Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 29 June 2016 13:52

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жавон газетаси Туркия ва сионистик режимнинг алоқаларини нормаллаштириш ҳақида шундай ёзади, олти йиллик тортишувларга якун ясаш учун Туркия ва сионистик режимнинг яширин ва ошкора тарзда олиб борган музокаралари натижа берди ва икки томон душанба куни икки томонлама алоқалари йўлга қуйилганини эълон қилишди.

Туркия бош вазири ушбу келишувга келиш Ғазза секторига қарши амалга оширилган қуршов ва фаластинликларга жорий этилган чекловларга енгиллик бағишлайди,-деб айтди.

Сионистик режимнинг бош вазири эса Туркия билан алоқаларни оддийлаштиришни стратегик бир масала деб билиб Анкаранинг иддаосига хилоф тарзда Ғазза секторини блокада қилиш давом этади,-деб айтди.

Бу газета Туркиянинг мутахассисларига таяниб шундай ёзади, бу келишув моддий манфаатлар ивазига Мармара кемаси шаҳидларининг қони билан келишилган келишувдир.

                                       *****

Эътимод газетаси ҳам бу ҳақда шундай ёзади, Туркия хорижий сиёсатларининг янги фаолиятларига сабаб бўлган муҳим далил бу Ўрта Шарқ масалаларига нисбатан турклар қарашлари моҳиятининг ўзгаришида яширинган.

Шундай назарга ташланадиким, Туркиянинг нуқтаи назаридан минтақадаги сиёсий мувозанатлар ўзгариш ҳолатида қарор олган. Туркия ўз қўшни мамлакатлари билан ортиқча кескинликлар томон ҳаракат қилган вақтида Туркиянинг хорижий сиёсатларида ўзгаришлар вужудга келиши аниқ бўлган эди. Бу доирада учта ҳодисани таҳлил ва кўриб чиқиш аҳамиятга моликдир. Биринчиси Сурия масаласи бўйича Туркиянинг тортишувларига тегишлидир. Чунончи Сурия бўйича Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг барча мақсадлари ва истак-хоҳишлари амалга оширилмади. Иккинчи Сурия ва Ироқ каби қўшни мамлакатлар билан янги кескинликлар ва муаммоларнинг пайдо бўлишига тегишли бўлади. Учинчи эса ушбу мамлакатнинг курдлари ва давлат ўртасида ички ихтилофларнинг вужудга келиши ва шунингдек Анкаранинг жиддий ҳассослиги ва сезувчанлигига юзмаюз бўлган минтақа миқёсида курдларнинг ҳаддан ташқари талаб қуйишларининг ортиб кетишидир. Ана шундай шароитда Туркия ўзининг минтақавий фаолиятларида асосий ўзгаришлар томон ҳаракат қилишга мойиллик қилмоқда.  

                                        *****

Қудс газетасининг тарқатган хабарига кўра, биологик террорлар, дунё оммавий афкорининг уйғониши ва умумий огоҳлигининг ривож-равнақ топиши билан юзмаюз бўлишда зўравон қудратларнинг душманона ва қупол хатти-ҳаракатлари жумласидан саналадиким, афсўски ушбу йўл-йўриқ ва усуллар ҳақида оз тадқиқот олиб борилган.

Мутахассисларнинг айтишларича, аста-секинлик, ором ва осойишта ўлимга сабаб бўладиган бу йўл орқали муҳим мухолиф шахсларни бартараф этиш умумий афкорда шундай чалғинишларни вужудга келтириши мумкинким, мазкур шахс саратон каби ҳалокат келтирувчи касалликка гирифтор бўлиши билан ҳалок бўлган.

Бу ўртада эса сионистик режим ноанъанавий турли биологик аслаҳаларни ишлаб чиқармоқда ва синовдан ўтказишга қарор бермоқда. Ва бу аслаҳалардан осойишта террорлар, жумладан муқовимат жараёнининг раҳбарларини террор қилиш учун фойдаланишмоқда. Сиёсий мухолифларни, айниқса заҳар бериш, уни инекция қилиш ва бошқа йўл-йўриқлар орқали фаластинлик фаолларни ўртадан олиб ташлаш айрим мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари томонидан сионистик режимнинг ошкор этилган жиноятлари жумласидандир. Бу ҳақда шундай мисол келтириш мумкин, Фаластинни озод этиш учун халқ фронтининг машҳур қомондони Вадиъ Ҳаддод , Ҳаммоснинг қомондонларидан бири ва ушбу партияга тегишли сиёсий идоранинг раиси Холид Машъал ва Фаластин эркинсеварлик ҳаракатининг раҳбари Ёсир Арафот шундай шахсларнинг жумдасидан ҳисобланишадиким, айтишларича сионистик режимнинг жосуслик ташкилотининг осойишта террор қилишининг қурбонига айланишган.       

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh