Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 26 June 2016 09:23

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон газеталарининг аксарияти Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқиши масалаласини ёритишга сайъ-ҳаракат қилинган. Хуросон газетаси ушбу ҳақда шундай ёзади, Европанинг шум туш кўришининг таъбири маълум бўлди ва Британия 43 йилдан сўнг Европа Иттифоқидан чиқди.

Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги ижтимоий сўровнинг Британияга етказадиган таъсирини уч қисмга, яъни иқтисодий вазъият, ижтимоий вазъият ва сиёсий вазъиятга тақсимлаш мумкин. Иқтисодий ҳавзада пайшанба куни ўтказилган референдумнинг таъсирини доллар баробарида пунт қийматининг камайишида мушоҳида этиш мумкин. Пайшанба кунги референдумнинг ижтимоий ҳавзасида эса Британияда ижтимоий бушлик ва камчиликларни намоён этди. Европа Иттифоқидан ажралиш бўйича ўтказилган ижтимоий сўровнинг сиёсий жиҳати эса Британиянинг ичида икки муҳим ва жиддий таъсирга эга бўлади. Биринчиси бу сиёсий арсада ун томонга  ҳаракат ҳаракат қилиш ва ифротий унчи жараёнларнинг мастаҳкамланишидир. Сиёсий иккинчи таъсир эса Британиянинг келажаги учун ўта муҳимдир. Ажралишни талаб қиладиган жараёнлар, айниқса Шотландиянинг янгитдан кучайиши саналади. Минтақа миқёсида эса Британиянинг Европа Иттифоқидан ажралиб чиқиши ушбу иттифоқнинг энг буюк муаммоси ҳисобланади.  

                                       ******

Шарқ газетаси ҳам Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши ва Форс кўрфазида ушбу мамлакатнинг хорижий сиёсатларига таъсир етказишини таҳлил этиб, шундай ёзади, Британиянинг Европа Иттифоқидан ажралиши Ўрта Шарқ  баробарида ушбу мамлакатнинг муносибати ва моҳиятига таъсир етказмайди ва ушбу мамлакатнинг сиёсатлари Вашингтон сиёсатларининг мукамаллаштирувчиси ва унинг доирасида бўлса ҳам аммо муҳим нуқта шундан иборатким, Британия Европа Иттифоқида ҳузур топишни қулдан бой бериши билан халқаро муносибатлар, жумладан Ўрта Шарқ  баробарида таъсир етказадиган энг муҳим воситасини қулдан бой беради. Шунинг учун башорат этилмоқдаким, агар юз берган охирги ҳодисалардан кейин Британиянинг Ўрта Шарққа нисбатан бўлган сиёсатларининг моҳияти ўзгармаса шак-шубҳасиз минтақа муносибатларига унинг таъсир етказиш мизони камаяди ва ушбу мамлакат эҳтимол бошқа вақтларга қараганда Америка томон янада мойиллик зоҳир этиши мумкин.

                                    *****

Рисолат газетаси шундай ёзади милодий 2012 йилда ўтказилган Мисрнинг биринчи эркин ва халқ президентлик сайловларида Ихвонул-Муслимин намояндаси Муҳаммад Мурсий ғалаба қозонди. Аммо унинг ғалаба қозониши кўп давом этмади ва бир йилдан сўнг Мисрнинг армияси томонидан қудратдан четлантирилди ва қамоққа ташланди. Уша замондан бошлаб ҳозирги кунгача Мурсий кўп айбловлар билан муҳокима этилди. Бу заминада муҳим савол шундан иборатким, нимага Мурсий бундай вазъиятга гирифтор бўлиб қолди?

 Бу мавзў икки жиҳатга эгадир. Шояд Мурсий қилган хатоларнинг асосий сабабини "эътимод" деб билиш мумкин.  Мурсий халқаро ишлар билан яқиндан ошно бўлмаслиги ва шунингдек Америкага ишониш ҳақида ўзининг маслакдошларининг тақдиридан ибрат-намуна олмаслиги  туфайли ушбу йўлни текшириб кўриш ва босиб ўтишни таъкидларди. Мурсий ўзининг давлатини Америка қулига топшириб қуйди, Америкага ишонди ва Америкага ишонишнинг аччиқ натижасини ҳам олди ва охири қудратдан кетиб, ўлим жазосига маҳкум этилди. Ҳақиқатан ҳам Мурсий нафақат хорижий сиёсатлар арсасида балки ички сиёсатлар арсаларида ҳам катта хатоликларга йўл қуйди. У ўз мухолифларини бартараф этиши билан мутлақ қудратга эга бўлиш учун ҳаракат қилди. Ана шу омил унинг тарафдорларининг хиёбонларга чиқишлари ва унга қарши давлат тунтаруви вужудга келишининг  сабабига айланди.       

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh