Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 30 June 2016 12:46

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Кайҳон газетаси шундай ёзади, зўравонлик Исроилнинг ислом дунёсига зарба бериши ва 70 йиллик оғир ва сабр бордош қилиб бўлмайдиган дардни ислом дунёсига юклатишининг сабабига айланди.

Ишғолий сарзаминларнинг маҳаллий ва қадимий яҳудийларнинг чекланган гуруҳлари ва Англия, Америка, Совет Иттифоқи, Польша ва бошқа мамлакатлардан муҳожират қилган яҳудийлардан ташкил топган мамлакат иврит буюк мамлакатидан тамагирлик қилиш, бадбахтлик, қашшоқлик ва ҳукуматлардан зарба йишдан қутилиш учун ватанни орзу қилиб ушбу сарзаминларга муҳожират қилдилар. Бу муҳожират Фаластин сарзаминини ишғол этиш ва Бани исроилликларнинг очиқ-ойдин ва давлат терроризмига асос солишлари билан тугади. Сабро ва Шатило ҳамда Қоно ва Дейр Ёсин жиноятлари, 22 кунлик ва 33 кунлик урушларнинг барчаси ушбу фитнагар қавмнинг содир этган кўп жиноятлари ҳисобланади.

Исроил, Америка ва Англия кўп жиноятлар содир этишган ва бу жиноятларнинг сонини санаб бўлмайди. Ислом дунёсида вужудга келган кам ҳодисаларни мушоҳида этиш мумкинким,  ушбу учта мамлакатлар ёвузликларининг нишонаси бўлмаса. Қандай яхшиким, Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ 37 йил олдин дунё бўйлаб довюрак шахслар келиб рўза тутган ўз тиллари билан аллоҳ таолодан ушбу учта аҳриман ва ёвуз мамлакатлар ва шайтоннинг ҳаётий томири ва саратони бўлмиш Исроилнинг ўлимини сўрашлари ва инсониятни уларнинг қулларидан нажот бериш учун ҳар йили рамазон муборак ойининг охирги жума кунини Қудс куни деб номладилар.

                                        *****

 Қудс газетаси шундай ёзади, кескинликни бартараф этиш муштарак мафҳумлардан саналадиким, ижобий жиҳатга эга бўлиши орқали турли шахсларнинг дастлабки ва бошланғич иқболи билан юзмаюз бўлади.

Аммо ҳаётнинг ажойиб томони шундаким, минтақада кескинликларни бартараф этиш учун иддао қилувчилардан бири бу сионистик режим бўлиб қолган. Келишувга келиш бўйича музокаралар ўтказиш бунинг яққол намунасидир. Сионистик режим ўз ватани ва уй-жойини мудофаа этишни хоҳлайдиган халққа тинчлик ва дўстлик паёмини таклиф этади ва кескинликларни баратараф этиш ҳамда қуполлик ва душманликдан парҳиз қилишни сўрайди. Аммо сизнинг ватанингиз ва сизга қарши ҳужум қилган шахс баробарида тинчликни таклиф этиш ва музокара  қилиш  мумкинми? Золим ва огоҳ мустабид ишғолгар билан қарши кўрашишнинг ягона йўли бу кўрашиш ва қаршилик кўрсатишдир. Бундай саҳналарда, ҳар бир шарафга эга бўлган инсон мазлум шахсни ҳимоят этишдан қул тортмаслиги лозим. Агар ишғолгар душманликни баратараф этишга даъват этса, бу фақат қуролсизлантириш, ўз нафасини ростлаб олиши ва  мазлумни ўртадан йўқ қилиб ташлаш учун қилинган ҳаракатдир.          

                                      *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, милодий 2011 йилнинг ўзгаришлари, яъни ушбу мамлакатларда халқ инқилоблари вужудга келиши сабабли мустабид араб тизимларнинг парчаланиши мазкур мамлакатларнинг таърихида энг юқори чуққиси бўлиши мумкин эди. Бундай бир шароитда Америка Осиёнинг ғарбидаги мамлакатларда икки муҳим ишни амалга ошириш учун халқ исломий уйғонишга мухолиф фронтнинг раҳбарлигини қулга олди. Биринчи қадам бу ўзлик ва қавмий кескинликлар томон халқ инқилобларининг йўлини ўзгартириш ва иккинчиси эса исломий уйғонишдан кейин Араб давлатларининг миқёсида мазҳабий ва қавмий мувозанатларни ўзгартириш ғарбликлар, айниқса америкаликларнинг кенг сиёсий бир исломнинг шаклланиши ва қудратли халқ давлатларни ташкил этиш жиҳатида тўсиқлик яратиш учун амалга оширган бошқа сиёсатларидир. Сиёсий ислом ҳақида турли қарашлар ва баҳс-мунозараларнинг заминасини яратган ушбу масала ИШИД террорчи гуруҳ, Жабҳатун-Нусра, Аҳроруш-Шом ва Ал-Қоида қолибида минтақада такфирий ва салафий терроризмнинг ривож-равнақ топиш заминасини вужудга келтирди.    

                               

Media

Add comment


Security code
Refresh