Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 11 July 2016 13:32

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси шундай ёзади, Арабистон Сурия бўҳронидан 65 ой давомида террористик гуруҳларнинг ихтиёрига 36 миллиард долларга тенг молиявий кўмакларни қарор берди. Аммо муқовимат кучларига зарба етказиш учун ўз мақсадларига эришолмади.

Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Ал-Жубайрнинг яширин тарзда ишғолий Фаластинга сафар қилиши ва сионистик режимнинг хавфсизлик, ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари билан музокара қилиши Яман, Ироқ ва Суриянинг уруш майдонларидаги шароитни иброний ва араблар фронти манфаатига ўзгартира олмади.

Шунинг учун Арабистон минтақада ҳарбий ва сиёсий ҳавзаларда жиддий мағлубиятлар билан юзмаюз бўлди ва ушбу мувафаққиятсизликнинг сабаби ҳам Эрон Исломий Жумҳуриятининг минтақада нуфуз топиши ҳисобланадиким, ушбу нуфуз топиш эса Америка, Арабистон ва Исроил муштарак лойиҳаларини амалда татбиқ этилиши учун тўсиқлик яратди.

Бошқа томондан мунофиқин гуруҳини қайта жонлаштириш учун Арабистон ваҳобийлар режимининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари шундан далолат берадиким, ушбу режим ҳарбий ва сиёсий берк кўчага юзмаюз бўлган ва ушбу хосиятсиз ва мағлуб бўлган гуруҳга кўмак беришга қул ўрмоқда.

Эроннинг турли шаҳарларида аёллар ва болаларни қатл этишда ушбу гуруҳнинг жиноятларини Эрон халқи ҳеч қачон эсларидан чиқаришмайди ва Эрон халқи ушбу гуруҳдан нафратланишади.  

                                                                             *****

Жумҳури Исломи газетаси ҳам ушбу хусусда шундай ёзади Францияда мунофиқин гуруҳининг намойишли конфренциясини ўтказиш яна бир маротаба "терроризм ҳомийлари"-нинг нафратланарли ва хуник чеҳрасини очиб берди ва терроризм билан кўраш олиб боришнинг ёлғон иддаочиларнинг ҳақиқий моҳиятини яққол ошкор этди. Ғарб, айниқса Франция ҳамда Араб реакцион мамлакатлари, жумладан инсофсиз Ол-Саъуд режими ҳали ҳам терроризм ҳомийларининг фронтида фаолият олиб боришларини исботлашди. Ҳамда террористик жиноятлар уруш оловини ёққан кимсалар қай даражада инсофсиз, муттаҳам ва алдамчи бўлишади. Аммо фиреб-найранг билан ўзларини терроризмга қарши кўрашувчиларнинг пешвоси этиб таништиришга сайъ-ҳаракат қилишади.       

                                                                                 *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий    мақоласида шундай ёзади, ушбу мусулмон мамлакатнинг мазлум халқига оғир оқибатлар келтирган ва Ироқнинг хонавайрон қилган уруш бошланишидан 13 йил ўтганидан кейин охири Англиянинг нафақага чиққан судяси бўлмиш Чилкот раҳбарлигида Ироқ урушини текшириш комитаси ушбу урушда Тони Блеэр давлати ва Лондоннинг мувафаққиятсизликлари ҳақида муфассал ҳисоботни нашр этди. "Ироқ урушини бошлаш учун Америка давлати билан Тони Блеэрнинг мувофиқат қилиши ", "нотуғри жосуслик маълумотлар асосида Ироқ урушига кириш" ва "Ироқда урушдан кейинги вазъиятни бошқариш учун режалаштиришнинг етишмовчиликлари " ушбу ҳисоботда келтирган муҳим ва асосий нуқталар ҳисобланади.  

Бошқа томондан Чилкотнинг берган ҳисоботи Ироқ урушини бошлаш хато эканлигини тан олиш зимнида, ушбу инсоний оғир фожеанинг хусусида барча ҳақиқатларни баён этмасликнинг намунасидир.

Ироқни хонавайрон қилган урушни бошлаганлари ва бегуноҳ инсонларни ўлдиришлари  сабабли Тони Блеэр ва Жорж Бушни жазо бериш ва муҳокама этиш дунё оммавий афкорининг қуйган  энг кам талаблари саналади.

Бу ҳақда адолатли ва бетараф суд ташкил этилиши ва ушбу жиноятларнинг барча томонлари текширилиши лозим. Ва ниҳоят масала шундан иборатким, Чилкотнинг ҳисоботи Ироқ урушида ўз хатоликларини оқлашда  Англия расмийлари томонидан етарли даражада амалга оширган сайъ-ҳаракатлар ҳисобланмайди. Шуниси аниқким, уруш жиноятларини содир этганлари айби билан Жорж Буш ва Тони Блеэрни жазо бермагунига қадар дунё аҳли сукут сақлашмайди. Ироқнинг уруши йиллар давомида Ироқ аҳлининг вазъиятлари бўҳронли бўлиши ва уларнинг кунлик ҳаётларида қийинчиликлар ижод этишнинг сабаби бўлган ва бўлиб қолади.

Бу қонли масалада Тони Блеэр ва Жорж Буш асосий жинояткорлар ҳисобланишади.     

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh