Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 02 July 2016 14:00

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради жорий йилда халқаро Қудс куни минтақа қонли тўқнашувлар ва террористик гуруҳларнинг фаол ҳузур топишлари шоҳидига айлангани бир шароитда ўтказилди.   

Минтақа бўҳронларидан 5 йил вақт ўтиши билан афсўски араб айрим мамлакатлар,  айниқса Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг аъзо мамлакатлари тизилмавий камчиликларга эга бўлишлари сабабли Қудс кунини минтақа ҳодисаларининг савол остига қарор беришга ҳаракат қилишмоқда. Шунинг учун Фаластин халқининг таянчи минтақа ва жаҳоннинг мавжуд ҳақиқатлари асосида бўлиши лозим. Чунки Фаластин халқи муқовимат ҳаракатига ишонмаса, бу халқнинг кўрашлари натижа бермайди. Халқаро қудс куни яна бир маротаба дунё аҳлини Фаластин халқининг қийин шароитига аҳамият беришга қаратди. Фаластин халқи энди исломий умматларнинг қуллаб –қувватлашишлари ва ҳимоят этишларига эҳтиёж сезади ва халқаро Қудс куни ислом дунёси тоифали ва мазҳаблараро ихтилофларга эга бўлишидан қатъий назар ислом дунёсининг асосий масаласи, яъни Фаластин халқининг масаласига аҳамият қаратишлари учун муносиб бир фурсатдир.       

                                       *****

Ҳамшаҳри газетаси шундай ёзади Америка давлати Сурияда террористик гуруҳларга қарши кўраш олиб бориш мақсадида Россия билан бирга ҳарбий коалиция ташкил этиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда  ва бунга қарши руслардан ғарбликларнинг диққат-эътибори ва назоратида қарор олган кучлар жойлашган минтақаларга ҳужум қилмаслигини сўрамоқда. Ўтган ҳафта давомида Вашингтон томонидан бундай ҳамкорлик таклиф этилди ва энди Америка давлати Россиянинг жавобини кўтмоқда.

Масква билан ҳарбий бир коалицияни ташкил этиш учун Американинг қарорга келиши Сурияда ушбу мамлакатнинг олиб борган сиёсатлари буюк бир ўзгаришга юзмаюз бўлишидан дарак беради. Чунки бундан олдин америкалик ушбу расмийлар доимий равишда Сурияда Россиянинг ҳарбий амалиётларидан танқид қилишарди. Россия ва Америка ўртасида ҳарбий коалицияси лойиҳасининг тарафдорлари агар ушбу ҳамкорлик  шаклланса Сурияда ИШИД террористик гуруҳининг пойтахти, яъни Риққа шаҳрига ҳужум қилиш учун фурсат вужудга келади. Сурияда Россиянинг ҳарбий амамлиётлари баробарида Америка давлатининг қарши позицияга эга бўлишини аҳамиятга олган ҳолда, Сурияда Ал-Қоида кучлари билан қарши кўрашиш мақсадида янги коалицияни ташкил этиш учун Масквага Вашингтон томонидан таклиф киритилиши бўйича хабарларнинг тарқалиши дунё аҳлининг ҳайратланиши сабабига айланди.

Ўтган куни Башор Асад ҳам Австралиянинг Эс Би Эс ахборот канали билан қилган ўз сўҳбатида Сурия баробарида Ғарб мамлакатларининг икки стандартли фаолиятларини танқид остига олиб, ғарбликлар халқ баробарида ўзларининг сўзларида бизга қаршилик қилишади, аммо парданинг бошқа томонида эса  хавфсизлик масаласи юзага келганида биз билан музокара қилиш учун ўз намояндаларини жўнатишади,-деб таъкидлади.

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, замон ўтиши билан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ўртасида ўзаро ихтилофларнинг шиддат олишига шоҳид бўламиз. Бу ихтилофлар шундай бир ҳолда шиддат олмоқдаким, Европа Иттифоқидаги шарқий мамлакатларнинг аксарияти Ғарб мамлакатларини ушбу иттифоқ доирасида янада кенгроқ ҳукмронлик қилишга айблашмоқда.  Бу масала бўйича аҳамият берадиган нуқта шундан иборатким, Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқиши таъсири ушбу иттифоққа аъзо мамлакатларнинг ўртасида ички ихтилофларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Шуниси аниқким, референдум ўтказилишидан кейин европалик мамлакатларнинг раҳбарлари ўртасида ўзаро ихтилофлари кундан кунга  ортмоқда. Шарқий Европа мамлакатларининг аксарияти милодий 2004 йилдан кейин Европа Иттифоқига қўшилишди. Польша, Венгрия ва Чехия республикаси билан бирга Словакия европалик пойтахтларга янада қудратни қайтариш ва Европа комиссиясининг  қарор қабул қилиши ва ижроия қудратини камайтиришни сўрашмоқда. Ва ниҳоят бундан кейин Европанинг ғарби ва шарқи  ўртасида бушликнинг вужудга келиши ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ўзаро ихтилофларнинг кучайиши шоҳидига айланишимиз мавзўсини Европа масалалари бўйича таҳлилчилар референдум ўтказилишидан олдин огоҳлантирган эдилар.        

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh