Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 28 June 2016 12:30

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Қудс газетаси шундай ёзади, Сурия ва Ироқда тўқнашувларнинг ўз авжига чиқиши ва Ол-Саъуднинг Яман мазлум халқига ҳужум қилиши каби минтақадаги тартибсизликлар охирги бир йил давомида дунё жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари Баҳрайн бегуноҳ халқини бостиришда Ол-Халифа режимининг жиноятларини кам ёритишлари сабабига айланди.

Бошқа томондан табиийким, саъудияликлар Шайх Немирни шаҳодатга етказганлари ва халқаро ташкилотларнинг масъулиятсизликларидан кейин Ол-Халифа режимини мухолифларни бостириш учун бунга ўхшаган сиёсатлардан фойдаланиш учун тарғибот этишди. Аммо бу гал улар ўз мақсадларига эришмадилар. Юз берган охирги ҳодисалар бундай синовларда бир тан ва бир жон бўлиб ўз душманларини буй сундиришга мажбур этиш учун минтақа ва дунё мусулмонларига бир ибрат-намуна бўлиши лозим. Бу ўртада инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчи ва халқаро ташкилотлар ҳамда дунё жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситаларининг диққат-эътиборини бу нуқтага жалб этиш махсус аҳамиятни касб этади.  

                                       *****

Мардум Солори газетаси  шундай ёзади, Туркия Исроил билан шундай бир пайтда музокара этишга кирганким, алоқаси минтақа мамлакатларининг аксарияти билан хиралашиб қолган. Туркиянинг ичкарисида ҳам кўп тортишувлар мавжуддир ва бу тортишувлар эса ушбу мамлакатда нотинчликларнинг келиб чиқиши сабабига айланган. Шунинг учун Эрдуғон ўзини минтақада ёлғиз ҳисс этмоқда ва шу сабабдан минтақада бир ҳомийни топиш учун ҳаракат қилмоқда. Шу мақсад билан Туркия президенти бир неча вақтдан бери Исроил билан ўз алоқаларини оддийлаштириш пайидадир. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Туркиянинг инсонпарварлик кўмаклари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш бўйича ташкилот ва Ғазза секторига кўмак етказувчи Мармара кемаси билан ёрдамларни кетмакет жўнатиш учун ишончли вакили ўзининг бир баённомасида келишувга келиш бўйича Анкара ва сионистик режимининг келишувини маҳкум этди ва ушбу сайъ-ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат деб билди. Бу келишув сионистик режим учун катта фойда келтириши мумкин. Сионистик режим газ қувурларининг Туркия ер-ҳудудлари орқали ўтиши ушбу режимнинг бозорини ривож-равнақ бериши мумкин. Шунинг учун Туркия ўз манфаатларига эришиш учун ушбу режимга кўмак бермоқда ва кўп йиллардан бери минтақада нотинчликлар ва барқарорсизликларни келтириб чиқариш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳар иккала мамлакат фақат минтақадаги ўз манфаатларини уйлашади ва ҳақиқатан ҳам ушбу мамлакатларнинг ҳеч қайси бири Ғазза секторининг халқини уйламайди.  Бу бирлашиш Ўрта Шарқ халқи учун ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкин ва бу ўртада  Туркия давлати катта хатоликка йўл қуйди ва у ҳам бўлса ўз мамлакатининг оммавий афкорини бу қарор бўйича назарини эътиборга олмади.       

                                        *****

Хуросон газетаси шундай келтиради,  Англияда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларини эълон қилиниши замонидан бошлаб Европа Иттифоқида Британиянинг қолиши бўйича мухолифлар ва тарафдорларнинг фосиласи мунча ҳам кўп эмаслиги аниқ эди. Шу сабабдан табиий эдиким, уларнинг ўрталарида вужудга келган 4 фоизлик ихтилоф зудлик билан бар томоннинг бошқа томонга қарши аксуламал кўрсатиши сабабига айланди. Бугунги кунда уч миллион имзони ўзига қамраб олган илтимоснома достони Европа Иттифоқида қолиш тарафдорлари томонидан кўрсатилган биринчи намуна эди. Бундан ташқари бу сайъ-ҳаракат сиёсий ва ҳуқуқий турли сабаблар билан амалда татбиқ этилмайди. Ҳамда қандайдир ўзини сиёсий ҳалокатга етказиш саналади. Шуни назарга олиш лозимким, норозилик илтимосномани тақдим этиш лойиҳаси ҳар куни ўзини намоён этадиган кенг оқибатларнинг нишонаси саналади ва ҳатто айрим назоратчилар ушбу оқибатларни ҳарбий бир урушнинг молиявий харажотлари билан қиёслашади. Британияда ижтимоий сўровдан келиб чиққан ҳаяжон ва изтироблар ҳалигача давом этмоқда ва давлат ўзини ўз қуллари билан чуқур бир ботқоққа қарор берди. Агарчи яқин келажакда ва давлатнинг сиёсий ва молиявий катта харажотлари сабаби билан Европа Иттифоқига Англиянинг қайтиб қўшилиши учун янги зуҳур олган ҳаракатнинг  шаклланаётгани назарга ташлансада, аммо ҳозирги вазъият ва ҳатто келаси бир йил давомида Англиянинг қайта Европа Иттифоқига қўшилишини тасаввур этиб бўлмайди.  

                                  

Media

Add comment


Security code
Refresh