой бериш ҳолатида қарор олишган. Натижа шундан иборатким, Ироқ ва Сурияда  террористлар қанчаки босим остига қарор олсалар, ўз сарзаминларига қайтиш учун кўпроқ сайъ-ҳаракат қилишади. Шунинг учун бир вақти террористларни "воситачи " кучлар деб билган европаликлар бошқа замонларга қараганда Башор Асад давлати билан терроризмга қарши кўраш олиб бориш учун ҳар қандай ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳат бўлишга муштоқлик қилишмоқда. Ва бу эса минглаб европалик террористларнинг ўз ватанларига қайтиб келиш сабабидандир.     

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади охирги ҳафта ва ойлар давомида Масква ва Нато ташкилоти ўртасидаги кескинликларнинг кучайиши шоҳидига айланмоқдамиз. Шундай назарга ташланадиким, ушбу кескинликлар замон ўтиши билан янада кучаймоқда.  

Нато ташкилотининг тез аксуламал кўрсатиш кучларини Европа шарқида жойлаштириш оқибатида Ғарб ва Масква ўртасидаги кескинликлар кучайишининг шоҳидига айланмоқдамиз. Европа шарқида жойлашган мамлакатларда Нато ташкилоти ҳузур топишининг кенгайиши шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, Россия бир неча маротаба ушбу сайъ-ҳаракатларга нисбатан аксуламал кўрсатиб, огоҳлантирган эди. Бу ўртада рус расмийлари Нато ва Америка расмийларидан Нато ташкилоти кучларининг шарққа кенгайиши ва ва охирги ўзгаришлар ҳақида  шарҳ-изоҳ беришни сўрадилар. Шуниси аниқким, чекланган айрим масалалар бўйича Нато ва Россия йиғилишида Украина ва Россия вақтинчалик келишувга келган шароитда ҳам Масква ва шимолий Атлантика шартномаси ўртасида мавжуд бўлган кескинликлар ўз куч-қувватини йўқотмайди. Охири Россия президенти Владимир Путин унинг мамлакати Нато ташкилотининг сайъ-ҳаракатларига қарши муносиб тарзда аксуламал кўрсатади,-деб эълон қилди.   

                                       *****

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Жоми Жам газетасида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида Парижда мунофиқин гуруҳи йиғилишида Арабистон жосуслик ташкилотининг собиқ раҳбари Туркий Ал-Файсал ҳузур топишининг сабаби ушбу террористик гуруҳнинг тобутига ўрадиган охирги мих саналади. Чунки мунофиқин ва ваҳобизмнинг бирбири билан алоқаси сионистик режим билан ушбу икки жинояткорларнинг муштарак ҳамкорлик қилишлари нишонасидир,-деб ёзади.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида, Саъудия Арабистони Сурия бўҳронидан ўтган 5 йил давомида сиёсий ва молиявий оғир харажотларни сарфлашларига қарамасдан ўз мақсадига эришолмади ва шу сабабдан энди энг янги  мунофиқин террористик гуруҳи каби террористик гуруҳлардан фойдаланиш билан Эрон ва Сурия давлати билан ҳамжиҳат бўлган мамлакатларга қарши босим ўтказишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.     

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh