Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 03 July 2016 12:41

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетаси шундай ёзади, Сурияда террористик гуруҳларни Эрдуғоннинг ўзлуксиз ҳимоят этиши ва минтақада Ол-Саъуд билан Анкаранинг ҳамжиҳат бўлиши Туркиянинг президенти ва энг муҳими ушбу мамлакатнинг халқига катта зарар етказади. Эрдуғон такфирий ва террористик гуруҳлардан ҳимоят этиш зимнида ўз мамлакати учун хавфсизлик бўҳронларини ҳам армуғон келтирди. Туркия президенти ҳамда адолат ва тараққиёт партияси учун бу масала икки жиҳатдан ҳам ютқазадиган бир уйин ҳисобланади. Шуниси аниқким, Истанбул аэропортида вужудга келган террористик ҳодисалар Сурия тизимини ўзгартириш ва ушбу йўлда такфирий гуруҳларни ҳимоят этиш учун сармоя киритишда Эрдуғоннинг мағлубиятга юзмаюз бўлишидан далолат беради.  Ҳақиқат шундан иборатким, Туркияда мавжуд бўлган хавфсизлик бўҳрони охирги йиллар давомида ушбу мамлакат томонидан минтақада олиб борган нотуғри сиёсатларининг маҳсулидир. Шунинг учун ушбу бўҳронларга қарши ҳар қандай кўраш олиб бориш Эрдуғон сиёсатларини ислоҳ этиш ва ИШИД террористик гуруҳининг асосий ҳомийлари унвонида Америка, Саъудия Арабистони ва Қатар мамлакатларидан узоқда бўлишни талаб этади.        

                                       *****

Халқаро масалалар бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода ҳам  Ибтикор газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, охирги йиллар давомида турли террористик гуруҳлар Америка, Арабистон, сионистик режим, Туркия, Ироқ ва айрим араб мамлакатларининг кўмаклари билан шаклланди ва бугунги кунга келиб бутун жаҳон бир ҳодиса унвонида кенгайиб бормоқда.

Париж, Брюссель, Истанбул, Афғонистон ва эндиликда Бангладеш ва ярим оролда вужудга келган террористик терактлар террористик гуруҳлар дунё миқёсида ўз фаолиятларини кенгайтириш ҳолатида қарор олганларидан далолат беради, -деб айтди.

Ҳасан Ҳонийзода ўз сўҳбатининг давомида бир вақти Ўрта Шарқда ҳарбий-сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун бир восита унвонида террористик гуруҳлар ва ИШИД террорчи гуруҳидан Ғарб ва Америка давлатлари фойдаланишарди ва энди эса ушбу гуруҳлар, айниқса ИШИД террористик гуруҳини бартараф этишга улар қодир эмаслар ва ушбу террористик гуруҳлар эса бутун жаҳоннинг бир бўҳронига айланиб қолмоқда. Кеча Туркия бугун эса Бангладеш ва эртасига эса Хитой ва Россия террористларнинг қурбонига айланишади,-деб қўшимча қилди.  

                                       *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади Европа Иттифоқи ва Нато ташкилоти энди ўтган вақтларга қараганда Россияга нисбатан жиддийроқ сайъ-ҳаракат қилишади. Европа Иттифоқи, Америка ва Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши иқтисодий санкцияларни жорий этишлари билан бирга ҳарбий арсаларда ҳам Россияни жиддий қарор қабул қилиш йўлида қарор беришган. Чунки қадаммақадам ривожланган  уруш воситалари билан  жиҳозланган ўз ҳарбийларини Россиянинг чегара яқинларида жойлаштиришлари ва ҳар куни ушбу мамлакатнинг хавотирланишини кучайтиришга муяссар бўлишган.

Бугунги кунда Ғарб мамлакатларининг ҳарбийлари Нато ташкилоти ва Америка қолибида шарқий Европа, Қора ва Балтика денгизида жойлашган. Ҳамда Руминия, Польша, Чехия, собиқ Совет Иттифоқининг бешта республикалари Россияга чегарадош бўлган Литва ва Эстония, Латвия, Малдавия ва узоқроқда Грузия ҳамкорлик қилиш унвонида доимий ёки вақтинчалик равишда ҳарбий тактик машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу санкциялар ва бошқа ҳодисалар шуни кўрсатадиким, европаликлар Россияга қарши жиддий позиция олишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда ва ушбу жараённинг давом этиши эса Масквани ҳам мудофаа этиш учун қарши қарор қабул қилишга мажбур этиши мумкин ва бу бўҳронни хатарли даражаларга кенгайтириши мумкин.

Бу мавзў далолат берадиким Европа ва Нато ташкилоти Россия билан урушни бошлаш томон ҳаракат қилишмоқда.

                             

Media

Add comment


Security code
Refresh