Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 05 July 2016 14:04

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг собиқ дипломати Сайид Ҳусейн Мусавиён Офтоби Язд газетаси билан қилган ўз сўҳбатида Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳракатлар дастурининг келажаги ва Америка президентлик сайловларидаги номзадларнинг унга қарши ҳужумлари ҳақида Американинг президентлик сайловолди рақобатларида қатнашаётган жумҳурийчилар ва демократлар партияларининг номзадлари Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этолмайдилар. Аммо шароитни Эронга қарши оғирлаштиришга сайъ-ҳаракат қилишади ва Теҳронга қарши инсон ҳуқуқлари ва терроризм воситасидан фойдаланишади,-деб айтди.

Мусавиён ўз сўҳбатининг давомида Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп Исроил ва Арабистон режимларига яқинроқ бўлишларини баён этиш зимнида, Эроннинг ядровий музокаралари Арабистон ва Исроил режимлари билан Американинг алоқаларида таърихий ва собиқаси бўлмаган бушликларни вужудга келтирди ва ана шу сабабдан ҳар икки мамлакат ушбу бушликларни барратаф этиб, Исроил ва Американинг араб иттифоқчилари билан хушмуомала бўлишга сайъ-ҳаракат қилишади,-деб таъкидлади.

Эроннинг собиқ дипломати Тель-Авив ва Риёз режимларини Эроннинг ядровий музокаралари ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури билан етакчи мухолифлари деб билиб  Исроил режими ва Саъудия Арабистони билан Америка ўртасида вужудга келган сиёсий бушлик Барак Абаманинг президентлик даври охирга етгунича давом этади,-деб қўшимча қилди.     

                                       *****

Рисолат газетаси ҳам шундай ёзади Эрон халқи ва тизими билан Америка Қўшма Штатларининг душманлиги ва адовати ҳалигача давом этмоқда. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилишидан кейинги даврда ҳам Америка Қўшма Штатлари ўзининг ушбу адоватини кўрсатмоқда. Бундай бир шароитда умуман Эрон Исломий Инқилобининг қасамёд ичган душмани баробарида ғафлатда қолишни қабул қилиб бўлмайди. Демократлар маданий воситалардан фойдаланиш ва жумҳурийчилар эса оғир стратегиялар воситаларини қуллаши билан Эрон Исломий Инқилоб билан қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб ушбу йўлда махсус бюджетни ҳам тасдиқлади. Бундай фазода "душманга ишониш" ва Ғарб мамлакатлари билан тинч-тотув яшашга ҳаракат қилиш бу Оқ Уй томонидан бизни тузоққа тушуришни хойлайдиган уша қопқон саналади.

Бинобарин шундай бир муҳим ҳақиқатга тушуниб етиш лозимким, ҳеч қайси шароитда Америка Қўшма Штатларига ишониш мумкин эмас ва муаммоларни бартараф этиш учун Америкага кўнгил қуйиш жаҳаннамдан бошқа ҳеч нарса эмас. Бу баёнотларни исботлаш учун минглаб таърихий ва объектив далилларни келтириш мумкин.          

                                       *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Америка террористларни яхши ва ёмонга тақсимлаш хусусида кенг савдолашишидан кейин "Жабҳатун-Нусра" ҳам ёмон террористлар руйхатига жой олиши ва Жабҳатун-Нусра жангарачиларига қарши амалиёт майдонларига кириш лозимлигини тушуниб етди. Ҳолбуки Вашингтон охирги кунларгача Маскванинг ушбу таклифини рад этарди. Бу масала бўйича муҳим ва нозик нуқта шундан иборатким, террористларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш ва уларни бошқа террористик гуруҳларнинг байрақи остида қарор бериш саналади. Ироқ ва Суриянинг расмийлари  бир неча маротабалар аниқ маълумотларни нашр этишдиким, террористларни ҳимоят этишда Америка, Англия ва Франциянинг бевосита ёки билвосита рол уйнашларини ошкор этади. Ва ҳатто террористик гуруҳларнинг раҳбарларини қуршовдан нажот беришганини ҳам ошкор этади. Абама ва унинг ёрдамчилари жорий йилнинг обон ойида Америка президентлик сайловлари ўтказилишидан олдин Сурия, Яман ва Ироқда уруш ва душманликларга хотима беришга умидворлик зоҳир этишмоқда.

Табиийки, бундан бошқа янги ҳодиса рўй бермаса, камида ҳозирги вақтда Оқ Уйнинг қарор қабул қилиши шунга асосланиб қолганким, Барак Абама келаси республика президенти учун ёмон ва шум бир меросни ўзидан боқий қолдириши назарга ташланади.   

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh