Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 26 June 2016 12:58

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетаси ўзининг халқаро саҳифасида шундай ёзади, Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши дунёнинг 400 нафар бой-бадавлатларига 127 миллиард доллар зарар етказди. Бу газета ўзининг таҳлилий мақоласининг давомида шундай келтиради, Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқиши ва биржа кўрсатгичларининг тушиб кетиши оқибатида дунёнинг 400 нафар бой-бадавлатларига 127 миллиард доллар зиён келтирди. Дунё биржалари кеча Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқишига тегишли бўлган хабарларнинг таъсирида изтироб ва ҳаяжонларга юзмаюз бўлганликлари сабабли кеча дунёнинг 400 нафар бой-бадавлатлари 127 миллард доллар зарар кўришди.

Блумберг миллиардерларининг маълумотларига асосан кеча дунёнинг миллиардерлари умумий кўрсатгичда 9, 3 триллион долларни ташкил этувчи ўзларининг холис мол-мулкларидан 2,3 фоизини қулдан бой беришди. Энг кўп зарар Европада энг бой-бадавлат бўлган шахс Омансио Артегога тегишли эдиким, 6 миллиард доллардан ҳам кўпроқ зарар кўрди. Ҳолбуки бошқа 9 нафар бой-бадавлатлар, жумладан Англиянинг энг бой-бадавлатли шахслари Бил Гейтс, Жеф Безос, Жералд Кавендиш Гроскенорнинг мол-мулкларининг зарарлари бир миллиард доллардан ҳам кўпроқ миқдорда камайди.     

                                       *****

Қудс газетаси ҳам Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини таҳлил этиб шундай ёзади Европа Иттифоқи оғир дамларни ўз бошидан ўтказмоқда ва Европанинг қудратли мамлакатларидан бири унвонида Британиянинг ушбу иттифоқдан чиқиш изтироби ва ҳаяжонлари камида ушбу Иттифоқнинг кенгайиши ва унга қўшилишга бўлган мойилликларнинг давом этишини тўсиқликларга юзмаюз этади. Агар аъзо мамлакатларнинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнлари давом этса, бундай вазъиятда турли минтақаларда Европанинг нуфуз топиши камаяди ва ушбу вазъият эса Американинг позицияларини янада кучайтириши ва мастаҳкамлаши мумкин. Европа Иттифоқининг ҳамжиҳатлиги ҳозиргача иқтисодий ва бироз сиёсий ва ҳарбий ҳавзаларда амалга ошириб келинган. Энди эса Британиянинг ушбу иттифоқдан чиқиши билан Европани ҳарбий ва сиёсий ҳамжиҳатлик нуқтаи назаридан ҳам тўсиқликларга юзмаюз этиши мумкин.    

                                       *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Туркия яна бир маротаба ўзининг икки юзламачилик сиёсатлари билан ҳайратланиш ва ажабланишларнинг сабабига айланди. Сионистлар томонидан Туркиянинг Мармара номли кемасига қарши ҳужум қилишларидан кейин Туркия сионистик режим билан ўз алоқаларини тўхтатди ва учта шарт биринчиси узр сўраш, етказилган зарарлар учун тавон тўлаш ва алоқаларни оддийлаштириш учун Ғазза секторига қуйилган блокадани бартараф этиш шартларини ўртага қуйган эди. 

Таҳлилчиларнинг айтишларича, икки томон ушбу шарт-шароит бўйича келишувга келишган. Туркия президенти уша вақти Исроил билан келишувга келишга қизиқиш зоҳир этдиким, минтақа мамлакатларининг аксариятлари билан Туркиянинг муносибатлари хиралашиб қолган эди ва унинг Европа Иттифоқи борасидаги изҳоротлари эса Туркиянинг халқаро муносибатларига жиддий зарба етказди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Туркиянинг халқи Исроил билан алоқа ўрнатишга шиддат билан мухолифат қилишмоқда. Эрдуғон ҳам халқаро масалалар баробарида ўзининг бирнеча томонлама сиёсатлари билан келишилмаган ва таъсирсиз амал қилишини кўрсатди. Шуниси аниқким, Эрдуғоннинг эгоистик ва менсимаслик сиёсатлари Туркиянинг нобуд бўлиш сабабига айланади. Албатта Анкаранинг Россиядан қурқиши ҳам Ўрта Шарқда ўзи учун бир ҳомийни топиш пайида бўлиши сабабига айланиши мумкин.          

                                  

Media

Add comment


Security code
Refresh