Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 10 July 2016 13:28

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, сионистик режим ўзининг шаклланишидан бошлаб ҳозирги кунгача эътиқодий, маданий ва сиёсий тизими ҳамда инсониятга зидд бўлган ва урушларни келтириб чиқариш моҳиятига эга бўлиши туфайли ҳамиша Фаластин ва Ливаннинг бегуноҳ ва чорасиз халқига қарши ҳужум уюштириш, тажовуз қилиш ва одам ўлдириш билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб сионистик режим билан келишувга келиш жараёни Араб дунёсига боғлиқ бўлган давлатлар, айниқса Саъудия Арабистонининг ишчи дастурига қарор олган. Ҳозирги кунда минтақадаги террористик гуруҳларнинг ҳомийлари минтақа ва ислом дунёсининг оммавий афкори баробарида сионистик режим билан ошкора ва очиқ-ойдин муросага келишдан бошқа чоралари йўқ. ИШИД террористик гуруҳининг раҳбарлари минтақанинг террористик ва такфирий муҳим жараёни унвонида бир неча маротабалар сионистик режим билан қарши кўрашиш ва урушиш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади деб эълон қилган эдилар.

Маълумки, минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган айрим Араб ва бошқа қудратларнинг ҳимоятлари билан ушбу гуруҳларнинг барча томонлама ҳужумлари сионистик режимга қарши муқовимат миҳварини нобуд қилиш ва заифлантириш учун амалга оширилган.     

                                       *****

Рисолат газетаси нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Корея ярим оролида Америка Қўшма Штатларининг бўзғинчилик қилиши ҳалигача давом этмоқда. Жанубий Кореяда Американинг ракета қалқони системасини жойлаштириш ана шу жиҳатдан таҳлил этиш ва эътибор қаратишни талаб этади. Афсўски, Жанубий Кореянинг расмийлари ҳам охирги йиллар давомида Америка Қўшма Штатларининг ҳимоятида ўз фаолиятларини давом этмоқда.

Бу хусусда Россия Жанубий Кореяда Американинг ракета қалқонини  жойлаштириш қоплаб бўлмайдиган оқибатларни олиб келиши ҳақида огоҳлантирди. Россия ушбу огоҳлантиришни Жанубий Корея ва Америка Қўшма Штатларига қарши жиддий, бевосита ва қатъий равишда эълон қилди ва Хитой ҳам ўзининг чегара ҳудудларида ушбу системани жойлаштиришнинг мухолифи ва танқидчиларидан ҳисобланади. Ҳар ҳолда Жанубий Кореяда Америка Қўшма Штатларининг ракета қалқонини жойлаштириш масаласи юзасидан Вашингтон ва Сеул билан Пекин ва Маскванинг қарамақаршилиги ҳалигача ўз кучини йўқотгани йўқ.   

                                       *****

Мардум Солори шундай ёзади мавжуд фактлар шундан далолат берадиким, Кремль Европа Иттифоқидан чиқиш учун Англия халқининг қабул қилган қароридан хурсанддир. Аммо ушбу мавзў Масква Европа Иттифоқининг ажралишининг тарафдори маъносида эмас, балки Россия фақат Англия билан ўзининг икки томонлама қадимий алоқаларини қайта тиклаш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Россия кўзатувчиларининг Корнеги жамғармасига таяниб берган маълумотларига кўра, айримлар шундай эътиқодга эгаларким, Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқиши ҳақида айрим турли мамлакатларнинг қарашлари шундан иборатким, Англия Европа Иттифоқидан чиқишидан кейин уларга манфаат келтирувчи бир босқичга киради.

Табиийки, Англия каби мамлакат Европа Иттифоқидан чиқиши албатта ушбу иттифоқнинг обрў-эътибори ва иқтидорига зарба етказади ва шу тартиб билан Европа мамлакатларининг Россиядан узоқланиши сабабига айланган Европа Иттифоқининг жозибалиги ўртадан йўқ бўлади.   

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh