Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 04 July 2016 13:55

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Мардум Солори газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ол-Саъуд режими Худо уйининг мусофирларини кўтиб олиш масъулиятини ўз зиммасига ололмаслигини яна бир маротаба кўрсатди.

Риёз-Тоиф автомобил йўналишида ҳожийларни олиб бораётган автобуснинг ҳалокатга учраши натижасида Умра ҳажжини бажо келтирувчи ҳожийлардан 13 нафари ҳалок бўлиб, 35 нафарлари эса тан жароҳатлари олишди. Жума куни ҳам Макканинг Масжидул-Ҳаром атрофидаги зиёратчиларнинг гуруҳидан 18 нафари тан жароҳатлари олишди. Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, ўтган ҳажж маросимларида саъудиялик расмийларнинг масъулиятсизликлари ва мудирият қилолмасликлари натижасида Мино фожеасида 2 мингу 300 нафар зиёратчилар ҳалок бўлишди. Агарчи Риёз расмийлари ўтган йилги Ҳажж маросимларида Мино фожеаси қурбонларининг сонини 700 нафар деб эълон қилган бўлсаларда, аммо ҳалигача ушбу маълумотни таъкидлашмоқда.

Ўтган йилги Ҳажж маросимларида юзага келган Мино фожеаси Ҳажж маросимларини ўтказиш таърихида энг қонли ҳодисалардан ҳисобланади. Саъудия давлати қонли ушбу ҳодиса юз берганидан кейин Мино фожеаси жараёнида фуқаролари ҳалок бўлган мамлакатлар томонидан босим остига қарор берилди. Бу гал ҳам умра ҳажж маросимларини бажо келтирувчи ҳожийларнинг ҳалок бўлишлари билан Ол-Саъуд яна бир маротаба  Ҳажж маросимларини ўтказа олмаслигини кўрсатди.

                                       *****

Қудс газетаси шундай келтиради мутахассислар шундай эътиқодга эгаларким, турли омиллар Эрдуғонни Россия ва минтақа мамлакатлари билан ўз алоқаларида уйнашга мажбур этган, жумладан Сурия уруш майдонларининг ўзгаришларида орқада қолиш, Туркия ичкарисида нотинчликларнинг кучайиши ва зиён етказишидан келиб чиққан иқтисодий зарарлар, даромад келтирадиган теризм саноатининг инқирозга юзмаюз бўлиши, Туркияга қарши Россиянинг санкция эълон қилиши ва ўз алоқаларини тўхтатиши сабабли ушбу мамлакатнинг катта зарар кўриши саналади. Бунга қўшимча адолат ва тараққиёт партияси ичида Эрдуғоннинг амалга оширган диктаторлик сайъ-ҳаракатлари умумий норозийлик ва ушбу партияда ҳозир бўлган гуруҳлар ва шахсларнинг ушбу партиядан чиқиши сабабига айланди. Бундай шароитда Эрдуғон ўтган ҳафта давомида бир томондан ўз алоқаларини сионистик режим билан қайта тиклаши, бошқа томондан Россиядан узр сўраши ва ушбу мамлакат билан ўз алоқаларини оддийлаштириш учун сайъ-ҳаракат қилиши билан ўзига ва Туркияга нисбатан босимларнинг ҳажмини камайтиришга ҳаракат қилди. Шу тартиб билан Россия билан яқин муносабатда бўлиб, яна бир маротаба Сурия бўҳронларида ттаъсирчан рол уйнашга умид қилган эди. Аммо ИШИД террористик гуруҳи томонидан Отатурк аэропортида террористик терактни содир этганлари Туркия иқтисодини бўҳрондан чиқариш ва Сурияда асосий уйинга қайтиш учун  Эрдуғоннинг бўлган орзу-ормонларини чипакка чиқарди.

Ҳатто Владимир Путин томонидан Туркия санкцияларини бекор қилиши билан ушбу мамлакатнинг ички нотинчликлари катта даромад келтирадиган туристларнинг сафар қилишларига тўсиқлик яратмоқда. Мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Туркия ҳали бўҳронларнинг қайтиб авж олиши билан овора бўлиб қолган. Агар турк давлат расмийлари террористлар баробарида ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмасалар ушбу бўҳрон давом этаверади.              

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади шарққа Нато ҳарбий блокининг кенггаийиши ва Натонинг тезкор аксуламал кўрсатувчи кучларини жойлаштириш  масаласи бўйича Нато ва Россия ўртасидаги қарамақаршиликларнинг кучайиши Владимир Путиннинг Нато ташкилотига қатъий огоҳлантириш беришининг  сабабига айланмоқда.

Владимир Путин Польшада Нато ҳарбий блокининг раҳбарлари йиғилишини ўтказиш арафасида Россия Нато ҳарбий блокининг сайъ-ҳаракатларига таъсирчан ва етарли даражада қандай аксуламал кўрсатишни яхши билади. Польша ва Балтика мамлакатларида ҳарбий позицияларни мустаҳкамлаш учун Нато ташкилотининг сайъ-ҳаракатлари минтақада ҳарбий мувозанатга зарба етказиш мақсади билан амалга оширилмоқда. Биз ушбу қурол-аслаҳа рақобатларига гирифтор бўлишни хоҳламаймиз . Чунки ушбу сайъ-ҳаракат фойдасиз ва кўп харажот талаб қиладиган рақобат саналади,-деб айтди.

Ҳақиқат шундан иборатким, Масква совуқ уруш даврига ўхшаб қурол-аслаҳа бўйича рақобатлардан ўзини тийиши зимнида бевосита ўз рақибига таҳдид солишга юз қаратиб ва ҳар бир таҳдид ивазига муносиб аксуламал кўрсатишга сай-ҳаракат қилмоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар ўзлари билан Россияни қурол-аслаҳалар бўйича рақобатларга киришга ундаб шу тартиб билан Маскванинг катта куч-қудратини бу томонга ҳидоят этишга ҳаракат қилмоқда. Охирги ойлар давомида Нато ўзининг стратегиясини шарққа кенгайтиришни мақсад қилганининг шоҳидига айланмоқдамиз. Бу стратегия ҳарбий ва хорижий сиёсат арсасида Россиянинг стратегияси билан бевосита қаршилик кўрсатиш учун олиб борилмоқда. Шунинг учун яқин келажакда ушбу масала юзасидан Масква ва Нато ташкилотининг ўртасида янада жиддийроқ низолар вужудга келиши шоҳидига айланамиз.      

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh